ЭСТАФЕТА ДАВОМ ЭТАДИ: НАВБАТДАГИ ТАСОДИФ МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТДА

Ўзи ОТМга кириш имтиҳонлари ғиж-ғиж тасодифлардан иборатми дейманда. Ғалати тасодифлар. Ноодатий тасодифлар.

Кеча Нархоз масаласини кўтариб чиққанимдан кейин, менга Миллий университетнинг Социология йўналишининг тест натижаларини ҳам юборишди. Яна ўша таниш ҳолат. Тасодифан битта аудиторияга бир нечта ақллилар йиғилиб қолишибди. Келинг, батафсил кўриб чиқамиз.

Социология йўналишига 15 киши қабул қилинди (4 та грант, 11 та контракт). Жами 148 киши ҳужжат топширган.

Энди балларга қаранг. Агар охирги ўринда кирган “адашганни” ҳисобга олмасак (109,9 балл), кириш балли 148,8 бўлган. Кира олмаганлар орасида 1-ўринда турган абитуриент эса 100,5 балл олган. Фарқ салкам 50 балл.

Энди кирган 15 нафар талабанинг жавоблар варақаси номерини таҳлил қиламиз.

Уларнинг 11 нафари 767 06 73 номердан бошланиб, …74, …75, …76, …77, …78, …79, …80, …81, …82, …83 бўлиб тугаган. Барча 11 нафар абитуриент рақами кетма-кет! Биронта хатолик йўқ!

Қолган 4 та бегона рақам ҳам бир-биридан узоқ эмас. 726 67 23, …24, …26 ва …10.

Қаранг, рақамларга энг узоқ бўлган …10 рақамли абитуриент энг охирги ўринда кирган ва 109,9 балл олган. Қолган кетма-кет ва бир-бирига яқин бўлган 14 нафар абитуриентнинг ҳаммаси кескин фарқ қиладиган равишда баланд балл — 148 дан 186 баллгача тўплаган.

Демак, ЎзМУнинг Социология йўналишига ҳам тасодифан 14 нафар юқори билим соҳиблари ва 134 нафар билими 100 баллдан ошмайдиганлар топширибди.

Бу ерда «ёпиқ факультет» ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Чунки ЎзМУда бундай қилишмайди, ҳеч қачон эшитмаганман. Бу ерда биттагина таҳмин бўлиши мумкин, яъни қайсидир аудиторияда назорат ўта суст, қолганларида эса даҳшатли даражада қаттиққўллик эвазига ҳам шундай йирик тафовут юзага келиши мумкин.

Яна ҳам ким билсин. Балки буларнинг барчаси шунчаки тасодифдир. Шунчаки тасодиф…

Хушнудбек Худойбердиев

2 комментария

  1. …10 dagi bola oz kuchi bn krgn, chog’i-a?

    qabul imtihonini bekor qlb, ayni kirganlardan TV orqali imtihon olish kk.

    xoramxo’rlari srazu yiqiladi — aniq.
    kyn oshalar orqali taalim maskanidagi sakkizoyoq maxluqni poraxorlari bn sugurib chiqarsa boladi.

    lkn… bu nomerlar ketma-ketligi oddiy xato-ku juda. dmk, ular bemmalol va bamaylixotir ish olib borishlari darajasida O’zbekisrondagi oquv tizimiga putur yetib bopti.

  2. Билими бор одам екилмийди мобода йикилса кайта имтихон топширади бунга хаки бор кирганлага омад ёр булсин хамма нарсани насиб килгани булади манам 4 йил йикилиб кирдим

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *