Facebook ваъдасининг устидан чиқди: Шавкат Мирзиёевнинг саҳифасига расмий статус берилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Facebook’даги саҳифасига расмий статус берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбари Шерзод Шерматов маълум қилди.

«Facebook вакиллари учрашув вақтида берган ваъдалари устидан чиқмоқда. Мана, бугундан бошлаб Президентнинг Facebook’даги саҳифаси компания томонидан текширилиб, унга расмий статус (кўк рангдаги белги) берилди», — деб ёзади Шерматов.

Вазирлик раҳбарининг таъкидлашича, бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг фаолиятига доир ахборотларни янада кенгроқ оммага тарқатишга имконият беради, уни турли бошқа норасмий аккаунтлардан фарқлаб, қидирув жараёнларида биринчи қилиб кўрсатади.

Манба: “Daryo.uz”

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *