ИИББ “Кўриниши вилоятликларга ўхшаш…” хабари юзасида баёнот берди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ўз сайтида берилган «кийинишидан вилоятликларга ўхшаш» шахс ҳақидаги хабар юзасидан баёнот берди.

Шаҳар ИИББ раҳбарияти бу ҳолатни жамоатчиликдан «шунчаки тушунмовчилик» сифатида қабул қилишни сўраган.

Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайтида чиққан хабар турли интернет сайтлар томонидан ҳавола бериб тарқатилди ва гумондорлардан бирига таъриф беришда «вилоятлик шахсларга ўхшаш» атамаси одамлар орасида эътироз келтириб чиқаргани маълум бўлди.

Шуни маълум қиламизки, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан юртимиз фуқаролари бундай атама билан тоифаланмайди, бундай ҳолат хабарни тайёрлаган ходимнинг эътиборсизлиги туфайлигина келиб чиққан.

Буни ҳеч қандай ғараз мақсад эмас, шунчаки тушунмовчилик сифатида қабул қилинишини сўрар эдик.

Ходимга нисбатан тушунтириш ишлари олиб борилди ва келгусида бундай хатога йўл қўйилмаслигини билдириб ўтамиз.

Тошкент шаҳар ИИББ баёнотидан

Аввлроқ, қидирувга берилган шахслардан бири ҳақидаги маълумотлар ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кескин эътирозларига сабаб бўлди. «Ёши 35—40 ларда, бўйи 170—175 сантиметр бўлган, сочлари қора, сийрак, олд тараф сочи тўкилган, ўрта гавдали, ўзбек ва рус тилларида яхши сўзлаша олади»ган шахснинг яна бир алоҳида белгиси сифатида «кийинишидан вилоятлик шахсларга ўхшаши» қайд этилган эди.

6 комментариев

  1. 68 ball tuplagan va dadasi 10 -20 barobar oshirilgan kontrakt tulagan bulajak mutaxasislar bundan battar «tushunmovchilik» lar yozishsa kerak. Tushunarli qilib yozish uchun kitob uqish va Davlat tilida ish yuritishni bilish kerak.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.