Эй сайёҳ, Ўзбекистон бўйлаб пиёда саёҳат қил!

Наврўзга ҳали икки хафта қолган бўлсада темирйўл кассаларида байрам саналаридаги чипталар тугаб бўлди.

«Байрамона имтиёзлар!» сарлавҳаси билан «Ўзбекистон темир йўллари»  томонидан эълон қилинган 50 фоизлик «чала» чегирмалардан сўнг темирйўл кассаларда узун навбатлар пайдо бўлган.

«Ўзбекистон темир йўллари»нинг расмий сайти оркали онлайн чипта харид қилсангиз, ваъда қилинган 50% чегирма берилмаслигини алоҳида айтиб ўтиш жоиз. Кассада навбатда турсангизгина 50 фоизлик чегирмага эга бўла оласиз! Бу темирйўлдан янги инновацион маркетинг!

Чипта чегирмаси текин ошга ўхшаб қолди!

Тошкент шаҳар марказий вокзали навбатчисининг маълум килишича, чипталар тугаганига қарамасдан, ҳозиргача биронта ҳам қўшимча поезд қўйилмаган. Ички туризм саёҳати четда турсин, беш кун давом этадиган байрамга ўз қишлоғимга боролмай турибман.

Тошкент ва вилоятлар ўртасида биронта ҳам замонавий автобус юрмаслигини алоҳида айтиб ўтиш керак.

Кунимиз нелегал таксиларга қолиб кетдими?

Шу таксиларнинг легаллаштириши ва патент орқали фаолият олиб бориши давлат учун фойда эмасми? Улар қачонгача солиқчиларнинг «рейд»идан қурқиб юришлари керак?

Наҳотки, таксиларни легаллаштирилиши ва транспорт тизиминининг ислоҳ қилиниши одамлар хаётини сақлаб қолишига ҳам хизмат қилишини тушуниш амалдорларимиз учун шунча ҳам қийин кечмоқда.

Ақтўбедаги каби фожиалар давом этаверадими?

Транспорт тизимини ислоҳ қилмасдан ички туризмни ривожлантириш ҳақидаги гап сўзлар хом хаёлдан бошқа нарса эмас.

Эй сайёх!

«Ўзбекистон бўйлаб пиёда саёҳат қил!»

 

Мирзо Субханов

8 комментариев

  1. Кеча Тошкентдан келадиган меҳмонни кутиб олиш учун Марғилон вокзалига боргандим, қизиқиб сўрадим чегирма борлиги ростми деб, ҳа шундай деб жавоб беришди. Дам олиш кунларига Бухорога билет олсак бўладими оилавий деб сўрадим, жой йўқ, қолмаган деди касса ходими…. Ҳамма кўчиб кетяптими деб қўйдим…

  2. Мен тушунмадим, темир йул тизимидагилар бугунги сиёсатни, ички туризмни ривожлантириш йуналишидаги сиёсатни англаб етишмаяптими ёки тушунишни хохлашмаяптими?

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *