Халқаро пресс клубнинг ёзиб олинган дастури эфирга узатила бошлади

Бугун соат 11:00 дан Халқ таълими вазирлиги томонидан Халқаро пресс-клубда “Халқ таълими: ислоҳотларнинг янги босқичи” мавзусида ташкил этилган навбатдаги сессия эфирга узатилмоқда.

Унда Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов, вазир ўринбосари Алишер Саъдуллаев, таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Кенжаев қатнашмоқда.

Ушбу пресс-клуб ёзиб олинган ҳолда кечки дастурларда намойиш этилфётганинг алоҳида таъкидлаш жоиз, деб хабар қилди Uzbekistan 24.

Kun.uz нашрининг хабар қилишича, эндиликда Ўзбекитон телевидениесида кўрсатувлар жонли тарзда эфирга узатилмайди.

Модератор Шерзодхон Қудратхўжаев бошчилигида олиб борилган Халқаро пресс клуб сессиялари энди яқиндагина ташкил этилган «Ўзбекистон 24» ва бошқа телеканаллар эфирида тўғридан-тўғри узатилмайдиган бўлди. Ҳозирча Халқаро пресс клубнинг тўғридан-тўғри эфирга узатилмаслиги борасида бирор бир расмий изоҳ берилганича йўқ

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *