Хориждаги фуқароларимизга оид янги қарор муҳокамага қўйилди

Суриш ҳақидаги челленжлар авжига чиққан бир пайтда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ҳужжат лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Унга кўра, «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»даги қонуннинг 15-моддасини қуйидаги таҳрирдаги учинчи қисм билан тўлдириш таклиф қилинмоқда. «Хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома ҳар бир хизмат тури бўйича алоҳида тузилади:

-Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича;

-ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари бўйича»

Шунингдек, ҳужжатда ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари учун тўлов миқдори хусусий бандлик агентлиги ва иш қидираётган шахс ўртасидаги келишувга кўра белгиланиши, аммо қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробаридан ошмаслиги кераклиги кўрсатилган.

Ўзбекистондан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тўлов миқдори хусусий бандлик агентлиги ва иш қидираётган шахс ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, аммо иш билан таъминланган жойдаги хорижий иш берувчи томонидан тасдиқланган бир ойлик иш ҳақи миқдоридан ошмаслиги керак.

Ўзбекистондан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича шартнома имзолангандан сўнг иш қидираётган шахс 2 (икки) иш кун ичида жўнатувчи ташкилот хизматлари нархининг 15 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда олдиндан тўлаши зарур.

Тўланадиган таҳминий тўлов миқдори хусусий бандлик агентлиги ва иш қидираётган шахс ўртасидаги ўзаро келишувга кўра белгиланади, бироқ қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баробаридан кўп бўлиши тақиқланади.

Хусусий бандлик агентлиги томонидан кўрсатилган хизматлар учун якуний ҳисоб-китоблар иш қидираётган шахс томонидан ишчи виза, меҳнат шартномаси лойиҳаси ёки чет эллик иш берувчи томонидан тақдим этилган ва ишга жойлашишни кафолатлайдиган бошқа ҳужжат тақдим этилгандан сўнг амалга оширилади.

Хорижда иш билан таъминлаш тўғрисидаги шартнома хусусий
бандлик агентлиги томонидан Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг«лабор-мигратион» дастурий таъминоти электрон базасида рўйхатдан ўтказилади.

Бундан ташқари, қонуннинг 17-модда биринчи қисмига ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар қўшиш таклиф қилинди.

Дарвоқе, хорижда ишлайдиган ўзбекларнинг ҳуқуқларини ҳимоялашга мўлжалланган ушбу лойиҳада 7-ноябрга қадар ўз фикрингизни билдиришингиз мумкин.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.