Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди

Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани халқ таълими бўлими мудираси Нафиса Нишонова бугун ўз вазифасидан озод қилинди, деб хабар берди Kun.uz.

Нафиса Нишонованинг 19 июль куни мактаб директорлари иштирокидаги йиғилишда ёзиб олинган сўзлари интернетда шов-шув келтириб чиқарганди. Аудиоёзувда мактаб ўқитувчилари ва мактабгача таълим муассасалари ходимлари мажбурий меҳнатга қай тариқа мажбурланаётгани акс этганди.

Kun.uz тегишли идоралар эътиборини бу вазиятга тортиш мақсадида “Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда” сарлавҳаси остида мақола нашр этиди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши Kun.uz сўровидан кейин Бош прокурордан Самарқанд шаҳри ҳокими ва фарғоналик мудирага жиддий чора кўришни талаб қилганди.

3 комментария

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *