Ҳужжатларини нострификациядан ўтказмоқчи бўлганлар 20 сентябрига қадар ариза топширишлари лозим

Республикамизда хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида Низом» асосида амалга оширилади.

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги 1992 йил 1 январдан сўнг берилган ҳужжатларни тан олиш ҳамда уларни нострификациялаш тартибини белгилайди.

Низомнинг 22-бандига мувофиқ, Давлат тест марказида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда “Ҳуқуқшунослик”, “Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот”, “Иқтисодиёт”, “Қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш”, “Ўқитувчилар тайёрлаш ва педагогик фанлар” соҳалари бўйича Эксперт комиссиялари ташкил этилган.

Соҳалар бўйича ташкил этилган Эксперт комиссияларининг навбатдаги йиғилишлари 2017 йилнинг 25-29 сентябрь кунлари Давлат тест марказида бўлиб ўтади. Бу ҳақда ДТМ Ахборот хизмати хабар берди.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини нострификациялаш учун Давлат тест марказига ҳужжат топширган ҳамда Эксперт комиссияларининг ижобий хулосалари олинган ва таълим муассасаларига юборилган сўров хатларига ижобий жавоб келган талабгорлар сентябр ойида бўлиб ўтадиган махсус синовларда иштирок этиш учун 2017 йилнинг 20 сентябрига қадар ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистони Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги 515-сон қарорининг 3-иловасига асосан ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш учун амалдаги белгиланган энг кам иш ойлик иш ҳақининг икки баробари миқдорида йиғим ундирилади.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *