Ижтимоий фикр: Ўзбекистонда порахўрлик борасида етакчилар аниқланди

Ўзбекистонда порахўрлик ва таъмагирлик борасида ички ишлар ва банклар етакчилик қилмоқда, деб хабар берди nuz.uz «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази тадқиқотларига таяниб.

Айтилишича, 12та ҳудудий назорат ва бошқарув органлари ичида коррупция, порахўрлик ва таъмагирлик ҳолатлари қайд этилиши борасида сўровда иштирок этганларнинг 25,7 ва 21,4 фоизи мос равишда юқоридаги икки муассасани кўрсатган.

Сўровда қатнашганларнинг фикрича, кейинги ўринларда судлар (19,6%) ва прокуратура органлари туради (19,5%).

Респондентларнинг 13%и солиқ органларида, 11,5%и божхона органларида таъмагирлик тез-тез учрашини билдирган.

Сўровда қатнашганларнинг 5,7 фоизи шаҳар ва туман ҳокимиятларида, 5,1 фоизи лицензиялаш ва сертификатлаштириш билан шуғулланувчи органларда, 3,8 фоизи маҳалла ва хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатида, 2,4 фоизи экологик назорат хизматларида порахўрлик ҳолатлари мавжудлигини кўрсатган.

Шу билан бирга, сўровда иштирок этган тадбиркор ва фермерларнинг 22,4 фоизи шаҳар ҳокимиятлари хизматлари томонидан коррупция ҳолатига дуч келмаганини билдирган, 43,2 фоизи эса буни кам учрайдиган ҳолат деб баҳолаган.

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг билдиришича, сўровда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 1100 нафар тадбиркор қатнашган. Қатнашчиларнинг 80,1%и эркаклар, 19,9%ини аёллар ташкил этади.

6 комментариев

  1. Нашим узбекитане для коррупции нет кадровой недостатки. Кайсики ташкилот бошлигига тугридан тугри кириб бориш кейин булса у шу ерда булади….

  2. Жуда хам нотўгри маълумот!!! Сўров бирор жойда ош еб ўтириб ёзилганга ўхшайди. 1) ИЧКИ ИШЛАР ДЕГАНДА ФАКАТ ДАН ХОДИМЛАРИНИ ТУШУНИШ КЕРАК ЭМАС БИРОДАРЛАР!!! ДАН ходимлари умумий составдан 2 фоизни хам ташкил этмайди. ТЕЗКОР ГУРУХЛАР, ХУДУДИЙ ИНСПЕКТОРЛАР, КИДИРУВ БўЛИМЛАР, КУРИКЛАШ ХИЗМАТИ каби бошка бўлимлар ФИДОКОРОНА КЕЧА-КУНДУЗ ХАЛОЛ ФИДОЙИЛИК БИЛАН ИШ ОЛИБ БОРИШЯПТИ. 2) Банкда хам шундай, ёппасига порахўр эмас. 1-ўринни ВИЛОЯТ ТАЪЛИМИ БОШКАРМАСИГА; 2- ўринни ВИЛОЯТ МОЛИЯ БОШКАРМАСИГА; 3-ўринни ТАБИАТНИ МУХОФАЗА КИЛИШ БўЛИМЛАРИГА; 4- уринни САНИТАРИЯ ЭПИДЕМИОЛОГИЯ СОХАСИГА бериш керак!

  3. МИБ, ЭЛЕКТРОСЕТЬ, ГАЗ ВА БОШКА КОММУНАЛЬЩИКЛАР КАНИ УЛАР ХАМ ЕТАКЧИЛАР САФИДАКУ

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *