Инсонийлик ўлмаган: «Ливанда намойишчилар болани қўрқитиб юборишгани учун уни қўшиқ билан овутишди»

Ливанда норозилик қатнашчилари намойишлардан қўрқиб кетган болага қўшиқ куйлаб беришди.

Ливанлик онанинг сўзларига кўра, унинг боласи кўчадаги тартибсизликлардан қўрқиб кетган. Шундан сўнг она намойиш қатнашчиларига унинг боласи бу тартибсизликлардан қўрқаётганини билдирган. Даҳшатга тушган болани бир неча митинг қатнашчилари «Shark Baby» қўшиғини куйлаб, тинчлантиришган.

Гўёки Ливандаги бир неча кундан буён давом этаётган нарозиликлар, инқирозга учраётган давлат, аҳолининг оғир турмуш шароитлари болаларнинг севимли қўшиғи тимсолида бир дақиқага тин олди. 15 ойлик Робинга куйланган қўшиқ эса бутун дунё болаларининг мадҳиясига айланди. Болакайнинг кулгуси ва тинчланиши тасвирланган видео тезда тарқалиб кетди ва ижтимоий тармоқлардаги кўплаб инсонларнинг таҳсинига сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ливанда ҳукуматнинг нотўғри олиб бораётган сиёсати, ташқи қарзларнинг кўпайиб кетиши, сиёсий ва молиявий олигархларнинг ажралиб чиқаётгани ва ислоҳотларнинг вақтида амалга ошмаётгани ортидан нарозиликлар бўлиб ўтмоқда.

Маълумот учун, 2015 йилда уруш бўлётган давлатлардан қочиб, Германияга қочқин сифатида борганлар сони кўп бўлган. Ўша йили Германияда рождествога салют отилмаган. Буни «ўз уйларидан бомба овозларидан тўйган болаларга маънавий зарар етиши мумкин», дея изоҳланган.

Юқоридаги воқеани қуйидаги видеода кўришингиз мумкин:

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.