Исроил Тиллабоев: «Индиго» кўрсатувидаги «калкулятор» бола топилди! Акция ўтказишни таклиф қиламан!

Шу кунларда Ўзбекистон аҳлининг назарига тушган “Индиго” кўрсатувидаги “Калкулятор” болажон хақидаги мақолам катта шов-шувга сабаб бўлди. Жуда кўплаб сайтлар босиб чиқаришди, бу ҳақдаги постлар деярли барча гуруҳлар орқали 1000 га яқин бўлишилди (поделиться), ўн минглаб олқиш (“лике”)лар олиниб, сон саноқсиз изоҳлар (комментлар) билдирилди. Шу икки-уч кун ичида бир нарсани кўриб, халқимдан фаҳрланиб кетдим: бизнинг халқимиз илм маърифатни ич-ичидан биринчи ўринда кўришини исботлади, илмли ёшни қўлида кўтариб уни олқишлашга доимо тайёр экан! Мақолага муносабат орқали халқимиз лимнинг қадрини нечоғлик эъзозлашини намойиш қилишди, раҳмат ҳаммага!

Дўстларимиз ушбу ёш талантнинг уй манзилини топиб уни қўллаш кераклиги ҳақида жуда кўплаб хатлар ёзишди. 3 кун деганда нихоят унинг манзилини топиб дадаси билан гаплашдик. Бир жиҳатга эътабор беринглар, қаҳрамонимиз кўпчилигимиз тахмин қилгандек ҳеч қандай “Ментал арифметика” курсларига қатнашмаган экан, фақат туғма қобилият эвазига шу натижага эришган экан! (яна бир бор қойил қолдим!)

Демак йигитчамиз Тотлибоев Муҳамадали Навоий вилояти, Хатирчи тумани, Бахтижар ҚФЙ, Қангли қишлоғи 45-уйда яшарканлар, ҳозирда Навоий шаҳар 14-мактабнинг 6-синфида (атиги 6-синф!) ўқир эканлар. Дадаларини исм шарифи Оқбўтаев Қодиржон экан.

Дўстлар, бефарқ бўлмаганингиз учун катта раҳмат, талантни топдик, бир акция ўтказсак, нима дейсизлар? Муҳаммадалини қўллаб қувватлаш мақсадида почта орқали 2 қатор хат билан биронта китоб ва ёки имкон қадар эсдалик совга юборсак, 13 ёшли келажаги порлоқ талантимизни кўнглини кўтарсак, нима дейсиз? Хавас қилайлик, фарзандимиз ҳам шундай талантли бўлиб, бутун Ўзбекистонни олқишига сазовор бўлсин. Сизнинг 2 оғиз хатингиз ҳозирда почтадан бир биримизга хат ёзиб хақиқий хат олиш завқини йўқотиб бораётган техника тараққиёти даврида бу ёш иқтидорнинг жамиятга накадар керак эканлигини ҳис қилиб янада ўз устида ишлашига рағбат бўлган бўлар эди. Худо ҳоҳласа бу йўналишда ростдан ҳам Гиннеснинг рекордини янгилашига ҳам сабаб бўлиши мумкин!

Ватандошлар, ушбу таклифимни қўллаш учун озгина турмуш ташвишларидан чалғиб савоб ишга қўшиласизлар, деб умид қиламан. Ушбу постни ҳам худди илгариги мақолам каби ҳаммага бўлишишга ўз хиссангизни қўшасизлар деб умид қиламан ва ишонаман.

Илм маърифатни эъзозлаган барча юртдошларимизга яна бир бор ката раҳмат!

Исроил Тиллабоев

Биринчи изоҳ

Изоҳ ёзиш мумкин эмас!