Иноятов: “Мен барибир ўз фикримда қатъий қоламан, 2,5 миллион сўм бир ойга етади…”

1 058 views

Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот марказида Халқаро пресс-клубнинг сони бўлиб ўтди. Унда партия лидерлари ва Оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Бўлиб ўтган мулоқотда ХДП раҳбари Улуғбек Иноятов сўнгги вақтларда ўз чиқишида айтган гаплари катта шов-шувга айланган мавзуга ҳам муносабатини билдирди.

“Мен барибир ўз фикримда қатъий қоламан, яъни 2,5 миллион сўм 5 кишидан иборат оиланинг бир ойлик истеъмол саватчасининг Озиқ-овқат қисмини қоплашга етади”, — деди Иноятов.

Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Иноятов 10 ноябрь куни Тошкентда сиёсий партиялар вакиллари иштирокида ўтказилган “Демократик дебат”да Тошкентда 2,5 миллион сўм ойлик олувчи бир нафар боқувчи 5 кишидан иборат оилани боқиши мумкин, деган фикрни билдирган эди. Шундан сўнг бу фикр жамоатчиликнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлди. Бироз ўтиб ХДП вакили Иноятовнинг 5 кишилик оилага 2,5 млн сўм ойлик етарли деган гапига изоҳ бериб, Иноятов 2,5 миллион пул 5 кишидан иборат оилага етади деган фикрни билдирганда оиланинг барча харажатларини назарда тутмагани, балки фақат озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишни назарда тутганини маълум қилган эди.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.