Фаттох Шодиев фонди Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очди

Адлия вазирлиги томонидан Фаттох Шодиев халқаро фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Фонднинг асосий мақсади болалар уйларини ҳар томонлама гуманитар қўллаб-қувватлаш ва тиббий ёрдам кўрсатиш учун ҳайрия лойиҳаларини амалга оширишдан иборат.

Қайд этиб ўтамиз, халқаро фонднинг Бош офиси Лихтенштейнда жойлашган.

Ўзбекистондаги ваколатхонанинг раҳбари этиб Кейт Элизабет Магуайр тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Фаттох Шодиев йирик ENRC тоғ-кон саноати компанияси раҳбари ва асосчиси бўлиб, келиб чиқиши жиззахлик ҳисобланади.

Манба: UzNews

2 комментария

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.