Импорт қилинувчи гўшт ва ун акциз солиғидан озод этилди

1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилувчи гўшт ва гўшт маҳсулотлари, парранда ёғи, чўчқа ёғи, буғдой уни ва жониворларни озиқлантириш учун мўлжалланган буғдой маҳсулотлари акциз солиғига тортилмайди. Бу Ўзбекистон Президентининг 15 августдаги ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш тўғрисидаги қарорида кўзда тутилган, деб хабар қилди Ташқи савдо вазирлиги (ТСВ).

Foto: O‘zA

Худди шу санадан бошлаб сарёғ, соя ва кунгабоқар ёғлари, уруғ маҳсулотлари (картошка, буғдой, меслин, жавдар, арпа, жўхори, гречиха, соя, зиғир, кунгабоқар ва бошқалар), жавдар уни, қаттиқ буғдой ёрмаси ва дағал майдаланган уни, шакарқамиш шакари, какао донлари, фармацевтикада фойдаланилувчи хом ашё ҳамда жониворларни озиқлантириш учун айрим маҳсулотлар учун ноль фоизли божхона божи қўлланилади.

1 сентябрдан бошлаб айрим маҳсулот турлари учун божхона тўловлари ставкалари камайтирилади. Йирик шохли қора моллар, чўчқа гўштлари, чўчқа ёғи, парранда ёғи ва бошқа гўшт маҳсулотлари, кофе, буғдой уни ва шакарқамиш шакари шулар жумласидан. Шунингдек, кунгабоқар ёғи, шакарқамиш шакари ва кофе учун акциз солиғи миқдори ҳам туширилади.

ТСВдан қайд этилишича, истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчилари учун хом ашё ва материалларга божхона тўловларининг камайтирилиши миллий ишлаб чиқарувчиларни ишлаб чиқараётган маҳсулотлари таннархини камайтиришлари ва рақобатбардошликни оширишларига рағбатлантириши лозим. Бундан ташқари, бу ички истеъмол бозорида нархлар ўсишини чеклаши зарур.

Манба: “Gazeta.uz”

4 комментария

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *