Хайрулла Ҳамидов: Хитойга қарши Игорь Сергеев ўйнамаслиги керак

Sport TV шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов жонли эфирда намойиш этилган «Sport vaqti» кўрсатуви давомида Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ саралашида Хитойга қарши ўтказадиган ўйини ҳақида фикр билдирди.

«Бу учрашувда Игорь Сергеев асосий таркибда майдонга тушмаслиги лозим. Унинг ўрнига техник жиҳатдан кучлироқ бўлган Темурхўжа Абдуҳолиқов майдонга тушгани маъқул.

Марчелло Липпи тактик жиҳатдан жуда кучли мураббий ва у терма жамоамизнинг барча футболчиларини ўрганиб чиққани шубҳасиз. Агар Игорь Сергеев майдонга тушадиган бўлса, Липпи ўйлаган нарса амалга ошган бўлади. У ўз жамоасини энг аввало Сергеев майдонга тушадиган ўйинга тайёрлаганига ишонаман. Шахматда рақибнинг юришини олдиндан билиш жуда муҳим. Липпи ҳам мана шу юришни таҳмин қилаётганига шубҳа йўқ. Чунки Самвел Бабаян илгари ҳар қандай ҳолатда ҳам Сергеевни майдонга тушириб келаётган эди.

Игорь Сергеев Хитой чемпионатида бирорта гол ура олмаганда ҳам терма жамоада асосий таркибда ўйнаган. Тўғри, Олий лигага қайтгандан кейин ниҳоят гол уришни яна бошлади. Аммо Хитой билан у эмас, балки оғир вақтда масъулиятни ўзига оладиган ва рақиб футболчиларини алдаб ўтиши мумкин бўлган Абдуҳолиқов ўйнагани маъқул. Сергеевда голли вазият бўлиши учун бутун жамоа ишлаши керак. Темурхўжа эса ўзи ҳам вазият яратиши мумкин.

Умуман, Хитойга қарши кечадиган ўйинда терма жамоага янгилик киритиш керак. Егор Кримецни хитойликлар яхши билишади. Шунинг учун унинг майдонга тушиши ўзини оқламаса керак. Тўғри, улар Анзур Исмоиловни ҳам яхши билади. Аммо бугунги кунда терма жамоа ҳимоясини Анзурсиз тасаввур қилиш қийин. Кейин, Кримецдан фарқли равишда Исмоилов Хитойда ҳам яхши ўйнамоқда.

Хитой билан бўладиган ўйинда қанотлардан уюштириладиган ҳужумларнинг аҳамияти катта. Шунинг учун Сардор Рашидовдан ҳам фойдалансак яхши бўларди. Бу юриш ҳам Хитой учун кутилмаган бўларди. Аммо тўғрисини айтсам, Самвел Бабаян шундай йўл тутишига шахсан ўзим ишонмайман. Бу гаплар шунчаки менинг истагим ҳолос. Бабаян эса Хитой билан бўладиган ўйинда яна ўша эски таркиб билан майдонга тушса, асло ҳайрон қолмаган бўлардим», — дейди таниқли журналист.

Манба: www.uff.uz

20 комментариев

  1. И.Сергеевни ўйнамаслиги кераклиги ҳақидаги фикрни Ҳайрулла Ҳамидовдан «катталар» ҳам гапирган. Лекин ҳеч нарса ўзгармаган. Мана кўрасизлар мўйлов ака яна ўз билганидан қолмайди.

  2. Почему этого пидораса тренера не уберут?бляя однои ногои были ж в финале ЧМ.миллионы болельщики очень очень надеялись на победу над китаицами.во всем виноват тренер сука.

  3. Кеча Япония-Австралия уйинини шархлаб борди Хайрулла! Бу уйинни курган бусела, охирги минутигача КУРАШ! Жуда кизик уйин! Футболистла уз ватани учун жонини бериб уйнашвотти!

  4. Эронга охирги уйинини ютказганига сал кам 3 ой булди! Шу даврда арман искирт янгилик киритмади! Факат Нестеров уйнади, бошка янгилик йук. Яхшиям Нестеров уйнади! Уйнамаганида Лобанов хомсемиз камида учта гол утказиб юборарди

  5. Шу давр ичида тренерни точно олиб ташлашади диб уйлагандим. Нимага олиб ташлашмади? Бабаян кетса болла яхши уйниди диб уйлиман! Энди кеч! Миржалолни даврида хотя бы Узбекистон ютказсаям яхши уйин курсатиб достойный уйнаган эди

  6. Хайрулла бечара шархлавотган уйиниям эсидан чикиб кетиб бир кун олдинги уйинга кайтаверди! Жуда тугри гаплани гапирди! Отангга рахмат, Хайрулла!

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.