Ҳароми…

Халқимизда «касални яширсанг — иситмаси ошкор қилади», деган нақл бор. Президентимиз Шавкат Мирзиёев барча амалдорларни «касални яширмаслик»ка чақириб, жойлардаги раҳбарларнинг оёқлари ердан узилиши керакмаслигини бот-бот такрорлаб келадилар. Дарҳақиқат, ўз вақтида раҳбарларнинг лоқайдликлари оқибатида йўл қўйилган бир қанча хатоликлар туфайли бугунги кунларда бу нарса жамиятимиз ҳаётига акс садо бериб келмоқда. Афсуски, «касалликни» яширишга қанча уринсак-да, «иситмаси» бугунги кунларда уни ошкор этиб қўйди.

Яқиндагина Қозоғистон йўлларида содир бўлган мудҳиш ҳодисадан сўнг жуда кўпчилигимиз аянчли аҳволга тушиб қолдик. Барчамиз қайғуга шўнғидик, ҳалигача ўзимизга келганимизча йўқ. Ақтўбедаги ёнғин оқибатида ҳалок бўлган 52та ўғлоннинг оиласига таъзия изҳор этиб, уларга қўшимча ёрдам тариқасида халқимиз аллақачон ёрдам акциясини ҳам ташкилашга улгурди. Бутун бошли миллат қайғуда. Халқ азада. Аммо…

Аммо Фарғона вилоят ҳокими — Шуҳрат Ғаниев умуман бошқа ўй-хаёллар билан банд эканлиги маълум бўлди. Кеча таҳририятимизга аудиоёзув келиб тушди. Унда Фарғона вилоят ҳокими бошчилигида ўтказилган мажлисдан кичик лавҳа келтирилган. Шуҳрат Ғаниев сўзларига диққат билан қулоқ тутар эканмиз, барчамиз карахт аҳволга тушганимиз бор гап. Ғазаб отига минган вилоят ҳокими орқа-олдига қарамай, ёппасига Тошлоқ туман аҳолисини савалай кетади. Воажаб, тошлоқликларнинг «айби» шуки, ўша мудҳиш ҳодисада вафот этганларнинг 16-таси айнан шу туман фуқаролари бўлган! Бутун бошли туман аҳолисини «ҳаромилар» дея сўкиб ўшқирган Шуҳрат Ғаниевга кўра, тумандагиларнинг бирортаси бу йил Ҳаж сафарига юборилмасмиш. Қўшимчасига, эндиликда айнан мана шу тумандан Россияга отланадиган одамлар ҳақида маҳаллий таксистлар раҳбарларга хабар беришлари керак экан. Яъни, тошлоқликларга ишлаш учун чет элга чиқиш ҳам қатъиян маън этилибди.

Даҳосиз, ҳурматли ҳоким жаноблари! Даҳо! Бошқа вилоят ҳокимларни ҳам айнан мана шу «тадбирни» қўллаб-қувватлашга чақираман. Ана, Шимолий Кореяда аллақачон ушбу «лойиҳадан» кенг кўламда фойдаланиб келинмоқда-ку, тўғрими?

Юртдошларимиз чет элларда турли тазъйиқларга, адолатсизликларга, қийинчиликларга дуч келишяптими? Бунинг ечими осон — чет элга чиқиш таъқиқланиб қўйилса бас!

Уйингизда свет ва газнинг танқислигидан азият чекиб, қишда оилангиз совқотиб қоляптими? Тамом — бу ҳолат сизни қийнаб қўймаслиги учун свет ва газни бутунлай — ҳам қишда, ҳам ёзда ўчириб қўямиз!

Ўқишга киришга адолатсизликларга дуч келдингизми? Институт ректори фалон пул сўраб, капалакингизни учтирдими? Бунга ҳам чора кўрса бўлади — энди ҳеч ким, ҳеч қачон институтларда таҳсил олмайди!

Авиарейс ва темир йўл компанияларининг монополлигидан, билет нархлари «осмону-фалакда» эканлигидан дод соляпсизми? Ҳеч ҳам хавотир олманг — истасангиз, Қозоғистондан, истасангиз Қирғизистондан бориб учишингиз мумкин. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» эндиликда собиқ раҳбарининг собиқ ўринбосари айтганидек, «танлаш ҳуқуқи» ўзингизда!

Фарғона вилоят ҳокимининг бу каби чиқиш қилиши биринчиси ва ўйлайманки, охиргиси ҳам эмас. Ёдингизда бўлса, бундан олдин ҳам Шуҳрат Ғаниевнинг тиббиёт мулозимларини «ҳайвон» деб атаган аудиоёзуви интернетда кенг тарқалган эди. 2016 йил август ойида ўтказилган селекторда ҳоким соҳа раҳбарларининг «калласини сапчадай узиб ташлаш» билан таҳдид қилган эди.

Президентимиз ҳокимларни ўз вакили эканлигини таъкидлаган эдилар. Аммо Шавкат Миромонович ва Шуҳрат Ғаниевнинг ўша мудҳиш ҳодисага бўлган қарашлари бир-бирига зид эканлиги очиқ-ойдин кўриниб қолди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ушбу ҳалокатда раҳбарларнинг ҳам айби бор эканлигини, одамларга ўз вақтида иш ўринлари яратиб бермаганликлари учун ҳам чет элга йўл олишга мажбур бўлганларини таъкидлаётган бир вақтда, унинг вакили ҳисобланмиш «ҳокимбува» бира-тўла бутун бошли туман халқини ҳамма ишларда айбдор деб топишини ҳамда уларнинг ҳаммасини «ҳаромилар» дея ҳақоратлашини қандай тушуниш мумкин?! Бугун ҳокимнинг ушбу сўзлари учун ҳеч ким уни жазоламаса, эртага яна шунга ўхшаш ҳолатга дуч келмаслигимизга ким кафолат бера олади? Умуман олганда, биз қачон муаммони кўтарганлар билан эмас, айнан кўтарилган муаммонинг ўзи билан шуғулланишни ўрганамиз?

Бир нарсани аниқ айтишим мумкин — кенг қўламли ислоҳотлар йўлида турганимизда, халқда раҳбарларга бўлган ишонч пайдо бўлган ушбу ажойиб даврда ҳокимнинг бир туман аҳлини шу тариқа камситиши оқибатида кўпчилигимизда пайдо бўлган умид учқунлари бир сонияда сўниб қолиши ҳеч гапмас. Чунки Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда, ҳоким президент вакили ҳисобланади. Президент вакили эса, одатда Президент номидан гапиради. Хўш, давлатимиз раҳбари ҳам Шуҳрат Ғаниев фикрларига қўшиладиларми? Йўқ бўлса — унга зудлик билан чора кўрилишини илтимос қиламиз! Зеро, яқиндагина ўз ўғлонларини, 16-та фарзандини ерга кўмган Тошлоқ туман аҳолисини бунчалик ерга уриш, камситиш, сўкиш — адолатдан эмас.

Тошлоқ тумани фарзандлари — бизнинг ҳам, хусусан Давлатнинг ҳам фарзандларидир! Давлат эса ҳақиқий ота ва она ўрнида бўлиб, ўз фарзандлари жасадларини Қозоғистондан олиб келтириш учун махсус комиссия тузди, ушбу мудҳиш ҳодисадан сўнг «Ўзбекистон ҳаво йўллари» раҳбарини ишдан бўшатди, авия ва темирйўл рейслар нархларини тартибга солиш йўлида фармон чиқарди. Булар, албатта, таҳсинга лойиқ ишлардир! Ўз фарзандлари учун ҳар ерда, ҳар жойда туриб бера оладиган Давлат ҳали чилласи чиқмасданоқ, мотамда ва чуқур қайғуда бўлган халқни «ҳаромилар» деб атаган амалдорга қарши керакли санкциялар қўлланишига шахсан мен ишонаман! Давлат керакли вақтда фарзандларини ўз ҳимояси остига олиши зарур, токи бу каби оёғи ердан узилган йирик амалдорлар шундай вақтда халқни кўнглига озор бериш тугул, ҳатто унинг кўзига тик қарашга ҳам ботина олмасин!

Темурмалик Тожидинзода

Аудиоёзувни қуйида эшитиб кўришингиз мумкин: 


 

300 комментариев

  1. Bu iflos yegani oldida yemagani ketida halqi bilan necholig ish i bor bunaqala osish kere ishlagani chiqarmasmish hajga yubormasmush iplos san biqasami shuncha aholini bola chaqasini na sharoit bor na oylik bor

  2. Эси жойидами бу ҳокимнинг?! Муаммога ечим излаш ўрнига қўрқитиб бости-бости қилмоқчи бўляпти, шекилли. Ҳажга бормайсанмиш… Ўргилдим сендақа ҳокимдан! Олдин Тошлоқни обод қилиб қўйсин, кейин гапиради. Президент «бечоралар, пул топай деб кетганда, шароит қилиб бермадик» деб турган пайтда бу ҳ..лар дейди-я! Узр, сўрасин Тошлоқ аҳлидан!

    1. буни эскича ишлаш дейишади яьни яна такиклаш бошланади,салласини олиб келдгин деса калласини олиб келади,мавсум богланади одамлар ишга кетишни бошлайди булар эса назорат килади

  3. Танқидлар давом этса ҳокимни эшикка тўғирлаб тепиб юборилади.

    Ман ҳам маънавий ҳароми деб айтдим. мазхара қилмадим, сўкмадим ҳам критика қилдим деб туриб олади Хузайпага ўхшаб .

    Тошлоқ тумани фуқаролари Ҳажга бориши мумкин , улар диндаги биродаримиз дейди кейин .😄

  4. Ха бу одам фаргонани котта мафиясику хохласа сукади хохласа уради малумот урнида Шухрат Ганиев собик Авгон уруши катнашчиси кушним Тошболтаев Шавкат акани айтишича хизматни бирга уташган Авгонда. Соглиги жойида булмаса кере сабабки хизматда хар куни росса калтаклашиб казармага судраб ташлаб кетишарди дейди

  5. Men eshitip kurdim. Haromi seni shu halq boqyaptiyu. Haromi bolalar chetta ishlamasa qayerda ishlasin. Haromi uzing haromidan ortmaganmisan.shunchslik hsm iflos bulasanmi. Oyogings qara oyoging yerda. Nima Toshloq halqini haromligini isbotlab berolasanmi. San bir kishini emas butun halqni haromi deding. Sendaylarni padariga tuganmas lanatlar bulsin.

  6. Prizdent joy kuydirib halqni uylab qonunlar chiqarib yotibti. Lekin viloyat shahar tuman hokimlar bozor rastalarini tekshirishdan uyogiga utmayabti. Biror joyga yangi obekt qurilganini bilmimiz. Yoki biror kungil ochar tadbir buganini. Usha eski hammom eski tos. B.t.i yoki kadastrdagi eski kalamushlar pup uchun hamma joyni sotish bilan ovora

  7. Fargona viloyati rivojlanish buyicha eng qoloq viloyat bulib qolmoqda. Nimaga? Chunki hokimlar faqat hujakursinga ishledi holos. Man hokimyatgan 2 yil oldin er surab murojat qilgandim. 10ta ishchi urni yarataman digandim. Etiboram bermagan. Kadastrga ogdargan ular joy yuq digan. Mana boshqalarga sotib yotibti. Ushalar haromhur emasmi?

  8. Hayothon karimov digan hokim hamma erlarni bulib tashlagan. Sobirov davriga kelib tozalash ishlari bajarilib nohaq berilgan joylar qaytarildi. Undan kiyingi hokimni davridayam kadastrdagilar erlarni sotdi. Bu hokim bozorni tartib qilishdan boshqa narsani bilmidi. Bozorda tuhum sotganga baqiradi kartoshkani arzon sot diydi holos

    1. Farosati undan ortiqqa yetmasa Nima qilsin Endi. Unga ham qiyin. Hudo farosatini shu bn cheklab qo’ygan bo’lsa. Asli Bu odam juda ham g’arib va bechora odam. Hudo hammamizni bunday bo’lib qolishlikdan o’zi asrasin.

  9. Куни кеча интернетда Тошлок бозори ахволи хакида таркалганди,хажга боргунча ердам Кил, Россияга ишлашга бормайди,еш уйланмаган йигитлар экан 9таси деган маьнода гапиряпти хоким

    1. Э гапирме хар нарса булсин уша хокимвачча. шароитларни килиб берсин кул остидаги халкига харомиламасдан бошлик булиш осон эмас жавоб беради еки думини тугади якинда

    2. Битта изох бор эканей. Нотугрими Хажга боришдан олдин савоб олиш учун хамкишлогингга ёрдам бер деган маънода гапиргани аниккку

  10. Президент, «Нобуд бўлганлар бизнинг айбимиз билан бўлди»-деб турганларида, бу ҳоким Тошлоқ туманининг бутун халқини хароми деб турса.

    Шунақа оғзи шалоқ раҳбарларнинг айби билан, Президент сиёсати керакли жойларга етиб бормайди.

    ХУРМАТЛИ ПРЕЗИДЕНТ!
    БУНДАЙ ЖАЛЛОДЛАРДАН
    ОДДИЙ ХАЛҚНИ ҚУТҚАРИНГ.

  11. 1. Вилоятларда тадбиркорлик курсларини ташкиллаштириш керак.
    2. Мактабнинг охирги 2-3 йилидан бошлаб, комьпютер саводхонлигини ўргатиб, дастурлаш тилларини ўргатиш керак.
    3. Катта тадбиркорлар махалалар кесимида оталиққа олиб бўш иш жойларини яратишга ёрдам бериш буйича комплекс режасини ишлаб чиқиш керак.

  12. «Дунёда икки нарсанинг чеки-чегараси йўқ: Коинотнинг ва инсонлардаги ахмоқликнинг. Бироқ, коинот хақида ишончим комил эмас». Альберт Эйнштейн.

  13. ЯНА ЮРТБОШИМИЗГА ҚИЙИН БЎЛАДИ! ХАЛҚНИ ОЛДИДА ҲОКИМЛАРНИ ОБРЎИНИ КЎТАРАМАН ДЕБ ҲАРАКАТ ҚИЛАЁТКАН БИР ВАҚТДА БУ НАРСАЛАРНИ ЧИҚИШИ ЯХШИ ЭМАС. БАЛКИМ ЮРТБОШИМИЗГА ҚАРШИ ҚАРАТИЛГАН БЎЛИШИҲАМ МУКУН АММО НИМА БЎЛГАНДАҲАМ БУНИ ОҚЛАБ БЎЛМАЙДИ АММО КЎПЧИЛИК АМАЛДОРЛАРНИ ХУЛҚИ ШУНАҚА БУЗУҚ, АФСУСКИ! МУАММО ХАЛҚИМИЗДАҲАМ БОР, ШУНДАЙ АХЛОҚСИЗ ФАРЗАНДЛАРНИ ТАРБИЯЛАЁТКАНИГА ХАЛҚИМИЗНИНГ ЎЗИДАҲАМ АЙБ БОР!

  14. Курмаганни кургани курсин дегани шу булса керак, оддий халкданам, хакикий зиёлилар чикиши мумкинку агар зоти, (палаги) тоза булса. Бу хокимни узи нобоп ковунни уригидан таркаган булса керак.

  15. Бу хокимларни хаммасини олдин сукиш, хакорат килиш конкурсидан утказиб, кейин мансабга утказадими?!! Нахотки юртимизда зиёли, маданиятли, палаги тоза одамлар колмаган рахбарликка?? Бунака онги пастлар кандай килиб Президентга ёрдамчи була олади? Ахир булар атийлабдан халкни хукуматга карши килувчи хоинларку!!!

  16. Только тогда, когда хакимом будет человек из народа, из простого народа, который знает цену всему, только тогда может быть, что-то изменится.

    1. Терговчимисиз дийман ? Шунчалик фикрм сизга керак булса бемалол, куркиб яшейдигонлардан эмас ман, масалан, кайси хоким, худуд ахолиси , ким каегда ва кандай яшайди буладими? Билмиди! Демак махалла раислари хам яхши ишламаябти , ва жен совет хам ишламаябти, чунки агар улар яхши ишлаганда эди, конунга бой синиб, хоким хамма нарсадан хабардор булар эди. И плюс к этому, например сегодня, ребята из опер группы на улице конфисковали DVD диски у парня, который инвалид, которого никто не примет на работу, и вопрос почему именно у него, а ведь рядом с рынком много продаёт эти диски ?! И произвольно думаешь, как он этот парень пойдёт домой, с чем он пойдёт домой, с пустыми руками ? Кто даст хлеб его детям ? Стать незаметным вором, и сидеть за кусок хлеба ? Что он зделал плохого? Или собрать сумку и уехать чтобы сгореть ? И дело даже не в том , кто из должностных лиц не работает хорошо, а дело в том , в ком из них ещё жива честь. Пока все не станут верными Президенту, ничего не изменится , я это знаю .

  17. Хокимликка мутлако нолойик шалаг инсон.бундай маданиятсиз шарманда хокимди хайдаш керак.ахир шу йигитларни улимида шу одам айибдор биринчи навбатта,агар айибдор ахтарилса.

  18. Аввало бу ерда ҳамма ўз фикрини ёзиб қолдиришга,билдиришга хақли.Хокимни ҳам тушиниш керак,лекин халқни айнан тошлоқликлар деб махаллийчилик қилиб ”ХАРОМИЛАР» деб сўкишга хаққи йўқ эди!Хажга бормайди дейишга икки карра хаққи йўқ эди.Чунки бу Аллохнинг иши,Рахмон чақирса албатта боради инсонлар.Хоким аламдан гапирган бўлиши ҳам мумкун,уйланмаган болалар экан деб хафа бўлиб куйиниб гапирибдику.Хозир хеч кимга осонмас!Агар иш жойлари ташкил қилириб одамларга шароитлар яратилганида эди шунча халқ мусофир юртларда хору зор бўлиб юришмаган бўлар эди!

    1. Давлат, Вилоят, Шахар, Туман ва х.клар бошлиқлари аламзадаликка ёки асабига эрк беришга хаққи йўқ! Иш фаолиятига лаёқатсиз бўлса, асаби чарчаган бўлса дам олсин ёки буткул истефога чиқсин!

  19. Қайси Вилоят хокимини ози шалоқмас,ҳаммаси бир гўр!Лекин бир гап,бир оилани эплаш,4 фарзандни уддалашни ўзи эмас,шундай экан хокимлар бутун бошли вилоят туманни бошқарадилар.Энди ўйлаб кўринг,бир оила ташвиши қанчалик,Вилоят ва туманни бошқариш осонмикан?

    1. Маънавиятсиз инсон хар қадамида панд ейди. Ўз бошини ўзи еб кетаябти. Фарғона Вилояти хокими хам номуносиб рахбар эканини ўз оғзида исботлади

    2. Bu uning vazifasi. Eplasa ishlashi kerak. Eplolmasa o’gzi shaloqlik qilish kerak degani emas. Feruz Han, siz Prezidentga qarshimisiz? Prezident aytyaptiku, «Oyoq erdan uzulmasin», «Og’zi shaloq rahbarlarga oramizda o’rin yo’q» deb.

    3. Бир оила ташвиши маъсулияти қанчалар оғир,оталар оналар эплайдилар,оилада келиб чиққан муаммоларни сўкиб,хақоратлаб эмас,юмшоқлик,гўзал тарбия ила йўлга соладилар.Чидаса халқни бошқарсин,чидамаса маъданиятли,тарбияли инсонларга ўрнини бўшатиб қўйсин.Бир вилоят туман бошқариш осонмас деганда шуни назарда тутдим.Энг кўп қурбонларни,фарзандларни Наманган бердику.Нега Наманган хокими сўкинмади,нега у инсонларни хақоратламади?

  20. Хамма хокимларнинг асаби чаток. Улар халкни тугри суз, акл билан бошкара олмайди. Илми етмайди. Лекин четга ишлашга кетаетган йигитларга хам каршиман. Илгари четга бориб ишлаш деган нарса йук эдику. Одамларда шукроналик бор эди. Газ йук эди. Свет хам тпз тез учиб турарди. Лекин бахтли хает кечиришарди. Хозир эса буган сари булай деган нарса кучайиб кетган. Мен сендан коламанми ва х.к. Россияга бориб ишлаган йигитларнинг купининг хулки бузилиб кетяпти. Ичкилик, зино. Оиласини унутиб маишатга берилиб кетишяпти. Кайтиб келганидан кейин эса бу ердаги хает уларни кониктирмаяпти.

    1. Gapiz tugri,, lekin chetga borib ishlab kelish istagi doimo bulgan, man utgan asr urtasida tugilganman, esimi tanibmanki bunday gaplarni doimo esitardim,, «chetta ishlab keb «volga» obti, uchaska kuribdi» va hokazo.
      Lekin hamma kator-kator keta olmasdi holos.

    2. Сиз айтаетганлар четда гастробайтер булиб юришмаган. У пайтларда бирон бир илм эгалари, чет тилини тамомлаганлар, (айникса араб, афгон) бориб ишлаб катта пул топиб келишган. Улар камчиликни ташкил этарди. Деярли купчилиги турмуш уртогини олиб кетарди ва давлат томонидан юборилар эди.

    3. Менимча буган сари булиш ва мусобака учун эмас. Буз йигитлар уйланиши учин, оилалилар эса турмишдаги камчиликларни тулдириш учун боришади. Узимизда хозирча иш уринлари йук. Улар оддий хает учун шароит хозирлаш тараддудида иложсизликдан боришади.

  21. Буларни узимиз кутар кутар киламиз. Даврани зури уйни тури шу муттахамларники. Бошимизга кутарамиз. Укитувчи ва тиббиет ходимларига куча тозалатамиз. Манимча юртбошимизга жуда кийин булади буларни илдизи чукур.

  22. Ўтирган мансабингизга нолойиқ чиқдингиз Шухрат Ғаниев. Аллақачон Фарғонани сиздай бошлиқдан халос этиш керак бўлган экан. «Харомилар» деган мурожаатингиз очиқ ойдин шахсни иззат-нафсига, нафсониятига тегиш демакдир.
    Ўзб. Респ. Конс. Маъмурий жавобгарлик кодекси (5- боб/ 41-модда) бўйича бемалол жавобгарликка тортишлари мумкин хақорат қилинган Тошлоқликлар. Иймонсиз экансиз! «Хаж сафарига бормайди» — ??? Хажни адо этишлик Ислом динининг мусулмонлар олдига қўйган 5 фарзидан 1и!

  23. Узи бу хокимларга жеркиб, минбарда утириб сукиниш, инсонларни хакорат килиш мода булдими дейман.ургатган устозиниям..ке манам сукинми.уят булади.саводли маданиятли хокимларни хам чикарилар.курилик.борми узи?

  24. Харомилар харомилар харомилар ким билади бу сузнинг маносини. Эхх афсус сенга хокимлик мартабаси. Хокимнинг тарафини олаётганлар шу хароми сукишига шерик булиб колманглар.

    1. Bu suzni ishlatadigan inson uzi «top-toza» bulsa hamm Allah kuli bulgan insonni, yaratganni ne’mati bulgan har Kim, har narsani kamsitish, hurllash, maskara kilishga halki yok. Bu Allahga karshi isyon.

  25. Эхххх. Узбегим, узбегим. Кимларни узингга хоким килиб олдинг. Сен тулаган соликдан ойлик олиб, сени нонингни еб, яна сени «хароми»га чикаради. У иш урин яратиб бермаса хам сен айбдор. Яна бошинг эгик. Шунчалик хакорат эшитишга лойикмисан.

