Ироқда йирик намойишлар бўлиб ўтмоқда

Ироқ пойтахти Бағдодда якшанба куни халқ қўзғалон кўтарган, натижада ўн минглаб намойишчилар шиналарни ёққанча йирик аксил-ҳукумат намойишларини амалга оширишиб, кўчаларни тўсиб қўйган. Бу ҳақида The Telegraph нашри хабар беради.

Намойишчилар баннерларда «Йўллар халқ талаби билан ёпилди» деган ёзувларни кўтарганча, 2003 йил АҚШ бошчилигидаги босқинчилик оқибатида ташкил этилган сиёсий тизимга чек қўйишга чақирмоқда.

Хавфсизлик кучлари намойишчиларга ўқ узганлиги, шунингдек, кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлар отгани боис намойишларда 350 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Маълумотларга кўра, шанба куни Ироқ Бош вазири Адел Абдул-Маҳди хавфсизлик расмийлари билан учрашувда намойишчилар хавфсизлигини сақлаб қолиш зарурлигини таъкидлаган.

Шу куни номаълум ҳужумчилар намойишчиларга тиббий ёрдам таклиф қилган табиб Сиба Ал-Маҳдавийни ўғирлаб кетишган.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ироқ Олий комиссияси ҳукумат ва хавфсизлик кучларини Ал-Маҳдавийни излашга чақирган, аммо унинг қаерда эканлиги ҳалигача номаълум.

Ал-Маҳдавий хоним йўқолиб, зўравонлик даражасининг кўтарилишига қарамай, намойишчилар янада дадиллашганча, нафақат ўз раҳбарлари ва сиёсий тизимини, балки бу мамлакатни қўллаб-қувватлаётган Эрон кучларига қарши: «Эрон, йўқолсин, йўқолсин! Боғдод озод бўлсин!», — дея ёзилган қоғозларни интернет тармоқларига жойлаб, кўчаларда норозилик намойишларини уйуштиришмоқда.

Намойишчиларнинг аксарияти Ироқнинг нефть бойлиги ва мамлакат сиёсий элитасининг дабдабали сарф-харажатларига қарамасдан, қашшоқ бўлган, ҳамда ўз давлатида рўшнолик кўролмаган, ҳар тўртасининг бири ишсиз бўлган ёшлардир.

«Имтиёзлар бу сафар ҳеч қандай иш бермайди. Вазиятни ўзгартирадиган ягона нарса — бу ҳақиқий инқилобдир, аммо биз ҳали буни амалга ошира оламизми, ёки йўқ, буни билмаймиз. Намойишчилар радикал ўзгаришни истайди, аммо бундай ўзгариш келса ҳукмрон синф ҳамма нарсани йўқотади. Вазиятга ечим сифатида таклиф этилаётган қандайдир рамзий ўзгариш ёки эрта сайловлар бўлиб ўтиши мумкин, холбуки сўнгги йилларда Ироқда сайловлар ҳеч қандай ечим эмаслиги барчага маълум», — дейди Ироқ тадқиқотчиси Абдулла Ҳавез.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.