Истанбулда яна бир юртдошимиз вафот этди

31 октябрь куни оғир жароҳатлар билан Çorlu Devlet Hastanesi тиббиёт муассасасига жойлаштирилган Ўзбекистон фуқароси З.В. вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга таяниб, ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, консуллик-ҳуқуқий масалаларни ҳал қилиб, зарур ҳужжатларни расмийлаштиргач, ҳамюртимизнинг жасадини дафн этиш учун Ўзбекистонга жўнатган.

Марҳумнинг иш жойи, яъни «Yildiz Таşlama» фабрикасидаги авария ва хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслик бўйича суриштирув-тергов ишлари давом этмоқда. Бош консулхона вазиятни назоратга олган.

Консуллик ҳуқуқий департаменти марҳумнинг яқинлари ва оиласига ҳамдардлик билдириб, Туркия, Болгария ва Руминия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилган.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.