  26. Men bu hokimni himoya qilayotganlarni tushunmayman. Ular yoki trollar yoki hokimni odamlari. Ey xalq, qachon paxta qo’yishdan xalos bo’lamiz-a!?Ha desa bir gap topib olganlar mavjud — «O’zing Vatan uchun nima qilib qo’yding?». Axirbu almisoqdan qolgan gaplarku. Bu gaplar ba’zi birlarni kirdikorlarini yopish uchun aytilgan gapligini qachon tushunib yetamiz? Birorta tanqidiy fikr yuritadigan bo’lsang «Nima, sen Davlat siyosatiga qarshimisan» yoki yuqoridagi kabi gapniaytib og’zingni yopmoqchi bo’lishadi. Nima davlat har doim to’gri siyosat yuritadimi? Qanchalik noto’g’ri siyosatlar yoritilganini hozirgi prezident Sh. Mirziyoev aytyaptiku. Noto’gri siyosatga qarshi qanday qilib qarshi chiqmaslik mumkin? Ha desa «Ozodlik», «BBC» singari OAV lar jinoyatchiga, tuhmatchiga chiqariladi. Nima, tanqid qilish mumkin emasmi? Aksincha, shu tanqid qilinganlardan xulosa chiqarilib, ayblarni tuzatish kerak emasmi?Tinchligimizga shukr qilib o’tiraverish vaqti o’tdi, ey haloyiq! Nima dunyodagi hamma davlatlarda urush-to’polon, faqat O’zbekistonda tinchlikmi? Nari borsa dunyodagi 5-6 davlatda notinchlik holos. Dunyoda 200 dan ortiq davlat bor, buni bilmaganlar bilib qo’yishsin. Ko’p yangraydigan yana bir gaplardan biri «Boshqa mamlakatlarda ham hammasi silliq emas» degan gap. Silliqmi, silliq emasmi, bu gapni nima keragi bor? Noto’g’ri e’tirozlarni bildirishni o’rniga bizning yurtimizda vaziyatni silliq qilish kerak emasmi? Kamchiliklar bisyorligini Sh. Mirziyoev aytib turibdiku. Yoki siz Prezidentga, uning siyosatiga qarshimisiz, janob Troll yoki Troll xonim? Sh. G’anievni esa men juda yaxshi bilaman. U rostdan ham o’gzi shaloq, jahldor kishi. Lekin bu og’zi shaloqlikni mardlikka yo’yadigan vatandoshlarimiz qancha? Nima emish, og’zi shaloqlik mardlik belgisi emish! E, o’lgurdim bunaqa mardlikdan. Bu janobni mard deb hisoblaydiganlar janobning qilayotgan amallari ham mardlikdan ancha yiroqligini bilishmasa kerak. Hozirgi prezidentimiz yangi saylangan paytlarida Fargona viloyatiga tashrif buyurishlari kerak bo’lib qoldi. O’sha paytlar Sh.Mirziyoev qaysi viloyatga tashrif buyursa o’sha viloyat kattalari ishdan olinayotgan edi. Turgan gap, o’shanda juda ko’pchilik xursand bo’lgan edi «Hokim ishdan ketadi» deb. LEKIN BIZGA NOMA’LIM SABABLARGA KO’RA U ISHDAN KETMADI. Bir marta esimda, Prezidentnini «Oyogi erdan uzilganlar», «Fuqarolarni haqoratlaydigan mansabdorlar» kabi gaplari yangragan paytda shu hokimni TV orqali tasodifan namoyish etisdi. Hokim zo;r berib bir narsalarni o’z daftariga qayd qilayotgandi. «Ha, endi insof kiradi» deb o’ylagan edim. Afsus….

  27. Хаммамизани гапимиз узича тугридир лекин инсонлани камситиш бу нотугри фикр этмокчи буган гапларини маданиятли инсон сифатида тушунтириш кере хаммамиз хар хил вилоятдан булсак хам бир юртни одамларимизку бу дгани бир оиламиз бир биримизга мехр окибатли булилик беш кунлик дунёда

  28. Бундай савияси паст, маърифатсиз, маданиятсиз, иймонсиз, калтафахм хокимлар президентимизнинг ишончларини суистеъмол килишяпти халос! Уйлайманки уларнинг хам устидан албатта назорат бор ва улар хар бир хатти харакати учун жавоб беришади. Агар жавоб бермасалар, иситмаси чикиб, ошкор булади.

  29. МАРХУМЛАРНИ АЛЛОХ РАХМАТИГА ОЛСИН! АММОБЪАД. БУ АМАЛДОРЛАРНИ КУТУРИШИГА ХАММАМИЗ БАРОБАР АЙБДОРМИЗ ВАТАНДОШЛАР! ХАКИКАТ ИЗЛАГАННИ «ёЗУВЧИ, ИГВОГАР» дедик. ХАКИКАТПАРВАРЛАРНИ КўЛЛАБ КУВВАТЛАМАДИК. МАДДОХЛАРНИ ТўРИГА ўТИРГАЗДИК. ХАМЕЛЕОН, ЛАГАНБАРДОР ёЗУВЧИЛАР, ЖУРНАЛИСТЛАРНИ ХУРМАТИНИ ЖОЙИГА КўЙИБ ЮРДИК. ХАКИКАТЧИ МАРДЛАРНИ ЮРТИМИЗДАН КУВГИН КИЛИНИШИГА ЖИМ ТУРДИК. ЖИМ ТУРДИК. ЖИМ ТУРДИК.

  30. Шаш ал десе бас алатуғын усындай хəмелпаразлардан қашан қутылар екенбиз. Олар халықтан гөри хəмелинен айрылып қалыудан қатты қорқады. Бəлентпəруаз сөзлерди сөйлеп, там айналып усылай сөгетуғын хəмелпаразлардан жəмийет тазаланса екен.

  31. Вой ифлос, а бу бутун бир халқни хароми деб турибдику ахир, Ўзбекистонни бирор махалласи йуқки россияга ишлагани кнтмаган бўлса, айб айнан мана шундай хокимлардаку ахир тадбиркорларни қийратиб юрган!!!

  32. Шунча гап ёзилвотди нима наф зур кеса ишдан олинади бунданам нима наф яна бошка жойга утиради йигиб куйганлари уже бола чакасигаям етади.Ишдан олиш билан биргаликда жавобгарликка тортиш керей бунакалани

  33. Нега педагог ёки шифокор бирон айб билан бушатилса статья берилади кайтиб ишга олинмидию бунакала шахмат доначасидек у жойдан бу жойга рахбарликка олинади

  34. Хааа йууу, хоким юмшок гапирибдилар. Бутун Туракургонни яшаш хукукидан махрум килиб, бир кечада отиб ташлаш керагиди.
    …..эххххх, хоким, хоким…

  35. Bunaqa raxbarlardan qachon xalq qutiladi. Uzini dunyoni boshqaruvchisi deb uylavottimi? Shaxar va tuman xokimlarini xar ikki yilda xalqni uzi saylashi kerek. Ikki yildan sung uzi utirgan kursisiga loyiq deb topsa xalk yana saylaydi. Shunda xokimlar qayta saylanish ilinjida xalqni dardini eshitib, xalq uchun ishlaydi. A xozir xokimlar xalq uchun emas statistika uchun ishlashvotti.

  36. Хокимлар президентимизни жойлардаги вакилли шундай экан марифат ва маданиятлик булиши керак . Президентимиз ухламай кечаю кундуз элим эртим халким деб яшаябдилар . Шуни айтадиларда тил суяксиз будади деб.

  37. Ahir ko’rmadingmi o’sha Rossiyaga ketgan yigitlarni yashayotgan uylari devorlari nurab ketgan, avariya holatida ekanligini.Eey aqli noqis hokim ! Ahir yoshlikda mehnat qilmay qariganda ishlaydimi!?? Senga «haromi» larni halol pullarini o’marish qanday qiyin bo’lsa,ularga ham halol pul topish yo’lida qiynalib,manzilga yeta olmay kuyib jon berishni oson tutma!!!

    1. Xokim tugul xech qaysi inson boshqalarni haqoratlashga xaqqi yuq, siz nima demoqchisiz xokim tugri qildi deb nima u axolini tepasida chiroq yoqib turganmi xaromiga chiqarib ularni, uyalayotgan bulsa ishdan ketsin undan kura qulidan kelgancha azadorlarga yordam bersin baribir uzini kistasidan bit sum ishlatmaydi, yana katta ketishinichi ertaga ustimdam yozsa yozaverishsinmush haliyam sog ominligingga shukr qil axmoqona gaplarni gapirguncha xokim janoblari! Xalqqa qarshi chiqishni oxiri yahshilik bilan tugamaydi Kim bulsang ham.

    2. Сандака манкурт,узига ухшаган жохил нонкурлар хокимларни химоя килувчи адвокатлар бор экан бу жамиятнинг яралари битмайди

    3. Санжар Баймурадов бирнчидан одамга ўхшаб, тўғри гапиришни ўрганганингдан кейингина инсонлар билан мулоқот қилиш шарафига муносиб бўласан, унгача анча бор. Иккинчидан, ўша ҳимоя қилаётган ҳокиминг билан бирга тош асрларда яшаб юравер, омад!

    4. Санжар Баймурадов Душанба куни бошлиғингга бизнинг ёзишмамизни Ёшлар Иттифоқининг раисига шахсан ўзим скриншотини киритиб бераман. Как раз ишим бор эди. Сендақа отдел кадрларни қаерларда ишлаб юрганини кўриб қўйсин. Ўшанда гаплашамиз. Қандай шахслар кадрлар танлаш билан машғул эканлигини бир кўриб қўйсинТайёргарлигингни кўравер. Ўчирсангдан ҳам бефойда, скриншотни олиб қўйдим. Сендақаларга маданий жамиятда жой йўқ.

    5. Санжар Баймурадов До понедельника. Тогда как по фени ботать, как материть и оскорблять людей, перед своим начальством покажешь перед тем, как тебя пинком под зад с трудовым из Союза молодежи вытурят. Да, и не забудь свое заявление написать.

  38. МАНА СИЗГА ОДАМИЙЛИК,ИНСОНПАРВАРЛИК…БУ ОДАМНИ,ОДАМ ДЕЙИШГА ХАМ ТИЛИНГ БОРМАЙДИ,АКЛИ ЖОЙИДАМИКИН,АМАЛИДАН КЕТИБ КОЛИШИДАН КУРКИБ АКЛИ ОЗИБ КОЛИБДИ.
    ХЕЧ НАРСАДАН КУРКМАСЛИГИЧИ,ПРЕЗИДЕНТДАН КУРКМАССАН БАЛКИ,АЛЛОХДАН ХАМ КУРКМАЙСАНМИ???
    ОЙНАГА БИР КАРА КИМЛАРГА УХШИСАН,ОДАМ ТУККАНМИ СЕНИ…???

  39. Кари тулки иш урни кимагани учун халк сарсон. Бу халкка огдарди айбни. Эээ андижон ва фаргонани хокимлари порахор Эски каззоблар

  40. Хоким жаноблари аллох сал курк сен берган пул сени накд чунтагингдан кетмаган. Уша ешу кари болам чакам ота онам яхши яшасин есин деб сафарга кетган эди аллох амри билан риски тугаб омонатини бергувчи зотга кайтарди улар шахид кетди шахидлик макоми хар кимга хам буюрмайди. Сен хокимни корнинг тук униси бунисидан харомларча ейсан улар эса халол ейишган одамлар. Агарда уларни орасида сени жигар поранг булганида эди уларни юрагидаги огрикни сезардинг, сезиш учун сен одамда юрак булиш керак юрагинг, бе бисмиллохлигинг учун шунака хароми деб атагансан халолдан тугилган хоким жаноблари.

    1. Ho’sh,shuning uchun marhum va ularning yaqinlarini,qo»yingki butun boshli tuman xalqini xaqoratlash kerakmi? Birinchidan,lavozimni chidagangs chiqargan,ikkinchidan hech kim bu manqurtni yoqasidan ushlab hokimlikka o’tirg’izib qo’ymagan. Xalq poshshoga o’xshagan bo’ladi demak bosh xaromi-mana shu hokimning o’zi

  41. Padariga Ming Lanat Shu Xokimni Qanday Xaqqi Bor Xaromi dishga Keyin Qaysi Og’zi bilan Etdi Xajga borish Taqiqlanadi Dip Shalto og’zinga ot tushkur Xokimman dip Gapirip tashivurarkande San Olloh misan Xudo misan Xajga borishni Taqiqlisan Xaqqin yoq san Moll ni Xalqni Nafratiga qarg’ishiga uchragur Insofsiz Olloh Jazoyini bersin Prezidentimiza Shu xokimga Bir Chora koradila digan itdaman

  42. АССАЛОМУ АЛАЙКУМ БУ ХОКИМ УЗИ БИРОР ИШНИ УДАЛАЙДИГАНЛАРДАН ЭМАС ШКИЛИ ИШ ЖОЙИ ЯРАТИШ УЧИН КАЙГУРИШ УРНИГА ОДАМЛАРНИ ХАКОРАТЛАБ УТИРИБДИ ХАМА ИШ ЯХШИЛИКА БУЛЯПТИ БУНДАН БОШКА ХОКИМЛАРГА ИБРАТ БОР ХАММАМИЗГА ИНСОФ БЕРСИН УЗБЕК БИР БИРИНИ ХУРМАТ КИЛИБ ЭЗОЛАСИН

  43. Фарғона водийсида бўлганимда бир нарса эътиборимни тортган эди. У ерда тили чиққан боладан тортиб катта одамгача бир-бирини хақоратласа «харами» сўзини жуда кўп ишлатаркан. Балки бу тил рефлексига айланиб қолгандир.

  44. Саксон милион учун, яни хар бир мархум лйласига беш милион ёрдам сўм пули учун. Бутун бир қишлоқни харомига чиқазиб ва отамарига ланатларни ёғдирдия.
    Ундан кўра ўша пулни бермагани мақул эди!

  45. Ishlashga sharoit qilib bermasdan zavod fabrika ochmasdan xalqdan talab qilayotgan narsasini qarang. Oldin sharoit qilib bermaysanmi, keyin talab qilmaysanmi, chetga chiqma deb. U bechoralar ham Rossiyaga dam olgani ketayotuvdi , zagaratsa qigani . Afsus umri qisqa ekan jonlari uzildi. Majburiyat yuzasidan ketayotuvdiku ular. Ishdan kelganingda bolang oldingga yugurib chiqsayu adajon nima olib keldiz desa, sani biror narsa olib kelishga puling bo‘lmasa o‘kirib yig‘lashing kerak bo‘lgan kun o‘sha. Agar san shu xalqni ichidan chiqqan bo‘lsang bu holat san uchun begona emas. Xalqni taziyasi bor kunda uni so‘kish bu mardni ishi emas. Bilamiz san uchun statistikang buzilmasin hammasi yaxshi bo‘lsin qog‘ozda amaldachi amalda… . Haliyam bechora o‘zbek xalqi yaxshi shukur qilib yashaydi , lekin andishani nomini qo‘rqoq qo‘yma.

  46. Аслида бу хоким хам ёмон ниятда айтмаган асабийлашгандан билмай айтиб юборганда яхшилик томонга гумон килайлик азиз ватандошлар. Бундай хакоратли сузлардан фойда йук. Кечирасизлар яхшиликдан яхшиси йук.

    1. Хароми деб сўкса кандай килиб яхшиликка гумон килинади.Хоким йул йулакай айтмаяпти ,атай сўзига ургу бериб кайта кайта айтяпти

    2. Мухаммадамин Мукимов. Бу ерда хечкандай гумон йук «хоким» турани гапини яхшилаб жудахам узига ишонч билан хакорат сузларни гапиряпди.

  47. Ушбу хоким ТВ оркали барчадан, айникса Фаргоналик юртдошларимиздан УЗР сураб кетин ишдан кетишини ва келгусида хеч кайси лавозимга тайинламасликларини Президентимиздан сураймиз !!!

    1. Бу одами якинлари хам осмонда юришади бировларни шахсий хаётларини хам захарлашворади гувохи булганману якин таниши уни номи билан канча мани эзворган эхее тугри ёзибсиз рахмат сизга

  48. Бу Жанобнинг маърузасини эшитиб.., хайрон колдим..Тошлокликларнинг айби.., Козогистонда ёнган автобусдагиларнинг купчилиги. шу тумандан экан.., ва Улар бу Турани шарманда килиб кетганмиш…Шу хам гапми..?? Энди бу ёгига..Ажалга хам..Бориб хокимимиздан рухсат олиб кеел дейилиши керакмиди..??? Бу Зот .., узини нафакат инсонлардан.., балки Яратгандан хам Устун куяркан шекилли ???

    1. Шу хароми диган одамни олдини овотган одамларга хаерон коласан еее 😡 ёки була харомини маносини билмиди ёки улада гурур еее билмадим

    2. Йуук.., жудаа яхши тушунишадии..Афсуски.., Кууп йиллар давомида.., мансабдорлар Инсонлар рухиятини обдоон синдириб.., тиз чуктириб бошкариб келган..ва Турамизнинг «урганлари ун оши.., сукканлари сук оши » дейишга ургатган… Дангалчасига айтилса —Хароми.., яъни Уйнашдан булганлаар .., дейлса хам чидашга ургатишган..

  49. Нима буганда хам ундай дейишга хакки йук эди хонимлар ва жаноблар бу кишини судга бериш керак Энг яхшиси суд ажрим чикарсин.

  50. Ман лично эшитмадиму нима диганини, атак хароми диган буса гапига жовоп бериши кере,
    «хароми» деган гап бу серёзни гапу

  51. Бу каламишгахам нари борса Андижон шахар хокимига кулланган маъмурий иш кулланиладида 5-6миллион жарима солинади у билан нима узгаради, у жаноб эса битта ялакисига буюради жаримани тулаб куяди булдими? Инсон кадри шунчалар арзонми бутун бошлик туман ахолисини хароми десаю маъмурий иш билан епди-епди булиб кетаверса, у узи хароми деган сузни маъносини тушунармикан?, нахотки бутун бошли туманни отаси бетайин булса бу харомига энг ками олий жазо кулашни талаб килган булар эдим, шундагина азадорларни кайгусихам бироз унутилар эди.

  52. Ким хукук берибди унга халкни хароми дейишга? Эрта хаётдан, бегунох куз юмганларнинг оилаларига билдирган таъзиясими бу? Мухтарам юртбошимиз жон куйдириб кайгуряпти булар учун. Бу хоким булса… хароми деб халк килса…

  53. Ман куконликман Ш.Ганиев бизнинг вилоят хокими.Хизмат юзасидан бу киши бн тукнаш келган пайтларим куп булган.Аслида кечаю кундуз юрт тараккиёти учун тиним билмайдиган рахбар.Фаргонадаги рахбар кадрларни каттиккуллиги билан бошкариб турибди

    1. Янаям чукуррок яланг. Нима деганиз бу хамма хохлаган фикрини билдиради сиз хеч качон у килган ишларни килолмайсиз хатоси бор лекин каттик мехнат килган

    1. Фаргона рахбарлари оддий гап тушунмеди, уларни факат сукиб бошкариб булади. Шунака демокчими сиз?
      Ажойиб фикр 😳

  54. Осон эмасМан шахсан президентимиз Г.Мирзиёев Фаргона вилоятига келганларида селектр йигилишида олдинги каторда утирганман.Президент шундай деганлар:Шухрат Ганиев — тиним билмайдиган рахбар бундай рахбарлар бизга керак.

    1. Сан харомисан! Тепа сочиз тикка булдими, манга нисбатан нафратиз ошдими, нима хаккинг бор демокчисиз! Энди хурматли Gulchexra Yarasheva хакоратланган халкни урнига узисни куйиб куринг. Ким ва нима булишидан катьий назар хеч ким бировни хакоратлашга, нафсониятига тегишга хакки йук! Халк учун тинимсиз мехнат килаетган эмишлар, майли омадларини берсин, мехнатларининг самараси берсин. Лекин у узини сайлаб куйган халкни шунчалик емон курар, хароми деб хисоблар экан, унда кузбуямачирлик килиб мехнат килишнинг нима кераги бор?!

  55. ЭЧКИНИ ШАМОЛ УЧИРСА МАНАШУНАҚА НУСХА ХАРОМИНИ ОСМОНДА КЎР ДЕЙИШГАН ОТА БОБОЛАРИМИЗ
    ПРИЗИДЕНТИМИЗ БУГУНГИ КУНДА БОШҚАРУВ БИЛАН ХАЛҚНИ БИР БИРИГА ЯҚИНЛАШТИРИШГА УРИНИБ ТУРГАН ПАЙТДА МАНАБУ ИФЛОСНИ ХАЛҚҚА МУОМАЛАСИ ЎЗ АХЛАТИНИ ЕЙИШ БИЛАН БАРОБАРДИР
    АСТАҒФИРУЛЛОХ

  56. bu amal hammadan qoladi, amal borligida odamlarni bunday suz bilan atamaslik kere, menimcha, ertaga u odam ham oddiy odamlar qatoriga utadi, yoshroq aqllirog’i urnini egallaydi, shunda hamma quli bilan kursatib ana kecha katta gapirardi, uzini qara amaldan tushibdi deydi, shunga bu inson ishlash uslubini uzgartirsa uziga ham yaxshi bulardi.

  57. Крикливым господам, совет хороший на заметку-
    Народ не станет уважать, и призывает Вас к порядку
    Никто не в праве оскорблять, а унижать тому подавно
    Узбекистан встает с колен, жилось чтоб лучше человеку

    1. Они и раньше — во времена Союза работали втихомолку. Когда наступишь на хвост, тогда и показывают свою истинную натуру.

  58. Ҳокимларга ҳам осон эмас, айниқса бизни ҳокимга аниқ осон эмас! Шуҳрат Ғаниев халқни омматан сўкмаган, олдин яхшилаб эшитиш керак… Гап эгасини топади!

  59. Уша хоким туманда еки вилоятда иш жойларини яратиб берганда шунча инсон оловда ениб кетмасди, уларни оила азоларига хамдардлик билдиришни урнига этган гапи шу булдими? Майлин унгаям кун бордур, тобут билан креслони эгаси бумиди хозирча вилоятда биринчи шахс, эртага ким булади жиноятчи каззобми еки мурда? буни яратганни узи билади, балким эртага узи шахсий еки хизмат машинасида триклайн ениб кетар? Буни вакт курсатади. Утганларни оила азоларига Аллох сабр берсин!

  60. Мен ҳам бу ҳақоратли гапни эшиттим ва қандай вазифа амалдори бўлмасин аввало ўзини инсон эканлигини унутмасмиги керак, агар озидан чиқадиган сўзни мазмун моҳиятини билмаса унда мактабни бошидан бошлаши керак балки айтган гапларини умуман ташинмас, эски таълим олгандир, лекин ҳақоратли сўзни инсониятга қандай таъсир қилишини ҳоким билиши шарт, мен ҳокимнинг оғзидан чиққан ҳақоратни ҳатто смс қилиб ёза олиаяпман, унинг ўзи кимнингдир фарзанди ва унинг ҳам фарзанлари бордир, агар ўша гапни унинг ўзига айтса қандай қабул қилар экан,

  61. Hamma xatolar shoshilib qaror chiqarishdan. Hammamizham xato qiganmiz, so‘kinganmiz balki yuziga balki orqasidan begunoh parvardigor. Batta gap butun xalq xaqida emas lovozimiga noloyiq loqayd raxbarlar xaqida ketmoqda buni tushingan tushunadi.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *