Россияда йўқолган ватандошимизни излаб топиш мақсадида катта гуруҳ тузилди

Ўзбекистонлик, ҳозирда хорижда ишлаётган фуқaро 29 октябр куни рафиқаси Сарвиноз Адизова
тўрт ойлик ўғли билан Санкт-Петербургнинг Фрунзе туманида савдо марказига кетаётганида йўқолиб қолгани ҳақида fanatka.ru хабар берган эди.

Бир гуруҳ валантёр ёшлар Сарвиноз Адизова ва фарзандининг суратларини кўчаларга илиб, ижтимоий тармоқларда тарқатишган.

Натижада, Сарвиноз 31 октябр куни ўгли билан бирга соғ-омон ҳолда волонтёрлар томонидан топилган.

Маълум бўлишича, полицияга аёл ва унинг фарзанди топилгани ҳақидаги хабар ҳали етказилмаган ва суриштирув-қидирув ишлари ёпилмаган бўлиб, Санкт-Петербург ички ишлар органларида улар бедарак йўқолганлар рўйхатида турибди.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.