«Исломий» Давлат гуруҳи ўзининг янги раҳбарини тайинлади

2 204 views

Исломий Давлат жиҳодий гуруҳи биринчи марта ўз раҳбари Абу Бакр Ал-Бағдодийнинг ўлимини тасдиқлади ҳамда унинг давомчиси сифатида янги раҳнамо этиб Абу Иброҳим ал-Ҳошимий тайинланди.

Маълумотларга кўра, АҚШ махсус кучлари ҳафта охирида Шимолий-ғарбий Сурияда Бағдодийни кузатиб, унинг таркибига ҳужум қилгандан сўнг, у туннелга қочиб, ўз жонига қасд қилган.

Шунингдек, пайшанба куни АҚШ ва Сурия қуролли кучлари томонидан Шимолий Сурияда уюштирилган қўшма операцияда матбуот котиби Абу Ал-Ҳасан Ал-муҳажирнинг ўлими ҳам тасдиқланган.

Янги Исломий давлат вакили Абу Ҳамза Ал-Қуроший Бағдодий вафотидан сўнг мусулмонларни Абу Иброҳим Ал-Ҳошимийга, яъни ўзига байъат беришга чақирган.

Абу Ибраҳим ал-Ҳашеми ал-Қураши ўзи ким?

Ҳошимийнинг исми хавфсизлик кучлари учун маълум эмас. Гуруҳ янги раҳбар ҳақида кўп маълумотларга ошкор қилмай, фақатгина «Жиҳоднинг таниқли арбоби» — дея таъриф келтирди.

Баёнотда айтилишича, Ҳошимий ўтмишда АҚШга қарши кураш олиб борган фахрий жиҳодчи жангчи бўлган. «Ал-Қуроший» деб номланишидан уни пайғамбар Муҳаммаднинг Қурайш қабиласидан чиққан деб даъво қилинмоқда.

«Агар гуруҳ раҳбари Қураши бўлмаган кишини тайинлашни танласа, эҳтимол, бу «халифалик» нинг ҳеч қанақа эмаслигини шубҳасиз тан олишдир.» — дейди BBCнинг мутахассиси Мино Ал-Лами.

Ушбу ҳодиса бўйича таниқли блогер Фаррух Абсаттаров ўз телеграм саҳифасида қуйидагича фикр билдириб ўтди:  «Исмига эътибор берган бўлсангиз керак. Ал-Ҳошими, ал-Қурайши. Ҳа адашмадингиз, булар энди, айнан Расулимиз алайҳиссаломнинг қабилалари Қурайш ва оилалари Ҳошимийлар номини ўз исмига қўшиб олишган. Аввалига Ислом оламидаги йирик илм-маърифат ўчоғи бўлган Бағдод номи билан иш қилмоқчи бўлишди, анчаси алданди. Энди эса ўзини Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг авлодларидан қилиб кўрсатиб, мусулмонларни ўз сафига жалб қилмоқчи, энди сўна бошлаган оловни яна алангалатмоқчи бўляпти. Бу кофирларнинг фитнаси эканлигини кўпчилик мусулмонлар тушунар, лекин билмаганлар яна алданиб қолишидан, Расулуллоҳнинг авлодлари ҳам бор экан, деган даъволар билан чиқишидан қўрқаман.»

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.