Фан ва технологиялар агентлиги Ёш олимлар фундаментал ва амалий тадқиқотлар танловини ўтказади

Ёш олимлар, шунингдек, “Академик ҳаракатчанлик–2018” ёш олимларнинг амалий тадқиқотлар лойиҳалари танловида ҳам қатнашиб, республикадаги етакчи илмий марказларда малака оширишлари мумкин.

Ёш олимлар фундаментал ва амалий тадқиқотлар танловида илмий даражаси, унвони, мансаби ва иш жойидан қатъи назар, 35 ёшгача бўлган ёш олимлар иштирок этишлари мумкин.

Шунингдек, Фан ва технологиялар агентлиги “Академик ҳаракатчанлик–2018” ёш олимларнинг амалий тадқиқотлар лойиҳалари танловини ҳам очиқ деб эълон қилади.

Танловдан кўзланган мақсад республика минтақаларида фаннинг муайян соҳасида илмий тадқиқот ишлари олиб бораётган ёш олимларга, марказий олий таълим ёки илмий муассасаларда самарали ишлаб турган энг замонавий асбоб-ускуналардан фойдаланиб ўз тадқиқотларини ўтказишга, шунингдек, илмий малакаларини оширишларига кўмаклашишдан иборат.

Малака оширишда 35 ёшгача бўлган ёш олимлар иштирок этишлари мумкин.

Иштирокчилар, малака оширадиган муассаса жойлашган шаҳарга нисбатан бошқа шаҳардан бўлиши лозим. Малака оширувчининг тегишли фан йўналишида камида 2 та нашр қилинган илмий мақоласи бўлиши шарт. Нашр этилган илмий ишлари рўйхати асосий иш жойи илмий котиби томонидан тасдиқланади.

Лойиҳа www.uzscience.uz интернет саҳифасида электрон рўйхатдан ўтади. Лойиҳанинг қоғоздаги нусҳаси жорий йилнинг 1 ноябригача қабул қилинади.

Ёш олимларнинг “Академик ҳаракатчанлик – 2018” дастурига ажратиладиган маблағ қабул қилувчи муассасага йўналтирилади.

Ушбу лойиҳалар ҳақида батафсил маълумотни www.uzscience.uz сайтидан олишингиз мумкин.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *