Халқаро Валюта жамғармаси: Ўзбекистон Қозоғистоннинг жиддий рақобатчисига айланади

Халқаро Валюта жамғармасининг фикрича, Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар Марказий Осиёда соғлом рақобатга олиб келади ва қўшни Қозоғистоннинг ривожланишига ҳам туртки беради. Бу ҳақда Халқаро Валюта жамғармасининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича директори Марк Хортон маълум қилди.

«Ўзбекистон Қозоғистоннинг хорижий сармоялар учун яхши маънодаги рақобатдошига айланади», деди Хортон сешанба куни Нур-Султондаги учрашувда. Унинг фикрича, рақобат ҳар икки давлатнинг шаффофлик ва ишбилармонлик муҳитини ижобийлаштириш учун кўпроқ ва янада яхшироқ ишлашга мажбур қилади.

Такидланишича, Ўзбекистоннинг кўп йиллик изоляциядан кейин чет эл сармояларига ўз эшикларини очиши Қозоғистоннинг иқтисодий минтақавий марказ мавқейига таҳдид солади.

Ўзбекистон аҳолиси 33 миллионни ташкил этади, бу Қозоғистон аҳолисидан бир ярим баравар кўп дегани. Аммо ХВЖ маълумотларига кўра, мамлакатнинг иқтисодиёти қўшни давлат иқтисодиётига қараганда уч баравар кичик.

Хортоннинг сўзларига кўра, Ўзбекистон расмийлари «Халқаро валюта жамғармасининг сиёсий маслаҳатлари ва техник ёрдамига кучли хоҳиш билдиряпти» ва қисқа вақт ичида жуда мураккаб ва кенг кўламли ислоҳотларни бошладилар.

Унинг фикрича, Ўзбекистон хилма-хил катта бозорга ва яхши ривожланган иқтисодиётга, асосан, саноат секторига эга, лекин мамлакат барча соҳаларда Қозоғистон билан рақобатлашиши ҳақиқатга тўғри келмайди.

«Ўзбекистон Қозоғистоннинг хорижий сармояларни жалб қилиш борасидаги тажрибасидан фойдаланиш йўлларини излаши керак ва иккала қўшни давлат ҳам ҳамкорликка ва ўзаро сармояга очиқ бўлиши керак», дея қўшимча қилди у.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.