Фойдасиз валжирашлар… Ёки кейинги бекат — виждон

Фалсафа сўқимоқчи эмасман. Гап футбол ҳақида. Футболдаги энг оғриқли нуқтамиз тўғрисида! Бу нуқта борган сари йириклашиб катта, яхлит қора доғга айланди. Айланаяпти.

Коинотдаги қора туйнуклар ҳақида эшитганмисиз? Дунёнинг мана-ман деган олимидан «Самодаги энг даҳшатли ҳодиса нима?» — деб сўрасангиз, оладиган жавобингиз шундай бўлади: «Бу — қора туйнуклар. Улар — қазоси етиб ботиб кетган, ғойиб бўлган, йўқолган юлдузларнинг жойлари, сўнгги манзилидир».

Фазодаги мудҳиш физик ҳодиса менга ўзбек футболининг бугунги аянчли кўринишини эслатади. Масалан, агар келишилган ўйинларни — «қора туйнук» деб тасаввур қиладиган бўлсак, у бир неча йиллардан бери мухлисларнинг орзу-умидларини, бахтиқаро истеъдодларни, футболдаги шавқу-шиддатни уч бошли аждарҳодек ўз комига тортиб келаяпти….

Қани, бизда, Ўзбекистонда ўша ҳайвонсифат махлуқ билан курашиб кўрингчи? Оғиз жуфтласангиз, тилингизни юлиб олади. Мабодо, юрак ютиб битта бошини кесиб ташласангиз, ўрнига янгиси ўсиб чиқади. Фойдаси йўқ. Охири, ҳафсалангиз пир бўлиб, яратгандан инсоф сўраб қўя қоласиз. «Ҳар кимнинг ўз виждони ёки жиғилдонига ҳавола», — дейсиз камида. Қайда, аждарҳода виждон не қилсин!?

Пахтакор-Металлург (келишилган) ўйини атрофида жуда кўп гапирилди. Ғинг десангиз, исбот сўрайдиганлар ҳам учрашувнинг ўта дидсизлик билан саҳналаштирилганини эгилибгина эътироф этди. Битта-иккита «темирчи» хўжакўрсинга жазоланди ҳам.

Аммо, «пахтакорчи»ларнинг ҳам гирибонидан олиниши тўғрисидаги «баландпарвоз» дўқ-пўписалар, кейинчалик «йиғлоқи» гўдакни бир муддат овозини ўчириш учун қилинганлиги сезилиб қолди. Хуллас, футболдаги «катта»лар келишганлар билан «келишиб кетди».

Кейинчалик журналистларнинг юқоридаги «жазолаш ваъдаси» ҳақида «катталар»га бот-бот эслатиши ҳеч нарсани ўзгартирмади. Ҳеч кимнинг виждони қийналмади.

Бир бўлиб ўтган воқеани сизларга сўзлаб бермоқчиман. 2012 йилда Жанубий Кореялик футболчи Ли Гюн Хван бутун умрга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатилади. Сабаби — келишилган ўйинларда иштирок этгани эди. Бутун мамлакат олдида юзи қора бўлган Ли шармандаликка чидай олмайди ва ўзини осмонўпар бинодан ташлашга қарор қилади…

Умуман, ушбу мамлакатда келишилган ўйинларга қарши кураш кампанияси давомида шунга ўхшаш аянчли ҳодисалар яна икки-уч такрорланди. Бу билан кимгадир ўлим тилаш ниятим йўқ. Фақат, ушбу мамлакатда келишилган ўйинларга федерация, жамоатчилик, оддий халқ ва футболчиларнинг муносабатини кўрсатмоқчиман, холос.

Аввало, виждон уйғоқ бўлсин!

Ўткир Қаламтебратар

6 комментариев

  1. «Футбол» нима узи? Оёк уйини
    Боксам булмасмиди отам куйини…
    Калбимни тирнади эски яралар
    Кани эшитмасам «футбол» сузини…

    Ашаддий ишкибоз уйин куради
    Уйин сотилганин кайдан билади?
    «Узбекча футбол»ни пешволарини
    «Падарига минг …» дегим келади…

    Ахир тамал тошин куйгандур улар
    Дарвоза урнига тикилди «пул»лар
    Кузим ёшланади, ичим йиглайди
    Фаргонам футболин улдирди шулар!

    Кани доврук солган «Навбахор»ларим?
    Нахот тарих энди «Нефтчи — шоним»?
    «Бунёдкор», «Пахтакор» булингиз омон…
    Сизга «курбон» булди азиз дустларим…

    Мураббийнинг «Зур»ин олиб келдингиз…
    «Сулаймон тожи»си кийилди бошга
    Бу Ривалдо, дея кукрак кердингиз!
    Корнини туйдирди «Чойхона — ош»га…

    Каердан берилди уларга миллиён?
    Хисоби суралмас, бу «узбекчилик»
    Кимга фойда булди, кимларга зиён
    Хакамни каргайди ишкибоз — шурлик…

    Футболни булгади сиёсатдонлар!
    Хар соха пул деган «зур устамон»лар!
    «Коррупция» гуллади, махорат улди!
    Урмон кесиб юрар таланти борлар!!!

    Аслида кишлокдан чикар Пелелар
    Миржалол, Одилдек хужумчи шерлар!
    Таниш билишчилик йуколсин энди!
    Майдонда туп сурсин Узига Беклар!!!

  2. «Футбол» нима узи? Оёк уйини
    Боксам булмасмиди отам куйини…
    Калбимни тирнади эски яралар
    Кани эшитмасам «футбол» сузини…

    Ашаддий ишкибоз уйин куради
    Уйин сотилганин кайдан билади?
    «Узбекча футбол»ни пешволарини
    «Падарига минг …» дегим келади…

    Ахир тамал тошин куйгандур улар
    Дарвоза урнига тикилди «пул»лар
    Кузим ёшланади, ичим йиглайди
    Фаргонам футболин улдирди шулар!

    Кани доврук солган «Навбахор»ларим?
    Нахот тарих энди «Нефтчи — шоним»?
    «Бунёдкор», «Пахтакор» булингиз омон…
    Сизга «курбон» булди азиз дустларим…

    Мураббийнинг «Зур»ин олиб келдингиз…
    «Сулаймон тожи»си кийилди бошга
    Бу Ривалдо, дея кукрак кердингиз!
    Корнини туйдирди «Чойхона — ош»га…

    Каердан берилди уларга миллиён?
    Хисоби суралмас, бу «узбекчилик»
    Кимга фойда булди, кимларга зиён
    Хакамни каргайди ишкибоз — шурлик…

    Футболни булгади сиёсатдонлар!
    Хар соха пул деган ишбилармонлар!
    «Коррупция» гуллади, махорат улди!
    Урмон кесиб юрар таланти борлар!!!

    Аслида кишлокдан чикар Пелелар
    Миржалол, Одилдек хужумчи шерлар!
    Таниш билишчилик йуколсин энди!
    Майдонда туп сурсин Узига Беклар!!!

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *