Ҳамма кўриб турган нарсани Президент кўрмайдими? Кўради!

Ана бўлмаса: ЎзМТРК раиси ишдан олинди.
Хуршид Мирзоҳидов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раҳбарлигидан кетди. Президент Шавкат Мирзиёев уни маддоҳликка йўл очиб бергани учун танқид қилиб, ишдан бўшатди.
Хуршид Мирзоҳидов шу йилнинг февралида 12 йил давомида телевидениега раҳбарлик қилган Алишер Хўжаев ўрнига раҳбар этиб тайинланганди.

Шавкат Миромонович! Раҳмат сизга!
Маддоҳлик қилган ашулачи борми, шоир борми, журналист борми, раҳбар борми, айниқса, бутун бошли халқнинг олдида телевизорга чиқиб олиб, икки қўлини кўксига қўйиб, “Кўзимиз кўр экан, “Мастер класс” ўтиб бериб, кўзимизни очдингиз! Ишимизнинг нималигини бугун тушундик!” деб ўтирган КАП-КАТТА ДЕПУТАТларни маддоҳлик қилган заҳоти “калишини ўнгланг!”

Маддоҳлар Сизга дўст эмас! Маддоҳлар доим раҳбарларнинг кўзини боғлаб келишган!
Улар бир кичик суяк илинжидаги таъмагирлар! Улар ҳеч қачон миллат шаънини, юрт келажагани, эл дардини ўйламайдиган одамлар!
Мана шу қарорларингиз туфайли халқнинг Сизга ишончи ортиб бораяпти!
Бу ишонч ортиб борсин, сира камаймасин!
Биз, тўғри сўзни айтиб, бошимиз ғурра бўлган журналистлар эса, Сизга бу йўлда камарбастамиз!

Тўра Мурод

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *