Таълим вазиридан «инновацион ечим» — 2: Фуқаролар нимадан норози?

1 538 views

Бугун сайтимизда халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг ОТМга бирорта ҳам битирувчиси киролмаган мактаблар аттестация ва аккредитациядан ўтказилиши ҳақидаги қарори юзасидан баъзи таклиф ва мулоҳазаларни чоп қилган эдик. Мақола эълон қилинганидан сўнг Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Анвар Умаров таҳририятимизга мурожаат қилиб, мақолага қуйидагича раддия берди:

«Бир йил ичида ўқитувчиларнинг ойлиги 2,5 баравар ошди. Ҳужжатлар сони 7 тадан 3 тага тушди. Журналист билмаса керак. Директорларга бир йил аввал таълим сифатини ошириш учун вақт берилди. Энди чора кўриляпти».

Албатта, халқ таълими вазирлиги томонидан таълим сифатини ошириш бўйича амалга оширилаётган бу каби ишлар қувонарли ҳол. Аммо охирги қабул қилинаётган қарорлар, топширилаётган вазифаларнинг оғирлиги ўқитувчиларга тушмоқда, калтак айланиб келиб ўқитувчиларнинг бошларида синмоқда. Хусусан, «Таълим вазиридан «инновацион ечим» номли мақоладан сўнг таҳририятимизга Чуст туманида жойлашган 25-сонли умумий ўрта таълим мактабида директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган ўқитувчидан мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатни имловий таҳрир қилган ҳолда ҳавола этамиз:

«Ассалому алайкум, ҳурматли Файзбоғ жамоаси. Биламизки, ҳозирги кунда сизлар жамиятдаги турли муаммоларни эълон қилиб, керакли давлат органларидан зудлик билан жавоб олинишида ёрдамлашмоқдасизлар. Сизларга йўллаётган ушбу мурожаатни эълон қилиш ва сизлар томонингиздан Республикамизда амалда бўлган қонунлар ва қонуности ҳужжатларига асосан ўрганиш орқали Чуст туманида фаолият олиб бораётган ўз ҳуқуқлари бузулиб келаётган халқ таълими тизими ҳодимлари елкасига офтоб тегса, ажабмас. Умид қиламанки, сизларнинг танлаган йўлинглар ҳақиқий Халқ манфаатларини Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган қонунлар ва қонуности ҳужжатларга асосан ҳимоя қилишга қаратилган.

Қуйида бўлиб ўтган воқеаларни ёзмоқдаман. Сизга мурожаат қилишдан мақсадим шуки, мен Қурбонова Нигора Ғуломовна Наманган вилояти Чуст туманида жойлашган 25-сонли умумий ўрта таълим мактабида директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораман. 24.10.2019 да Чуст тумани халқ таълими бўлимида Аралов Даврон исмли мудир ва бошқалар иштирокида бўлиб ўтган мажлисда жорий йилда мен фаолият олиб бораётган мактаб битирувчилари Олий ўқув юртларига ўқишга кира олмагани сабабли ишдан бўшашимни буюриб, мажбурий ариза ёзишимни талаб қилди. Ариза ёзмаганимдан сўнг, менга тушунтириш хати ёзишимни буюрди. Мен мажбурлигим сабабли, битирувчиларим олий ўқув юртига контрактга киргани, бироқ оилавий шароити кўтармаганлиги сабабли ўқимаганлигини ёзиб, тушунтириш хатини имзоладим. Мен билан биргаликда бир нечта мактаб директорларининг ўқув ишлари бўйича директорлари ҳам тушунтириш хати ёзишди. Натижада жорий йил 25 октябрь куни 12-сонли ХТБнинг жазо қўллаш ҳақида буйруғи чиқди. Энг қизиғи, буйруқ икки хил кўринишда имзоланганлигида. Иловада ушбу буйруқнинг иккиласини ҳам юбораман.

Ҳайфсан
Ҳайфсаннинг қайта имзолангани

Наҳотки, раҳбарлар имзолаган ҳужжатларини хоҳлаган пайти хоҳлаган кўринишида ўзгартириш киритиб, эълон қилаверса? Бу нимадан далолат? Қолаверса, мактаб битирувчилари олий ўқув юртига кирса, бироқ оилавий шароитига кўра ўқий олмаса, биз халқ таълими вакиларининг нима айбимиз бор? Республикамиздаги қайси қонунларда ёки қонуности ҳужжатларида битирувчиси олий таълим даргоҳига кира олмаса, халқ таълими вакиллари айбдор, деган банд келтирилган? Бўлиб ўтган воқелардан менга ишлатилган ножоиз сўзлар ва босимлар туфайли эмоцияга берилганим туфайли, тинмай қон босимим ошиб, Наманган вилоятида жойлашган Сайдана тиббиёт марказида 26 октябрь куни тўлиқ тиббий кўрикдан ўтдим. Натижалар салбий чиққанидан сўнг даволаниш мақсадида ҳозирги кунда Чустда жойлашган «Ширин Орзулар» хусусий клиникасида даволанмоқдаман. Мен каби ожизаларга дўқ-пўписа қилиб, ўзини хон, кўланкасини майдон деб ўйлайдиган Даврон Аралов каби раҳбарлар яна қанчадан-қанча жонкуяр, меҳнаткаш халқ таълими тизими ҳодимларини ушбу кўйга туширишига шунчаки кузатувчи сифатида қараб туриш мумкин?

Бундай босимлар менга нисбатан биринчи маротаба бўлиши эмас. 2018 йилда ҳам бундай босимлар бўлган, ўша пайтда бундай ноқонуний босимларни Ботирова Фотима исмли Чуст туман Халқ таълими бўлимида методист сифатида фаолият олиб борадиган ҳодим томонидан амалга оширилган. Ботирова Фотима қилган ноқонуний босимлари туфайли қон босимим ошиб, натижада тез ёрдам чақиришга мажбур бўлинган. Иловада тез ёрдам вакиллари томонидан қайд этилган маълумотларни ҳам юбормоқдаман. Илтимос, юқоридагиларга, асосан, Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган қонунлар ва қонун ости ҳужжатларига кўра, ўз ваколатларингиз доирасида ҳуқуқий баҳо берсангизлар. Бизга қўлланган ноқонуний жазолашни имзолаган раҳбарларга қонун доирасида чора кўрилишига ёрдам берсангизлар.

П.С. Мен фаолият олиб бораётган Чуст туманида жойлашган 25-умумий ўрта таълим мактаби битирувчиси Зокиров Оллоёр Жанубий Корея Республикасида жойлашган SolBridge Халқаро Бизнес Мактабига ҳужжат топширгани ва ўқишга қабул қилинганлиги ҳақидаги маълумотларни ҳам юбормоқдаман. Ўқишга қабул қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат 25 октябрь куни келган.

Қабул қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат

IELTS ҳужжати

Умид қиламанки, юқорида эълон қилинган «Таълим вазиридан инновацион ечим» мақоласининг мантиқий давоми сифатида ушбу мурожаат, албатта, сизлар томонингиздан беэътибор қолдирилмайди. Сўзларимнинг ҳеч бирида асло тухмат ёҳуд бошқа қўшимчалар йўқ. Барчаси иловада юборганимдай фактларга асосланган».

Шусиз ҳам бош оғриқлар, турли қоғозбозликларга кўмилган ўқитувчиларни кераксиз ишлар ва ажвбтовур жазолар билан янада хор қиляпмиз. Халқ таълими вазирлиги ва бошқа масъул идоралардан ушбу ҳолатга бепарво бўлмасликларини сўрар эдик.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.