Хўрозқанд чет элники деса…

Америкага бориш учун одамлар нималарга тайёр бўлмайди, дейсиз? Кимдир Грин-Карта ўйнаса, яна кимдир Америкадан ўзига ёр қидиради. Хуллас, ҳамма “америкачи“ларнинг ўзига хос ҳикоялари бор.

Храчя Атоян ўзини миллий рақс устаси сифатида таништириб, АҚШга келиш истагида бўлганларга “Маданий жиҳатдан ўзига хос санъаткор“ визасини олиб бериш билан шуғулланиб, хизмати учун арманистонликлардан $3000дан $10 000гача ҳақ олган.

Маълум бўлишича, аслида бу бир жиноий гуруҳ бўлиб, унинг раҳнамоси сифатида кўрилаётган ню-ёрклик Стелла Бояджиан март ойида қўлга олинган.

Суриштирув маълумотларига кўра, Бояджиан виза олиш учун сохта “Big Apple Music Awards Foundation“ ташкилотини очган.

Жиноятчилар “ишонарли“ ишлаш учун рақс сертификатларини ҳам тайёрлашган, ҳатто виза олиш истагида бўлганларни рақс кийимлари билан суратга олиб, уларнинг Америкага келишлари учун сохта концертлар уюштиришган.

АҚШ қонунларига кўра, виза санъаткорларга вақтинча муддатга келиб, бу ерда концерт дастурини ўтказиш ҳуқуқини беради. Сохта санъаткорлар эса бу визани қўлга киритгач, АҚШда қолиб кетиш пайида бўлишган.

Қинғир ишлари фош бўлган Атоян устида ҳозирда тергов ишлари кетмоқда.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.