Ислом Каримовга бағишланган почта маркалари муомалага чиқди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорини ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш” чора-тадбирлари режасини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг меросига бағишланган махсус почта маркалари (9 та маркадан иборат) кичик варақ кўринишида тайёрланди.

Почта маркаларида Ислом Каримовнинг бевосита раҳбарлиги остида мустақиллик йилларида эришилган ютуқлари ва воқеялари мужассамлашган.

Почта маркалари туркумининг чиқарилиши “Оқ сарой” олдидаги Ислом Абдуғаниевич Каримовга бағишланган ёдгорлик мажмуасининг ва ҳайкалининг очилиши вақтига тўғри келтирилган.

“Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовга бағишланган почта маркалари туркуми муомалага киритилди. Кичик варақ учун 4 хил рангдаги совғабоп буклет тайёрланган (кляссер).

Почта маркалари бир неча рангда ишланган. Офсет усулида босилган.Почта маркаларининг перфоратсияси тароқсимон. Қоғози оқ силлиқ. Кичик варақнинг ўлчами 165х145мм. Почта маркаларининг ўлчами 42х30 мм. Адади 7 минг нусха. Фото – Курбанбаев Ф., Дизайнер — Каневес Е. Идентификатсия рақамлари берилган ва номиналлари ўрнатилган.

Манба: Ўзбекистон почтаси ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.