«Яндекс.Деньги» ҳамёнларни «Ҳамкорбанк» орқали сўм билан тўлдириш имкониятини яратди

Энди Ўзбекистонлик фойдаланувчилар Ҳамкорбанк ёрдамида «Яндекс.Деньги»даги ҳамёнларини интернет орқали тўлдиришлари, шунингдек, уларни ушбу банкнинг исталган филиалида аниқлашлари мумкин. Янги имконият банкнинг доимий мижозлари учун ҳам, банк мижози бўлмаганлар учун ҳам мавжуд.

«Яндекс.Деньги»нинг рўйхатдан ўтган фойдаланувчиси электрон ҳамённи қийинчиликсиз тўлдириши мумкин. Бунинг учун сиз Ҳамкорбанк веб-сайтига ўтишингиз ёки Hamkor Mobile мобил дастурини юклаб олишингиз керак. У ерда сиз электрон ҳамён рақамини, тўлдирмоқчи бўлган пул миқдорини киритишингиз ва СМС дан код орқали тўлдирилганлигини тасдиқлашингиз керак. Бунинг учун ҳар қандай UzCard ёки Humo тўлов карталарини ишлатишингиз мумкин.

Ҳисобни тўлдирганда фойдаланувчининг картасидан маблағ сўмда ечиб олинади ва электрон ҳамёнга рубльда бир зумда ўтказилади. Пул ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жорий курси бўйича амалга оширилади. Хизмат учун комиссия — 3%.

Банк орқали ҳамённи бир вақтнинг ўзида 300 минг рубльгача (тахминан 44 миллион сўм) тўлдиришингиз ва 500 минг рубльгача (74 миллион сўм) ўз ҳисобингизда сақлай олишингиз мумкин. Пулни электрон ҳамёндан UzCard ва Humo карталарига ўтказиш хизматда ҳали мавжуд эмас.

«Яндекс.Деньги» — бу фойдаланувчиларга товарлар ва хизматлар учун тўлаш, пул ўтказиш ва қабул қилишда ёрдам берадиган электрон тўлов хизмати. Фойдаланувчилар электрон ҳамённи очиши, шунингдек, умумий балансга эга виртуал ёки пластик картани чиқариши мумкин.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.