Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг

Sputnik ахборот агентлиги мухбирининг хабар беришича, Миллий хавфсизлик хизматининг тезкор ходимлари Чирчиқ Давлат педагогика университетига ўқишга жойлаб бериш билан боғлиқ фирибгарларни қўлга туширибди.
Олинган тезкор маълумотларга кўра, Жиззих вилоятида яшовчи , ҳеч қаерда ишламайдиган шахс фуқора Ш.Ф. га қизини яқинда ташкил қилинган Чирчиқ Давлат педагогика университетига жойлаштириб қўйишга “ёрдам баришни” таклиф қилади. Исми ошкор қилинмаган кучишлатар органининг ходимининг сўзларига кўра “ ушбу шахс бу масалани Олий ва ўрта махсус вазирлиги тизимида ишловчи таниши орқали ҳал қилишга ваъда бериб жами 5000 АҚШ доллар шундан 3000 долларини аванс тариқасида сўрайди.”
Шундан сўнг МХХ ходимлари Бош прокуратура қошидаги иқтисодий ва уюшган жиноятларга қарши кураш департаменти ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги “Сафари” ресторани яқинида фуқаро Искандар Тошбоев 3000 Ақш доллари ва Ш. Ф. нинг қизини паспорт нусхаси ҳамда тест марказининг тўплаган баллари ҳақидаги маълумотларни олаётган пайтда қўлга олинади. Сўроқ жараёнида ушланган Тошбоев айбига иқрор бўлиб, ушбу пулларни бир қисмини юқорида номи тилга олинган ўқув юртида ўқитувчи бўлиб ишловчи Хайитбой исмли шахсга бериши лозимлиги, қолганини эса ўз заруратлари учун ишлатишни режалаштирганини маълум қилади.
Шундан сўнг МХХ ходимининг айтишига қараганда Чирчиқ Давлат педагогика институтининг доценти 55 яшар Хайитбой Султонов 3000 АҚШ доллари ва талабаликка “даъвогар” қизнинг паспорт нусхасини олаётган пайтида воқеа жойида ушланди.
Шу тариқа ўзгаларнинг мулки эвазига фириб билан бойлик орттиришни мақсад қилганларнинг «югургани сомонхонага» етмасдан ҳам тўхтатилди.
Қўлга олинган доцент Х. Султонов Суруштирув жараёнида айбини тан олиб, бу пулларни шахсий манфаатларига ишлатиш учун олганини аммо, жабрланувчининг қизини олий ўқув юртига жойлаштириш учун ҳеч нарса қилиш мақсади бўлмаганини баён қилади.

Бугунги кунда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент тамонидан ушбу жиноят иштирокчиларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166 (фирибгарлик) ва 211 (пора олиш) моддалари бўйича жиноят иши очилиб, уларнинг бўлиши мумкин бўлган “ҳамтовоқларини” аниқлаш бўйича тергов амалиётлари ўтказилмоқда.
Ачинарлиси мамлакатимизда кейинги пайларда ёшларни олий ўқув юртига ўқишга жойлаштиришни ваъда қилувчи фирибгарлар кўпайиб бормоқда. Шу боис биз ота оналардан эҳтиёт бўлишларини ва талаба бўлиш учун фарзандларимиз фақат ўз билимига таянсалар мақсадга мувофиқ бўлишини унутмасалар яхши бўларди.

Давлат Назар

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *