Халқаро пресс-клуб ва солиқ сиёсати ҳақида

Халқаро пресс-клубнинг солиқ тизимига бағишланган жонли эфирини озгина кузатдим. Энг аввало бошловчи Шерзод Қудратхўжаевнинг шевада сўзлаши ғашимга тегди. Нутқи ҳам асабни бузадиган даражада. Мутлақо ўз нутқи устида ишламаслиги, ҳар бир чиқишга алоҳида тайёргарлик кўрмаслиги сезилиб турибди. Бошловчи тадбирда воиз бўлиб, фақат ўзи маъруза ўқиши керак эмас, ўз шахсий фикрини ҳам, муносабатини ҳам билдирмасин! У фақат бошқарсин, назорат қилсин, бошқаларга ўз фикрини билдиришига имкон яратсин.

Пресс-клубга жалб қилинган мутахассислар ҳам аравани қуруқ олиб қочишдан бошқасига ярамаяпти. Шу сабабдан Пресс-клуб кундан кунга мени давлатга, амалдорларга, ислоҳотларга бўлган ишончимни сўндирмоқда. Аниқ саволларга аниқ жавоблар берилмас экан, ҳар бир амалдор халқни, оддий одамларни айбдор қилиб кўрсатиш позициясидан чекинмас экан кимга керак бундай кўзбўямачиликлар!

Бошловчининг бир гапи эса ижтимоий тармоқларда норозиликларни келтириб чиқарди. Унинг айтишича, фойдаланилмаётган хусусий мулкларни давлатга қайтариб олиш керак экан. Бу одам хусусий мулк дахлсизлиги таъминланмаган ва кафолатланмаган давлатда тадбиркорлар, инвесторлар узоқ муддатли лойиҳаларни амалга оширмаслиги, бизнеси қачондир хавф остида қолиб, ҳар қандай баҳона билан тортиб олиниши мумкин, деб ўйлашини билмайдими? Ахир кунда кунора қайсидир қурилиш, кенгайтиришларни деб ишлаб чиқариш корхонаси, хизмат кўрсатиш шохобчаси биносидан айрилаётган, реал бозор нархи тугул, бир тийин ҳам берилмаётган қанча тадбиркорлар хонавайрон бўлмоқда! Ишини муваффақиятли юритаётган тадбиркорнинг қайсидир сабаб билан “синдириши”ни кўриб, гувоҳи бўлиб турганлар таваккал қилиб бизнес бошлайдими? Ахир бизнеснинг таваккалчилиги қандайдир расмиятчиликлар, маъмурий тўсиқлар, давлат органлари босими ва назорати эмас, бозор қонуниятлари, талаб ва таклиф мутаносиблиги, рақобатга дош бериш билан белгиланади.

Кун.уз сайти мухбирининг солиқ юкини камайтириш, банкоматлар ва бошқа мавжуд муаммоларнинг қачон ҳал этилиши ҳақидаги саволларига жавоблардан ҳам қониқмадим. Солиқ қўмитаси вакили энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваригача бўлган даромаддан солиқ олинмаслигини мисол қилиб келтираяпти. Сурбетликни қаранг. 150 минг сўм фойда кўрган одамдан қанчаям олинарди солиқ? Аммо ЭКОИҲнинг 10 бараваридан 25-30 фоиз солиқ солиниши гўёки фуқаро жуда кўп даромад олиб юборгану, бундан албатта кўпроқ солиқ олиниши керакдек. 1,5 миллион сўм катта пулми? Шуниям кўп кўраётган расмий талончилар 300-400 минг сўмни тортиб олаяпти. Бечора фуқаро ҳали ҳар бир олаётган маҳсулоти, фойдаланаётган хизматлар учун 20-25 фоизгача миқдордаги аксиз ва қўшилган қиймат солиғи тўлаётганидан хабари йўқ. Уни ҳам қўшса топган пулимизнинг ярмини давлат юлиб олаётгани учун дод солишимиз керак аслида!

Амалдорнинг яна бир гапи одамнинг ғазабимни қўзғатади. Қачондир ягона ижтимоий тўлов солиғи камайтирилибди. Шундан бери давлат 400 млрд сўмдан зиёд маблағни йўқотибдию тадбиркорлар иш ўринларини очиб, фойда келтирмаётган эмиш. Агар вазият ўзгармаса, ҚҚС яна кўтарилар экан! Ўша одам ҳалиям ягона ижтимоий тўлов миқдори юқори экани, шу сабаб майда тадбиркорлар фаолиятини кенгайтиришга ҳаракат ҳам қилмаётгани ёки ноқонуний фаолият кўрсатишга мажбур эканини тушуниб етмаяптими ёки ўзини гўлликка солаяптими?

Аммо бир нарсани ҳам ҳисобга олиш керак. Бугун ўзгаришлар даври кетаяпти. Жумладан солиқ тизими ҳам тубдан ислоҳ қилинади. Умид қиламанки, барча ислоҳотларда тадбиркорлар, фуқаролар манфаати бирламчи аҳамият касб этади. Шундагина давлат манфаатлари таъминланади. Солиқ юки ҳозирги ҳолда қолмаслиги керак, маъмурчилиги ҳам. Ягона ижтимоий тўлов, ҚҚС, аксиз солиқлари ва бошқа мажбурий йиғим ҳамда тўловлар ҳудудлар, даромадлар миқдори, фаолият давомийлиги ва узлуксизлиги, мавсумий фаолият йўналишлари кесимида адолатли равишда тақсимлаб чиқилиши лозим. Бу бўйича эксперт комиссия, мутасадди ташкилотларнинг қарор ва хулосалари барча солиқ субъектлари манфаатларига хизмат қилади, деб кутиб қоламиз.

Санжар Саид

4 комментария

  1. Vodiy nasli quyonlari rahbari N Iminovman 2016 yanvar oyida vazirlar mahkamasi tomonidan tashkil qilingan agrofirmamiz quyonchilikni rivojlantirish bilan shugulanadi hozirda 1000dan ortiq yangi zilandiya zotli quyonlarimiz bor lekin shu qarorda korsatilgan nol qiymatidagi joy berish ozuqasini qondirish uchun ekin maydoni berilgani yoq shunga amaliy yordam berishingizni soraymiz

  2. Fargona viloyati Qoshtepa tumanida joylashkan Vodiy nasli quyonlari rahbari N Iminovman 2016 yanvar oyida vazirlar mahkamasi tomonidan tashkil qilingan agrofirmamiz quyonchilikni rivojlantirish bilan shugulanadi hozirda 1000dan ortiq yangi zilandiya zotli quyonlarimiz bor lekin shu qarorda korsatilgan nol qiymatidagi joy berish ozuqasini qondirish uchun ekin maydoni berilgani yoq shunga amaliy yordam berishingizni soraymiz

  3. Assalomu aleykum andijon shaxarli oybek umarov ixtirochi elektromobil avtori press klub andijonga kelganida qatnashdim uzoq kutgandim ularni taklif bilan chiqdim sportchi zulfia nomzodiga uqishga imtiyoz bor ixtiroxhilarga xam imtiyoz berilsin degandim afsuski boshlovchi menga qarab boshini tepaga siltab siz davlatga ne qilgansiz taklif berasiz talab qilasiz dedi tizim bor dedida yonidegi operatorga qolini uq qilib shu yerni kes deb aytdi press klub boshlovchisi davlatga qarshimi prizdentimiz yoshlarni qolab quvatlash kere deb jon kuydirib yurgan vaqtida nega yoshlarni ruxini sindiradi yana mazax qildi xindistonlik Jorj Muller ni ustidan jorjmi morjmi deydi boshlovchi andijon qishloq xojaligi instutni kriditga bitirgan andijonli fukoro ishga kirish uchun yozibdi press klub boshlovchisi bantlik turin sizga ekan dedi 3 kunda joylashini ayti qoshimcha qildi boshlovchi bunaqalarni burnini ishqap ishlatish kere deb saxnada utirgan oltinkolik fermer esa menga berilar qochip ketmasa boldi deb xaxa lab kuldi kim uzi u fuqorolarni izza qiladigon uqtuvchiman blogerman deb maxtanadi davlat raxbari yoshlarni qollab quvatlash kere deb jon kuydurib gapirsa press klub prizdentga qarshimi

  4. press klubdan tog’ri uyga yugurib bordim oyim dadam meni kutib olishdi dadam menga ruxiyni shurma o’zingni yo’qotma deb dalda berdi ertalab dadam nonishtaga turmadi xonasiga kirsam turolmey qopti menga dalda berip uzi esa yuragiga qatiq tegipdi xozir dadam yotipdi kochaga chiqolme dadamga bir nima bolsa press klubni boshlovchisini sudga beraman

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *