Хатони ким қилди?

Туробжон Жўраев. 1966 йили Сурхондарёда туғилган, ТХХИни тамомлаган. 1998-2003 йилларда Молия вазири ўринбосари, 2003-2008 йилларда Халқ таълими вазири бўлиб ишлаган. 2008 йил мартидан Сурхондарё, 2011 йил ноябридан Қашқадарё вилояти ҳокими бўлган.

2013 йилнинг 27 сентябри. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов Т.Жўраевни Қашқадарë ҳокимлигидан бўшатиб, коррупция ва порахўрликда айблаб, давлат бошқарув тизимидан четлатган.

2017 йил апрель. Ўзбекистоннинг иккинчи президенти Шавкат Мирзиёев коррупция ва порахўрликда айбланиб, давлат бошқарув тизимидан четлатилган Т.Жўраевни раҳбарлик лавозимига қайтарди ва Бекобод туманига, 2017 йилнинг 13 июнида эса Самарқанд вилоятига вақтинча ҳоким, 9 ноябридан “законний” ҳокими қилиб тайинлади.

2018 йил, 13-июль. Самарқанд вилоят ҳокими лавозимида ишлаган Т.Жўраев пора олишнинг бутун бир вертикал тизимини яратгани ошкор қилинди. Терговда Т.Жўраевнинг ўзи бирор нарсани инкор этмагани айтилди. Маълум бўлдики, вилоят ҳокими турар жойлар қуриш учун рухсатнома бериш, ер участкаларини тақсимлашда ўзига хос «ставка» жорий этган. Ноқонуний йўл билан топилган барча мол-мулк ва моддий бойликлари рўйхатга олинган. Барча фактлар бўйича жиноий иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳоким ҳибсга олинган.

Энди айтингчи, хатони ким қилди?
Шоирлар, депутатлар, “кўз қисиш” санъатининг номоёндалари!
“Менинг йўталиб қўйганимга ҳам мусиқа басталаётган маддоҳларим, айтинг, Каримов “Коррупция ва порахўрликда айблаб, давлат бошқарув тизимидан четлатган” Т.Жўраевни яна ҳоким қилиб қўйиб, бу хатони мен қилмадимми?” деса, нима дейсизлар?
“О, доноларнинг доноси, ҳаммадан ҳам доно подшоҳимиз, хатоларини ҳам донолик билан тан олдилар”, дейсизми? Ёки “Биз билардик, шундай дейишингизни”, дейсизми? Ёки “Яна бир марта мастер класс ўтиб бердингиз”, дейсизми? Ёки кўзингизни қисасизми?
Қўрманг-эй! Президент ҳеч қачон ундай демайди!

Ҳамма улуғ ишларни президентлар қилади, барча хато ва жиноятларни эса, … ҳокимлар қилади!
Маддоҳликни эса, биз қиламиз! Демак, аслида, хатони … биз қиламиз!

Отабек Марғилоний

Биринчи изоҳ

  1. Юртимда ноинсоф амалдор тинмай. Маошни оз дея пора излади. Борига қаноат қилишни билмай. Хорамдан топишга чора истади. Куттириб қўймади энг олий хакам. Юлғичлар амалдан кетишар аста. Кўряпмиз «қудрат»ли саналганлар хам. Кўчада юролмас уйида «хаста». Қай бири қамоғда жавоб беряпти. Қай бири дўзахда хисоб беряпти. Қай бири бир умр саргардонликда. Юртига қайтмасдан хуноб бўляпти. Оддий халқ юрибди хотиржамликда. Уйида барчаси жамул жамликда. Қўрқишмас порахўр амалдор каби. Сабаби топиши халол покликда.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *