Ҳимоят Назарова: Эркакларни асранг, аёллар!

(ярми ҳазил, ярми чин)

Рўзғор дегани ўзи бир ғор,
Ғорнинг бир талай юмушлари бор,
Бажармоққа уларни дастёр-
Эркак керак, асранг эркакни.

Аёлим деб жонни тикмоққа,
Эртаю кеч терлар тўкмоққа,
полизларда экин экмоққа,
Эркак керак,асранг эркакни.

Боласига нон ташимоққа,
елкасида юк яшамоққа,
оғир кунда чўғ ушламоққа,
Эркак керак, асранг эркакни.

Узум кесиб ток ўрамоққа,
Қиш пайтлари қор курамоққа,
Бозорларда қоп судрамоққа,
Эркак керак, асранг эркакни.

Баланд баланд уйлар қурмоққа,
Томорқада беда ўрмоққа,
Куз чоғида анор кўммоққа
эркак керак, асранг эркакни.

Жарақ жарақ пуллар топишга,
Дўконларга тинмай чопишга,
Буюрганда тайёр ҳар ишга
Эркак керак асранг эркакни.

Олиб юрар машинасида,
Гап кўп йиққан хазинасида,
Суяр ҳаёт ҳар зинасида
Эркак керак асранг эркакни.

Тўй ҳашамда ишлар кўп бўлар,
Ҳар тамонда муаммо тўлар,
Шунча ишни ахир ким қилар?
Эркак керак, асранг эркакни.

Қадоқ бўлса қўлу билаги,
Мўлдир тилло узук зирагинг,
Шудир ҳар бир аёл тилаги,
(Бусиз йўқдир эркак кераги)
Шундай экан асранг эркакни.
Ҳимоят Назарова, Сирдарё вилояти

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *