Ишончнома кимга керак?

Яқинда зарурат юзасида Россияга бришимга тўғри келди. Мени танишим автомашинасида кутиб олди… Ишларим кўплиги, вақтимни тиғизлиги чўнтакдаги пулнинг ўлчовлигини билган дўстим машинасининг калитини қўлимга тутқазиб, машинада бўлсам вақтим ва пулим тежалишини айтди. Ишончнома олиб юрамизми дея сўрасам……
Ўйланиб қолдим нега бизнинг Ўзбекистонимизда автомобилни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома нотариал тасдиқланиши ва ишончномалар ИИВ тегишли ДЙҲХХ органларида 10 (ўн) кун муддат ичида белгиланган тартибда ҳисобга қўйилиши шарт, мазкур талабни бажармаслик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилишга сабаб бўлиши керак. Ушбу ишончномани олиш учун одамлар олдин нотариусда сўнгра ДЙҲХХда навбатларда туриб вақтини кетказиб, асабларини чарчатадилар. Анчагина пулидан ҳам айриладилар.
Айтиш керакки Европа давлатлари, Россия, Белорусия кўйингки ҳатто ён қўшниларимиз Қирғизистон ва Қозоғистон республикалари ҳам ўз фуқораларини манфаатларидан келиб чиқиб аллақачон бу ортиқча машмашалардан иборат процедурадан воз кечган. Нега бизда уларнинг тажрибасини ўрганиб, нотариал тасдиқланган ишончномалардан воз кечиш мумкин эмас. Давлат бюджети бундан менимча арзирли талофат кўрмаса керак. Майли ушбу қоғозбозлик жуда зарур бўлса ушбу ишончномаларни тасдиқлаш ваколатини маҳалла фуқоралар йиғинига бериб, нархини энг кам иш ҳақининг нари борса бир барабаргача қилиб белгилаш, қулай бўлармиди? Нима қилганда ҳам мени фикримча ушбу ишончномаларнинг нотариал тасдиқланиши ва рўйхатдан ўтказилиши мажбурийлиги билан боғлиқ қоидалар собиқ шўро тузумидан қолган инсон ҳуқуқларини чеклаш ва фуқорага давлат органларининг ишонмаслигининг ўзига хос бир белгисидай. Яна билмадим.

Ўткир Назар

2 комментария

  1. Бизни жамиятимизда хайдовчилар манфаатларига зид конунлар бисёр. Бу ишончномадан ташкари йул харакати белгилари хам хайдовчиларни ДАН ходимлари учун ашаддий жиноятчиларга тенглаштириб белгиланган. Бунга мисол; оддий «тухташ такикланади» белгиси улар учун доимий «ютукли лотерея» деб хисоблайман. Умуман «тухташ такикланади» белгисини — Бекатларнинг 2 тарафига ва светофорнинг 2 тарафига 30 метрдан таъсир худуди этиб белгилаб, коидабузарларга жаримани каттарок куйиш керак. Ичкиликка оид жаримадан ташкари барчасининг микдори жамиятимиз учун жуда юкори белгиланган.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *