Жаҳон мамлакатларида Ўқитувчилар куни

Ҳар бир жамиятда ўқитувчиларга алоҳида ҳурмат,   иззат-икром кўрсатиш аньанага айланиб қолган.

Ўқитувчи нафақат билим тарқатувчи балки маънавият ва комил инсонни тарбияловчи шахс ҳамдир.

100дан ортиқ давлатда 1994 йилдан бери 5 октябрь Жаҳон  Ўқитувчилар куни сифатида  байрам қилинади. Шу куни ўқитувчилар, устозлар, мураббийлар — таълим соҳасининг барча ходимлари  ҳақида илиқ фикрлар айтилади. Чунки 1966 йилнинг 5 октябрь куни Парижда Ҳукуматлароро анжуман ўтказилиб,унда ўқитувчиларнинг мақомига бағишлланган масала кун тартибига киритилган эди. Ўшанда ЮНЕСКО ва Халқаро Мехнат ташкилоти “Ўқитувчиларнинг мақоми борасида тавсиялар” тўғрисидаги хужжатни имзолаганди. Илк бор Жахон  Ўқитувчилар куни 1994 йил 5 октябрда нишонланган. АҚШда Ўқитувчилар Миллий кунини май ойининг биринчи хафтасида нишонлаш аньанага айланган. Россия, Белорус, Қозоғистон, Латвия, Украина ва Озарбайжонда ўқитувчилар куни октябрь ойининг биринчи якшанбасида нишонланади. Польшадаги барча педогоглар ўзларининг касб байрамларини 14 октябрь куни нишонлайдилар. Чунки, 1773 йилнинг айни шу кунида Польша қироли Станислав Понятовский ташаббуси билан мамлакат Сейми Миллий Таълим комиссиясини ташкил қилган эди. Мазкур комиссия кенг ваколатларга эга бўлгани сабабли Польша тарихидаги биринчи Таълим вазирлиги дея тан олинган. Шуни таъкидлаш керакки, ўша кунга қадар Польшадаги мактаблар иезуит рухонийлари томонидан бошқарилар эди. 1773 йилда Рим папаси Климент Ўн бешинчи иезуитлар орденини тарқатиб юборганидан сўнг, Польшадаги мактаблар беқарорлик томон юз тутди. Шундан сўнг хукумат мактаблар устидан назоратни ўз қўлига олишга қарор қилди.  14 октябрь Польшалик ўқитувчи, педогоглар дам олади. Дам олиш бўлгани сабаб айрим мактаблардагина турли тадбирлар ўтказилади.

Ливанда ҳам ўқитувчиларга алоҳида ҳурмат билан қарашади. Ўқитувчилик касби энг инсонпарвар, энг мухим ва энг мехрибонлик касб бўлгани сабаб мамлакатда 9 март Ўқитувчилар куни сифатида белгиланган. Аммо халқнинг севимли байрамига айланиб қолган Ўқитувчилар куни тантаналари 3 март куни бошланиб бир хафта давом этади. Ўқитувчилар босиқликлари, касбларини севганлари боис ўқувчиларнинг ҳурматига сазовор эканликларини ливанликлар ёддан чиқаришмайди.

11 сентябрь Аргентинада Ўқитувчилар куни сифатида белгилаб қўйилган. Бу кун бутун миллат учун жуда хам мухим сана сифатида кўрилади. Шу сабабли хам Ўқитувчилар кунини  бутун мамлакат нишонлайди. Таълим-тарбия муассасалари шу куни ишламайди. Аргентинада ўқитувчилар ёш авлодни тарбиялашдек мухим вазифани бажарувчилар сифатида кўрилади ва шунга яраша хурмат қилинади.

Хиндистонда Ўқитувчилар куни 5 сентябрга тўғри келади. Шу куни мамлакатдаги барча ўқитувчилар ўзларини жамиятга керакликларини яна бир бор дилдан хис қиладилар. 5 сентябрь 1962 йилдан 1967 йилга қадар Хиндистон президенти лавозимида фаолият кўрсатган доктор Сарвепалли Радхакришнаннинг таваллуд топган кун. Маълумотларга қаранганда, хаммаслаклари бир куни президентга мурожаат қилиб, туғулган кунини нишонлашга рози бўлишини сўраганларида, давлат рахбари шу кунда ўзининг хамкасблари бўлмиш — ўқитувчилар кунини нишонлаш кераклигини таклиф қилган. Шу-шу 5 сентябрь Хиндистонда Ўқитувчилар куни байрам қилинади. Бадавлат оилада таваллуд топган Сарвепалли Радхакришнан мамлакатдаги бир қатор коллеж ва  университетларда дарс берган, Хиндистон олий таълимини ислох қилишга бош- қош бўлган ва ўз ватандошларининг таълим олиши учун бор куч-ҳайратини сарфлаган. Айни дамда хинд халқи Сарвепалли Радхакришнан ва у жорий қилган Ўқитувчилар кунига хурмат билан қарайдилар.

Ўқитувчилар куни  Бразилия 15 октябрда, Вьетнамда 20 ноябрь куни, Корея Республикасида 15 май куни, Хитойда 10 сентябрь ва Конфуций туғулган сана 28 сентябрь куни, Туркияда 24 ноябрь куни нишонланади.

Тахлилчиларнинг сўзларига қараганда, сўнгги йилларда жаҳон мамлакатларида ўқитувчиларнинг оммавий равишда ишдан бўшаши билан боғлиқ салбий холатлар кузатилмоқда. Бунга ўша мамлакат бюджетида таълимга ажратиладиган маблағларнинг камайиб бориши, ўқитувчиларнинг ишлашлари учун шароитларнинг йўқлиги  сабаб бўлмоқда. Африка мамлакатларидла 1миллион 800 минг педогог етишмаслиги айтилади.

Жонажон Ўзбекистонимизда 1 октябрда Ўқитувчилар куни кенг байрам қилинади. Умумхалқ байрами сифатида ўша куни дам олиш куни дея эълон қилинган. Мактаб даврини бир дақиқа бўлса-да ёдга олмайдиган инсоннинг ўзи йўқ бўлса керак. Чунки ҳар биримиз ўқувчи бўлганмиз. Биз ўқитувчиларнинг сермашаққат мехнатлари билан  катта  хаётган йўлланма олдик.

шароф1

Шарофиддин Тўлаганов

http://uchildiz.uz/дан

 

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *