Жаҳон банки Ўзбекистонда юқори тезликдаги интернетни жорий этишни таклиф этмоқда

19 сентябрда “Ўзэкспомарказ” МКМда Жаҳон банки, Microsoft CIS (Россия), Huawei Technologies Co., Ltd (Хитой), Beltelecom (Беларусь) иштирокида ICTSummit очилиши бўлди.

Саммит иштирокчилари соҳа олдида турган стратегик масалалар ҳамда АКТ-бизнеснинг янги шароитлардаги ривожини муҳокама қилди. Тадбир пленар йиғилиш кўринишида бўлиб ўтди. Рақамли иқтисодиётдаги трендлар, АКТ инфратузилмасига таъсир қилувчи омиллар, фундаментал тараққиёт, сунъий онгнинг рақамли иқтисодиётда тутган ўрни мавзулари бўйича тақдимотлар ўтказилди.

“Жаҳон банки Марказий Осиёда юқори тезликдаги интернетни жорий қилиш таклифини киритди. Ушбу чора Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларини бирлаштиради. Маълумки, тезкор интернет тезкор ахборот алмашинувини таъминлайди. Бу, ўз навбатида, юқори сифатдаги хавфсизлик тизимига эга рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга туртки бўлади”, — дейди Жаҳон банкининг рақамли стратегия ва ҳукумат тахлили маслахатчиси Рандип Судан.

Манба: “Kommersant.uz”

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *