ИИББ ёзувчи Нурулло Отахоновнинг қўлга олиниши юзасидан баёнот берди

Тошкент ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда ёзувчи Нурулло Отахоновнинг пойтахт аэропортида қўлга олинганига изоҳ берди.

Нурулло Отахонов (тахаллуси — Нурулло Муҳаммад Рауфхон) 27 сентябрь куни икки йил яшаган Туркиядан Ўзбекистонга қайтиб келди. У расмий қидирувда эканлиги сабабли етиб келиши билан қўлга олинди, дея хабар қилди Дониёр Тошхўжаев.

«Отахонов Нуруллога нисбатан 11 май куни 159-модда бўйича [Жиноят кодекси — Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш] жиноий иш қўзғатилди, — Дониёр Тошхўжаев. — Мазкур жиноий иш бўйича қатор тергов ҳаракатлари амалга оширилди ва унга нисбатан 159-модда 1-қисм, 244-модда 3-қисм „г“ банди бўйича сиртдан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш кўринишидаги чора танланган ва қидирув эълон қилинган».

Дониёр Тошхўжаевнинг таъкидлашича, айни пайтда жиноий иш бўйича ёзувчига нисбатан амнистия тўғрисида ҳеч қандай ҳужжат мавжуд эмас. У ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига расман мурожаат қилмаган.

«Ҳозирча тергов олиб бораяпмиз. Биз [барча зарур] тергов тадбирларини олиб борамиз, агар керак бўлса, қўшимча экспертиза белгилаймиз. Агарда унинг айби тасдиқланмаса ёки унинг ҳаракати амнистия актига тушса, табиийки биз қонун билан қарор қабул қиламиз», — деди у.

Манба: “Gazeta.uz”

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *