Гўштнинг нархини ошишига аслида ҳокимлар айбдор

Тахтакўприкдаги сомон бозорига ўтдим. Битта пресс-сомоннинг нархи 12-13 минг сўм, кичкина бир боғ бедани 2 минг сўм, кичкинагина маккапоя боғини 1200 сўм деяпти. Пресс-беда кўринмади, сотувчиларнинг айтишича, 18-20 минг сўмдан сотиляпти экан. Бунақа нархлар қишда-баҳорда бўлган, кейинчалик май-июнь ойларида биринчи ўрим пресс-беда 10-11 минг, буғдой ўрими пайтида пресс-сомонлар 5-6 мингдан сотилганди.

— Нарх нега бунчалик кўтарилиб кетди? — деб сўрадим сотувчидан.
— Ҳаммасига ҳокимлар айбдор, — дея жавоб берди электр жодида майдаланган сомонни қоплаётган сотувчи йигит. — Улар маккажўҳорининг бўйи одам белига етганда қанчадан -қанча экин майдонларини буздириб, ўрнига экспорт қилинадиган экин экасан деган экан, шунинг учун чорва озуқаси нархлари кўтарилиб кетди.

Чиндан ҳам бу гапни олдин ҳам эшитгандим. Кейинроқ ҳокимлар фикридан қайтиб, макка экишга рухсат беришибди эмиш, аммо қайта экилган маккка пишмаслиги аниқ. Ҳар йили август ойида ғалла бозорида макканинг нархи арзонлаши кутиларди, аммо бу йил бунинг тескариси кузатиляпти — маканинг нархига 500-700 сўм қўшилди.

Расмийлар гўштнинг нархини туширишга қаратилган турли чора ва тадбирлар режасини тузадилар, муайан нарх белгилаб, қассобларга зуғум ўтказадилар, аммо моҳиятан ўзлари гўшт нархининг тушишига қарши ишлар қиладилар.

Мани доим ғазаблантирадиган нарса — давлат ҳокимият органларининг, гарчи буни қонун тақиқлаб қўйган бўлса ҳам хўжалик субъектлари фаолиятига қўпол равишда аралашуви. Бунақада иқтисод ривожланмаслигини ўзлари ҳам тушунса керак, аммо фитратида қитмирлик борлиги сабаб шунақа иш қилаётганга ўхшайдилар. Яна ҳайрон қолган ерим — бунақа қитмир мутахассисларни қаердан топишади? Ёки шунақа қилиб ўзлари тарбиялашадими?

Аббос Асад

6 комментариев

  1. Дехкон узи билади нимани качон экишни!МАНСАБДОР ХОКИМЛИК КУРСИСИГА КТИРГАН ЧОГИ ЖУДА ХАМ ХАММА ТАРАФЛАМА «АКИЛЛИ»ХОКИМ АЙЛАНАДИ-КУЯДИ!?Ё КУДРТИНГДАН!

  2. Кунжара 2200, давлат нархи адашмасам 950 бўлса керак.Кепакларди,камикормаларди заводдан шапкасиз чиқмайди, яна ТОННАсидан хам оз чиқади. Ана сизга қайерда масала.Буни хаммаси истимолчини гарданига охирида бориб тушади.

  3. Гушни нархини чеклаб булмайди мисол учун 1кг гуш нархи 25000 сум килиб бергиланди энди бу нарх фермерларга ва одди чорва дорларга копламайди улар нима килади уз узидан улар ишни тухтатади ёки ушлаб туради правардида бурдоки хайвон камаяди бозорда талаб кучаяди хаммага малумки талаб кучайган сари нарх ошаверади.

  4. Давлат узидан ёки четдан гушни нархи 18 20 минг сумдан бозорга етгазиб берсин шунда кимга тугри келса бокаверади

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.