Исроил кимнинг қўлида қолди?

Бенни Гансга коалицион ҳукумат тузиш таклиф этилди.
Хўш, у бу вазифани эплайдими ё ҳукумат яна сайловлар қуршовида қоладими?

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху қонунда белгиланган муддатда янги ҳукумат туза олмагач, 17-сентабр куни ўтказилган муддатидан илгари сайловда 70 фоиздан кўп овоз тўплаган “Кўк ва оқ” партиясининг раиси Бенни Ганс ҳукуматни ўз қўлига олади.

Расмий маълумотларга кўра Президент Реувен Ривлин унга коалицион ҳукумат тузишни таклиф қилди.

Исроил Қуролли кучлари Бош штаби собиқ раҳбари Ганс кичикроқ партиялар билан музокара қилиб, 28 кун ичида коалицион ҳукумат тузиши керак бўлади. Бунинг учун Кнессетдаги 120 депутатдан 61 нафари коалицияга кириши керак.
Гансга ҳукуматга қарата ўз нутқида:
«Мен либерал бирлик ҳукуматини ташкил этишга ваъда бердим ва буни қилишни ният қилдим», дея такидлаб ўтади.

Аммо, 28 кунлик муддат ўз ниҳоясига етиб, Ганс бу вазифани бажара олмаса, Кнессетдаги ҳамма партиялар жараёнда қатнашиб, умумий ҳукумат тузиш ҳаракатлари бошланади. Ушбу усул ҳам самара бермаса, фуқоролар бир йилда учинчи бор сайловларни қарши олишади.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.