Ижтимоий тармоқлар тарихига назар

Охирги ўн йилликда ижтимоий тармоқлар ҳаётимизнинг бир қисмига айланиб улгурди. Одамлар ундан фойдаланишни ўрганишди. Шунчалик даражада ўрганишдики, уларнинг олдида сув ва ҳаво гўёки иккинчи даражали бўлиб қолди. Тўғри айтасиз, ундан тўғри, ўз меъёрида фойдаланаётганлар ҳам кўп. Масалан, кимдир шу орқали пул топади, вақтини чоғ ўтказади ва муҳими — тармоқлар ришталарни ҳам боғлаб туриши мумкин (ва шундай бўляпти ҳам).

Ижтимоий тармоқлар кўп ва уларнинг функциялари ҳам ҳар хил. Уларни қайси сабрли инсон дастурлагани-ю, қачон чиқарилгани ҳақида ҳеч қизиқиб кўрганмисиз? Қуйида шулар ҳақида хикоя қилмоқчиман.

Instagram

Стендфорт университети битирувчилари — Кевин Систорм ва Майк Крейгер 2010 йилнинг октябрида расм ва видеоларни омма билан бўлишиш имконини берувчи ижтимоий саҳифа яратишади. Дастлаб бу лойиҳа фақатгина iOS тизими учун бўлганлиги сабабли кейинчалик — 2012 йилнинг апрелида Android тизими учун ҳам бу дастур ишлаб чиқилади.

2010 йилда ишга туширилгандан кейин Instagram юқори тезликда ўсишга эришиб, машҳурлашади ва атиги икки ой ўтиб 1 млн фойдаланувчи рўйхатдан ўтади. Бир йил ўтиб эса бу сон 10 миллионга етади. 2019 йил май ҳолатига кўра, Instagram’дан 1 миллиард киши рўйхатдан ўтган. 2012 йилнинг апрел ойида Facebook Instagram’ни 1 миллиард доллар эвазига сотиб олади ва 2018 йилга келиб Кевин ва Майк Instagram’даги ишини тўхтатади. Баъзи манбаларда келишича, Марк Цукерберг, Марк Крейгер ва Кевин Систром орасида келишмовчиликлар келиб чиққан. Дастурчилар «кейинчалик яна бирор нарса ўйлаб топармиз» қабилида изоҳ беришган.

Facebook

Замонамизнинг энг машҳур тармоқларидан бири — Facebook дастлаб Гарвард университети талабалари учур махсус ишлаб чиқилган иштимоий веб-сайт бўлган, холос. Facebook ташкил қилинишида бевосита қатнашган Крис Хюжс, Дастин Московитс, Эндрью МакКоллум ва Эдуардо Саверин Цукерберг билан коллежда бирга ўқишган ва хонадош бўлишган. Ижтимоий тармоқ ишлаб чиқиш ғояси фойдаланувчилар бир-бирларини расмларини баҳолаш имконини берувчи сайт яратишдаги муваффақиятсизликдан кейин пайдо бўлган. 2005 йил facebook.com доменини 200 000 доллар эвазига харид қилиб, ўз номидан “The”ni олиб ташлайди. Унгача эса компания «Thefacebook» деб номланган.

2006 йилга келиб сайт 13 ёшдан кичик бўлмаган, ўз электрон почтасига эга бўлганлар учун ҳам очиқ бўлган. 2007 йил Facebookда турли хил компанияларга тегишли 100 000 саҳифа мавжуд бўлган. Шундан кейин — ўша йилнинг октябрида Microsoft компанияси 240 миллион доллар эвазига Facebook’нинг 1,6% улушини сотиб олади. 2011 йилда Facebook дунёнинг энг кўп фойдаланиладиган веб-сайти сифатида тан олинган. Шу йилнинг ўзида сайт Америкада Google’дан кейин иккинчи энг кўп фойдаланиладиган сайт этиб қайд этилади.

Маълумот учун, 2019 йил 30 июнь ҳолатига кўра Facebook’нинг 39,651 ишчиси тўлиқ ставка билан ишлайди.

WhatsApp

 

WhatsApp ижтимоий тармоғи номи инглиз тилида энг кўп қўлланиладиган «What’s up”, яъни «Нима гап?» иборасидан олинган бўлиб, 2009 йилда ташкил этилган.

Бу тармоқ икки Америкалик томонидан ўйлаб топилган. Жан Коум — тармоқ асосчиларидан бири. Асли Украиналик бўлган бу йигит ёшлигида Америкага кўчиб келади. Коум компьютер дастурлашга 18 ёшида қизиқиб қолади. У San Jose State University талабасига айланганига қарамасдан, у ерни тамомламасдан ўқишни тўхтатади. Жан Брайн Эктон исмли шахсни «Ernst & Young»да ишлаб юрган кезларида учратиб қолади. Сўнг у Yahoo компаниясида ишини 9 йил давом эттиради. Кейинчалик унда хабар алмашиш тизимини бутунлай янгилаш ғояси пайдо бўлади ва Брайнни шу ишга чорлайди. Бошида WhatsApp машҳур бўлмаган бўлса-да, ҳозир у дунёнинг энг яхши хабарлашиш имконини берувчи иловасидир. Жан Коум Американинг энг бой 400 одами ичида 62 ўринни эгаллаган. Компания ҳозирда 7,5 миллиар долларга баҳоланади. Жан саҳоватли инсон ва у жуда кўплаб жойларга ҳайрия қилган.
Тақдир тақазоси билан 2014 йилда компания Facebook’га сотиб юборилади. Келишув баҳоси — 2 миллиард доллар.

YouTube

YouTube компанияси ўзининг веб-сайти орқали фойдаланувчиларга видео алмашиш, уни баҳолаш, кўриш каби имкониятларни яратади. Бу тармоққа видео жойлаш учун рўйхатдан ўтиш керак, рўйхатдан ўтмаганлар эса фақатгина видео томоша қола олади, холос.

YouTube платформаси PayPal компаниясининг уч ишчилари — Жавед Карим, Стив Чен, ва Чад Харлейлар томонидан 2005 йил дастурланган. Даставвал бу платформани онлайн учрашувлар учун қилиш ғояси бор эди. Лекин кейинчалик видео улашиш имконини яратишга қарор қилишган.

2016 йил июль ойида YouTube 1,65 миллиард доллар эвазига Google томонидан сотиб олинган.

YouTube ҳақида қизиқарли фактлар

— YouTube’даги биринчи видео айнан Жавид Карим томонидан 2005 йил 23 апрельда «Ме at the zoo» («Мен зоопаркдаман») номи билан жойланган ва у ҳозир ҳам YouTube’да бор;
— YouTube тарихида биринчи бўлиб 1 миллион кўришларга эришган видео — Nike’нинг Рональдинё иштирок этган реклама ролиги бўлган;
— Компания расман ишга тушгандан кейин, 2005 йилдарда YouTube’да кўришлар кунига 8 миллион қилиб қайд этилган. Атиги 1 йил ўтиб бу кўрсаткич кунига 100 миллион кўришларни ташкил қилган;
— 2019 йилга келиб 1,3 миллиард фойдаланувчиси бор, фойдаланиувчилар томонидан дақиқасига юкланадиган видео ҳажми 300 соатни ташкил этади.

Миржалол Қосимов

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.