Фоторепортаж: Ислом Каримовнинг Самарқандга ўрнатилган ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Бугун, 2 сентябрь куни Самарқандда Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Давлат раҳбари Самарқандга ташрифини Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишдан бошлади.

Ислом Каримовнинг ҳайкали Регистон майдони яқинида, биринчи Президент туғилиб-ўсган уйдан узоқ бўлмаган жойга ўрнатилган.

Ҳайкални Шавкат Мирзиёев ҳамда биринчи Президентнинг беваси Татьяна Каримова очдилар. Ҳайкал пойига гуллар қўйилиб, Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради.

Эслатиб ўтамиз, 31 август куни Оқсарой қароргоҳи қаршисида Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтган эди.

Foto: UzNews
Foto: UzNews
Foto: UzNews
Foto: UzNews
Foto: UzNews
Foto: UzNews
Foto: UzNews

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *