Яна бир янги қарор

Ўзбекистон миллий терма жамоалари таркибига спортчиларни саралаб олиш тизимини ривожлантириш тўғрисида Республикада жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, аҳолининг барча қатламларини, айниқса ёшларни жисмоний тарбия  ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш, Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари таркибини шакллантиришда шаффофликни таъминлаш, спорт турлари бўйича миллий терма жамоалари таркибига иқтидорли болаларни саралаш (селекция) методологиясини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг қарори тасдиқланди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг:

— ҳудудлардаги мавжуд таълим муассасаларини хатловдан ўтказиб, спорт захирасини шакллантириш, саралаш (селекция) ва катта спортга иқтидорли спортчиларни танлаб олиш тизимини йўлга бўйича туман (шаҳар)ларни спорт турларига ихтисослаштиришни ташкил этиш;

— ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари, аҳолининг қизиқиши ва хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, ҳар бир туман (шаҳар)ни ҳамда олий таълим муассасаларини маълум бир спорт турларига ихтисослаштириш ва спорт инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, иқтидорли спортчиларниЎзбекистон миллий терма жамоалари таркибига саралаш(селекция) қилиш;

— спорт турларига ихтисослаштирилган туман (шаҳар)ларнинг таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида «мактаб лигаси» ҳамда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «талаба лигаси» мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича таклифлари қўллаб қувватланади.

Шунингдек, қуйидагилар спорт турларига ихтисослаштирилган туман (шаҳар) таълим муассасалари ҳамда олий таълим муассасаларининг асосий вазифалари этиб белгиланади:

— спорт турлари бўйича юқори иқтидорга эга бўлган ёш спортчиларни саралаб олиш (селекция) тизимини йўлга қўйиш, уларни ўқитиш, тарбиялаш ва индивидуал хусусиятларини ривожлантириш, спорт соҳасидаги қобилиятини янада ошириш;

— болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган спорт мактабларини ривожлантириш учун ишончли спорт захирасини шакллантириш, иқтидорли болаларни спортга жалб этиш ва уларнинг салоҳиятини доимий равишда ошириб бориш;

— профессионал спортчиларни тайёрлаш тизимини ташкил этиш, ривожланган мамлакатлар билан халқаро даражада рақобатлаша оладиган даражага етказиш, турли ёш тоифасидаги республика терма жамоаларга ва спорт турлари бўйича терма жамоаларига профессионал спортчиларни тайёрлаш;

— спорт соҳасида ривожланган халқаро мамлакатларда ўтказиладиган мусобақалар ва ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиш орқали спорт турлари бўйича миллий терма жамоаси азоларининг савияси ошириб борилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг моддий техник базасини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг инфратузилмасини ривожлантириш, хусусан:

— ҳудудларда жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш муассасаларини моддий техник базасини мустахкамлаш чораларини кўриш, шу жумладан спорт таълими муассасалари ходимларининг жамиятдаги ўрнини оширишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;

— туман (шаҳар)ларнинг комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари билан биргаликда спорт таълим муассасалари фаолиятини ривожлантириш ва уларни куз-қиш мавсумига самарали тайёрлаш тадбирларини амалга ошириш;

— ҳудудларда жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини оширишга кўмаклашиш масалалари бўйича вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини белгиланган тартибда қабул қилиш;

— Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар)лар бюджетлари даромадларининг аниқланадиган прогнозининг ошириб бажарилган қисмидан камида ўттиз фоизини ҳудудий оммавий спорт ва жисмоний тарбия тадбирларини ривожлантириш учун молиялаштиришга йўналтириш;

— жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш муассасаларидаги мавжуд муаммоларни тез ва

самарали ҳал қилиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;

— ҳар чорак якунида туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари иштирокидаги ҳудудий кенгаш мажлисларида қарорда назарда тутилган тадбирларнинг бажарилиши юзасидан фаолият натижадорлиги бўйича ҳисобот бериб бориш вазифалари белгилаб қўйилди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига мазкур қарорнинг мазмуни ва аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиши ҳамда аҳолига етказиш вазифалари юклатилди.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.