Хитой ҳукумати уйғур халқининг диний, маданий ва этник ўзлигини йўқ қилмоқда

1 172 views

Хитой ҳукумати сўнгги йилларда Шинжон уйғур вилоятида масжидларни ва диний обидаларни вайрон қилмоқда. Бунга биргина мисол, Кошғар шаҳрининг ўзида масжидларнинг 70 фоизи бузиб ташланган. Уч ой ичида 5000 дан ортиқ ибодат мажмуалари йўқ қилинган.

Хитой расмийларининг айтишича, масжидлар керагидан ортиқ кўп бўлиб, биноларнинг қурилиши хавфсизлик талабларига мос келмаслиги, ҳамда эскирганлиги сабаб бузилган.

Тадқиқотчи Баҳром Синташнинг айтишича, нафақат ибодатхоналар, балки улкан тарихий ва маданий обидалар, қабристонлар, исломий архитектура услубида қурилган бинолар, дўконлар ва бошқа иншоотлар ҳам йўқ қилинган ҳамда кўплаб исломий услубдаги миноралар олиб ташланган.

Маълумотларга кўра, масжидларни бузиш ҳаракати 2016-йилда, уйғурлар ва бошқа озчилик этник мусулмон халқларни ёппасига ҳибсга олиш кампанияси билан бир пайтда бошланган бўлиб, ҳозирда Шинжонда исломни хитойлаштириш сиёсати кетмоқда.

«Мен топган далиллар Хитойнинг Уйғур Исломий меросини оммавий равишда йўқ қилишини яққол кўрсатиб турибди. Бу ўрта даражадаги шаҳарларда, шаҳар ва қишлоқларда агрессив тарзда амалга оширилди. Менинг ўрганишларимга кўра, Ҳотан, Керия, Қаргилик, Артуш ва Гума каби кичик шаҳарларда кўплаб йирик ва тарихий масжидлар бузиб ташланган. Мусулмонлар масжидларни Худонинг уйи деб ҳисоблашади ва унда ўзларини Худога яқин ҳис қилишади. Масжидларсиз мусулмонлар ўз ватанларида диний бошпанасиз бўлишади», — дейди тадқиқотчи жаноб Синташ.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.