ЭЙНШТЕЙННИНГ НИСБИЙЛИК НАЗАРИЯСИ НИМА ЎЗИ? 

Бу назария эълон қилинганида, уни дунё бўйича жамлаб келганда ҳам бирон ўнтача олим тушуна олса керак, деб тахмин қилишган эди! Мана, нима сабабдан биз бу ўринда унинг техникавий, яъни маҳоратга боғлиқ хусусиятларига тўхталмоқчи эмасмиз. Бироқ Эйнштейн нималар билан шуғулланди, қандай масалаларни тадқиқ этди? — буларни тушуниб олиш фойдадан холи бўлмайди. Биз биламизки, ҳар қандай ҳаракат «нисбий»дир. Яъни бу ҳаракатни бошқа нимагадир қиёслаш мумкин. Масалан, Сиз поезд вагонидасиз ва ойнага қараб кетяпсиз. Дераза ортида липиллаб ўтаётган предметларни кузата туриб, поезд ҳаракатланаётганини пайқайсиз. Бироқ вагонда қаршингизда ўтирган кимсага нисбатан олиб қараганда сиз ўз жойингизда ўтирибсиз.

Шунинг учун ҳаракатнинг мавжудлигини ҳаракатсиз нимагадир нисбатан аниқлаш мумкин. Бу, Эйнштейн назариясининг биринчи қисми. Биз уни қуйидагича таърифлашимиз мумкин: космик кенгликда жисмнинг доимий тезлик билан ҳаракатини бошқа бирон объектга нисбат бермасдан қайд этиш мумкин эмас.

Эйнштейн назариясининг иккинчи қисми шуки, ёруғлик тезлигини Эйнштейн коинотдаги ягона ўзгармас ҳодиса деб билади. Ёруғликнинг тезлиги 300 000 км/секунд атрофида эканлигини биз биламиз. Лекин унинг ўзгармас кўрсаткич эканлигини тафаккур қилишимиз қийин. Ва, мана, қай бир сабабга кўра: агар автомобиль соатига100 километртезлик билан юрса, бу ҳол унинг тезлиги тинч турган — ҳаракатсиз кузатувчига нисбатан 100 км/соат эканлигини билдиради. Агар биринчи автомобиль 60 км/соат тезликда бораётган автомобилни қувиб ўтса, у ҳолда биринчи автомобилнинг ҳаракати иккинчи автомобилникига нисбатан 40 км/соат ортиқчадир. Агар иккинчи автомобиль қарама — қарши томондан келаётган бўлса, унда улар ҳаракатининг умумий йиғиндиси автомобилларнинг дуч келув нуқтасида 160 км/соатни ташкил этади.

Шундай қилиб, Эйнштейн назариясига кўра, агар ёруғликнинг ҳаракат тезлиги худди шу асосда ўрганиладиган бўлса (масалан, биз бир йўналишда, ёруғлик эса — бизга қараб қарама — қарши томондан ҳаракатланаётгани ҳисобга олинса), унинг тезлиги ўзгармасдан — 300 000 км/соат бўлиб қолаверади. Бу ҳол Эйнштейннинг нисбий назарияси хусусида умумий тасаввур беради. Бундан ташқари, Эйнштейн масса ва энергия билан боғлиқ муаммоларни ҳам уларнинг бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиши нуқтаи назаридан ўрганди.

Болалар учун универсал энциклопедия.- Т., 1998й.

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *