ҲАҚИҚАТНИ КЎРГАНМИСИЗ?

Эрталаб Ҳақиқатни кўрдим. Ҳар доимгидек кўзининг ости кўкарган, усти юпун, афтодаҳол. Мен ҳам доимгидек кўриб кўрмасликка олдим. Лекин У мени кўрди, бироқ индамади. Кўз остида, истеҳзоли қараб қўйди. Унинг шунақа қарашидан қўрқаман. Негадир оғир ботади. Ўзимни чалғитаманмоқчи бўламан, лекин чалғиёлмайман! Ўша истеҳзоли, шиддатли нигоҳ – Ҳақиқатнинг кўзлари таъқиб қилаверади.
Мен шу кўзларга нафсимни таниганимдан бери чап бераман. Лекин У ҳеч қачон чап бермайди, бақирайиб тураверади. Сиз ҳам ана шу кўзларни кўрганмисиз? Унга бирор марта тик боққанмисиз?!

Алишер Назар

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *