Халқни оми оломондек кўришни бас қиларсиз, балки?

2 197 views

2019 йил 1 декабрдан сотиб олинган телефонларнинг IMEI кодини рўйхатдан ўтказиш пуллик бўлади. Битта IMEI кодини регистрация қилиш учун жисмоний шахслар бугунги кун ҳисоби билан 44 600 сўм тўлайди.

2019 йил 1 декабридан, агар телефонингизнинг IMEI коди рўйхатдан ўтмаган бўлса, у 30 кундан сўнг ишламай қолади. Агар 30 кун давомида регистрация қилмасангиз, 44 600 эмас, 55 750 сўм тўлашга тўғри келади. Савол туғилади:

— битта телефонни рўйхатга олиш нархи 1 кг гўшт нархи билан баробар. Энди қаранг, 1 кг гўшт етиштириш учун йиллаб таваккал меҳнат қилинади. Чунки, молингиз ўлиб қолиши ҳам мумкин. Нега оддий бир ўз меҳнатингиз эвазига сотиб олган телефонни рўйхатга олиш учун 55 минг сўм тўлаш мажбурий бўлиши керак? Бу нархни ким ва ниманинг ҳисобидан белгилаяпти?

— пуллик бўлмаган нима қолди ва шу пуллик хизматларга яраша халқ нима енгиллик кўряпти?

— энг қиммат нархда интернет ишлатамиз-у, тезлик бўйича Африкадан кейин 4-ўринда турамиз;

— 5G интернетни ишга туширамиз, дейишади-ю, қишлокларда ҳозир ҳам интернет тугул телефонда гаплашиш учун томга чиқамиз;

— ўзимизнинг машиналаримизни энг қиммат нархда оламиз-у, жаҳон бозорида эшак арава нархида сотамиз;

— бензин ва газ олишда йўл фонди ҳисобини ортиғи билан тўлаймиз-у, йўлларимиз шудгор қилинган майдонни эслатади;

— ўзимиздан чиқадиган табиий газни қўшни Тожикистонга жаҳон бозори нархидан 5 баробар арзонга сотамиз-у, ўзимиз тезак ёқамиз;

— ўзимиз сотиб олган ер учун ҳар йили солиқ тўлаймиз-у, ишхонадан оладиган ойлигимиздан яна солиқ ушлаб қолади;

— бюджетдан маблағ ажратиладиган мактаб, боғчаларда ремонт пулини ўзимиз тўлаймиз;

— корхона очиш учун ҳужжат тайёрлаган кунимиздан бошлаб ҳали ишга тушмасдан ниманингдир ҳисобидан отни калласидай солиқ чиқади;

— свет учун олдиндан пул тўлайсиз, агар бир кун кеч қолсангиз светни ўчириб қўйишади-ю, ойлик ёки пенсияни бир ойдан сўнг ҳисоблашади;

— янги туғилган чакалоққа ёшгача нафақа тайинлаш учун ҳеч қаерда ишламайдиган ота-онаси маҳалла қўмитасига мурожаат қилса, маҳалладан келиб уйни томи шифер эканлигини рўкач килиб, нафақани рад этишади, 100$ берсангиз, бир амаллаймиз, деб меҳрибонлик қилиб қўйишади;

— машина ойналарини қорайтирсангиз, сиз жиноятчи ҳисобланасиз, агар пулини тўлаб қорайтирсангиз, қонунга бўйсунган бўласиз;

— энг қизиғи, шу муаммолар ҳақида «биров»га мурожаат қилсангиз сизга «мусаффо осмон остида» яшаётганингизга шукр қилишни ўргатишади. Ўзлари эса хотинларига Малибу олиб беролмаганликлари учун маҳалла дафтарида кам таъминланганлар рўйхатида туришади. Ёки эркак бўлатуриб, туғганлик ҳақида суюнчи пули олиб юрган бўлади.

Ўзимни дунёдаги энг ношукр одамдек ҳис қиляпман…

Салават Абдурахмонов

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.