Ҳилол Насимов яна бошлади… (ми?!)

Асосан исломофобия йўналишида фильм олиши билан танилган Ҳилол Насимов яна бир фильм устида иш бошлагани ҳақида хабар чиқди. Кинокартина номи “Ёвқурлар” бўлиб, унда 2002 йили Сурхондарё вилоятининг Сариосиё ва Узун туманларида юзага келган таҳликали вазият ва ҳарбийлар кўрсатган жасорат билан боғлиқ воқеалар ҳақида ҳикоя қилиниши айтилган.

Шу режиссёр томонидан суратга олинган “Муқаддас истак” картинасининг трейлери ижтимоий тармоқларда оммавий равишда норозиликка сабаб бўлганди. Тасаввур қилинг, трейлерни ўзига муносабат шунақа бўлса, фильмга нисбатан қанақа бўларди?

Сариосиё ва Узун туманларида бўлган воқеаларни кўпчилигимиз яхши эслаймиз. У воқеалар ортида турганларнинг қабиҳ ниятлари амалга ошмагани учун аввало Аллоҳга шукр қиламиз. Улар сўзсиз жангарилардир.

Аммо бизни бир савол ўйлантиряпти, Насимов янги фильмида асосий урғуни уларнинг жангари эканлигига қаратадими ёки диндор эканигами?

Фильмни кўрган одамда юртимиз аскарларига нисбатан меҳр, жангариларга нисбатан эса нафрат уйғониши зарур. Бироқ Насимов ўша нафратни мусулмонларга қараб буриб юбормайдими?

Юртимизда диний соҳада яхши ишлар амалга оширилиб, Қуръон мусобақалари ўтказилиб турган бир вақтда ўзбек киноси яна бир исломофобик руҳдаги кино билан бойимайдими?

Умид қиламизки, Ҳилол Насимов ўзига нисбатан билдирилган танқидлардан тегишли хулоса чиқариб олган. Олдинги хатоларини тушуниб етган ва уларни такрорламайди деган кичик ишонч бор кўнгилда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Қуръон ўқиган одамдан ёмонлик чиқмайди” деб динимизни кўкларга кўтараётган бир пайтда жамият яна бир бор исломофобия билан тўқнашишини истамаймиз.

Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлдан адаштирмасин.

Абу Муҳаммад СОДИҚ

манба: azon.uz

7 комментариев

  1. Ҳилол Насимов оладиган фильмнинг сценарийсини олдиндан айтиб берайми? Ваҳоланки, мен уни танимайман ҳам, оладиган фильми ҳақида ҳам ҳозиргина ўқидим.
    Ватанимиз ташқарисидан унинг тинчлигига хавф солувчи МУЛЛАВАЧЧАЛАР бостириб киради.
    Ватанимиз ичкарисидаги сотқин ҲОЖИ АКАЛАР уларни қўллаб қувватлайди.
    Ҳожи акалар ёшларимиз онгини НАМОЗ, ИЙМОН, ИНСОФ деган «бўлмағур» ва «зарарли» нарсалар билан чалғитиб юрган бўлади.
    ШУНҚОРЛАР эса 18 га кирмаганинг масжиддан нари тур, деб юрган бўлади.
    МУЛЛАВАЧЧАЛАРнинг вакили ҲОЖИ АКАЛАР билан учрашганда, ҳадемай Ўзбекистонда ҳам ҳамма бемалол масжидларга борадиган бўлишини, азонлар баланд овозда, микрофонлардан айтилишини, ҳатто республика миқёсида Қуръон мусобақалари бўлишини айтишади.
    МУЛЛАВАЧЧАЛАР Қуръон юкланган карвонлари билан чегарадан ўтаётганида ШУНҚОРЛАР уларнинг барчасини қириб ташлайди, карвондаги ЮКни эса ёқиб юборишади. Мамлакат ичкарсидаги ҲОЖИ АКАЛАРнинг ҳаммасининг қўлларини боғлаб, катталарининг олдига судраб боришади.
    КАТТАЛАРИ эса, АЛлоҳ қалбимизда, дилимизда, тилимизда бўлиши, АМАЛДА бўлиши шарт эмас», дейди ва сенларсиз ҳам «Ўзбекистон — келажаги буюк давлат!» дейишади.
    ШУНҚОРЛАРга орден-медаллар беришади.
    ШУ.

    1. Бунақа умумлаштириш билан фақат зараркурандага айланиб қоласиз Тўра ака! Ахир ҳеч ким экстремистлар ва террорчилар яхши дегани йўқ. Булар бор, зарари тегябди. Яхшиям сиз каби ультралибералларни кўпчилик эшитмайди. Бўлмаса аллақачон сизни ёмон кўришиб қолган бўлур эди. Сиз кабиларни нозик жойига қачонки террорчилар бир нарсасини текказганда ҳис қиласиз хавфни. Ўйламанг, қайсидир ташкилотни думи бўлса керак деб. Ўқитувчиман, таълим бўйича жонкуярлигингизни қадрлайман. Лекин, диний экстремизм ва терроризм бор нарса. Андижонликман, шунинг учун террорчилар кимлигидан қатъий назар майдондагиларни халқа орасига олиб, кейинчалик қийнагани, отиб ташлаганини ўз кўзим билан кўрганман. Дунёда ҳеч ким бу бало билан силлиқ, муваффақиятли курашаётгани йўқ. Ҳамма жойда ҳам қийинчилик бор. Масалан, АҚШда бир иккита террорчини деб мусулмонларни мамлакатга киритмаслик масаласи кўтарилди. Ҳилол Насимов худо инсон қалбига жойлаган иймонни қувиб чиқара олмайди. Лекин, дин йўлида юрибман деб, адашганлар бўлса унинг кинолари огоҳлантиради. Бу фильмлар беш маҳал намоз ўқиб, давлатни сиёсатини тушунадиганлар учун эмас, балки жамиятда ўз ўрнини топа олмай ҳар томонга қараб нажот истаётган ёшлар учун. Шунинг учун ҳам Ҳилол Насимовга ёпишиб олмайлик.

      1. Андижонлик ўкитувчи Азиз! Андижон шахар хокими сизлар ва сизга ўхшаган одамларни мутъелиги учун сўккан эди. Сиз Тўра Муроддек мустакил фикрлаганларни зараркунандага тенглаштиришингиз савияниз пастлиги аломатидир. Хилол Насимовдай иймони сустлар динимизга кофирлардан кўпрок рахна солади. Тўра Муродлар борлиги сабаб сиз хурмат килган хокимингиз оз бўлса хам жазо олди.

        1. Аргумент кани, мени андижонлик эканимни? Яна қайтараман Тўра акага рахмат, лекин террорчиликка қарши курашни сусайтирган кунимиз оғир аҳволда қоламиз. Президентни шиддатидан атрофдаги катта давлатлар саросимага тушиб қолган. Қилвирликни саводсиз, боши айланган ёшлар орқали қилинади. Шунга бу курашни асло сусайтирмаслик керак деябман.
          Шу тузукроқ жавоб бўлар деб ўйлабман, илтимос савиясиз одамлар бу сайтни ўқимасин.

          1. Шархингизда ўзингиз Андижонликман деб ёзиб кўйибсиз-ку. Гап инсонни каерданлигида эмас, халкпарварлигида бўлса керак. Мен учун хурматли бўлган инсонни зараркунандага тенглаштирганинг шахсан сизга жавоб ёзишга ундади. У инсонни матбуотлардаги маколаларини «Дунё ўзбеклари», «Файзбог» ва бошка сайтларда кузатиб бораман. Факат халким, юртим дейди.

          2. Аргумент деган нарса бор, гапираётганда нима учун, нимага асосланиб гапираётганини айтиши керак. Бўлмаса сизникига ўхшаб курук гап булади. Качондир яхши гапирган булса, унинг хамма гапи тугри дегани эмас. Халким, юртим деган одам хам адашади. Шуни айтябман. Хилол Насимов киноларини 90-йилларда олганида эди, жуда кўп муаммолар бўлмас эди(1-аргумент). Ислом динининг ҳеч ким нотўғри демаябди, ер юзасида бирон одам йўқки, бутун дин номидан иш юритсин(2-аргумент). Меҳробдан чаён деган гаплар бекорга чиқмаган. Яхшиям Абдулла Қодирий ўлиб кетган, бўлмаса фейсбукда қори ака(Абдурахмон домла)ни голубой дегансан деб еб ташлардиларинг(3-аргумент)!

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *