Қирғизистон Ўзбекистондан мева ва сабзавотларни олиб киришга тақиқ жорий қилмоқчи

Яқин келажакда Ўзбекистондан ўсимлик маҳсулотларини Қирғизистонга олиб кириш тақиқланиши мумкин. Бу ҳақда Қирғизистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, 2019 йил бошидан буён Ўзбекистондан олиб кирилаётган маҳсулотларнинг Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)нинг фитосанитар талабларига тўғри келмайдиган 365 та ҳолат қайд этилган. Ўнта ҳолатда ўзбекистонлик етказиб берувчилар ифлосланган маҳсулотларни Қирғизистонга олиб киришга ҳаракат қилишган.

Айтилишича, яқинда Қирғизистонга ўзбек анорларининг бир қисми келган, унда шарқий куя (Грапҳолитҳа молеста Бусcк) зараркунандаси топилган. Шу билан бирга, ўтказилмоқчи бўлган юкларда Ўзбекистон ўсимликлар карантини миллий ташкилоти томонидан берилган фитосанитария гувоҳномаси ҳам бўлган. Бу Ўзбекистондан ушбу ҳафтада олиб келинган ва фитосанитария назоратидан ўтмаган биринчи маҳсулот эмас.

Сешанба куни «Дўстлик» фитосанитария назорат пунктида Ўзбекистондан келтирилган хурмо, беҳи, қуритилган мевалар ва зираворлар юкланган юк машинаси тўхтатилади. Умумий оғирлиги 35 тонна бўлган фитосанитария талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотлар Қирғизистон ҳудудида сотиш учун олиб келинган.

Ўш вилояти ҳудудий ўсимликлар карантини бошқармаси мутахассислари текширишларига кўра, юклар пакетга жойланмаган ва олинган фитосанитария гувоҳномаси яроқсиз.

Қирғизистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистоннинг тегишли давлат ташкилотларига ўзбек товарларини республикага олиб киришга вақтинча тақиқ жорий этилиши ҳақида огоҳлантирувчи хат юборган.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.