Эрпўлат БАХТ: ИСТИҚЛОЛ МE`МОРИ МАНГУ БАРҲАЁТ ( давоми)

ФАРОВОНЛИК ГАРОВИ

Шўро тузуми даврида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги асосан пахтачиликка асосланган бўлиб, ғалла мустақиллигидан мутлақо маҳрум қилинган эди. Ҳар бир ўзбек яшаётган хонадоннинг остонасигача пахта экилиб, унинг чигит-чигитигача марказга — Россияга ташиб кетилиб, қайта ишланар, четга сотилар, бунинг эвазига ғалла ва картошка, шакар ва ёғ берилар эди.
Мустақилликнинг биринчи йилидаёқ юртимизда озиқ-овқат танқислиги юз берди. Чунки Россия ғалла ва картошкага осмон баробар нарх қўйиб, экспорт бозорига қўйди. Айрим сиёсий таҳлилчилар «Ўзбекистон Россиясиз кун кўролмайди, чунки ўзбеклар боқиманда халқ» деган иддаоларни ҳам тарқата бошлади. Давлат раҳбари сифатида И. Каримов бу иддаолар ўринсиз экани, юртимиз тез орада фаровонликка эришишини қайта-қайта та`кидлаб, халқимизни эртанги кунига ишонтиришга ҳаракат қиларди. Мамлакатда ғалла мустақиллигига эришиш — тўкин-сочинлик ва фаровонликнинг асосий омили экани тушунтириб борилди.
1992-йил кузидаёқ ҳали пахтадан бўшамаган далаларга култивасиялаш воситасида буғдой уруғи экилди. Бир томондан буғдой майсалари барқ уриб ўсиб чиқаверди, иккинчи томондан миришкорлар пахта ҳосилини йиғиб-териб олишаверди. Бу ниҳоятда тажрибали деҳқончасига қўлланилган тадбир бўлди. Агар пахта йиғиб-териб олиниб, ғўзапоялар йиғиштириб олингач, ер шудгорлаб кузги буғдой экилган тақдирда вақт ютқазилар, совуқ кунлар бошланиб, майсалар униб чиқмасдан уруғ нобуд бўлиши турган гап эди. Давлат бошлиғининг қишлоқ хўжалиги, деҳқончилик соҳасини чуқур билгани ва ҳар қандай оғир вазиятда тадбир қўллай олиш қобилиятига эга эканлиги улкан муваффақиятлар омили бўлди. 1993-йилга келиб пахта яккаҳокимлигига чек қўйилиши натижасида чигит экиладиган майдонлар қисқарди, дон, полиз ва сабзавот экин майдонлари кенгайди. 1995-йилга келиб мамлакатимиз ғалла мустақиллигига тўлақонли равишда эришди. Бу даврга келиб халқимиз дастурхони анча тўкинлашиб, турмуш шароити фаровонлашди. Одамлар мустақиллик не`мати замирида тинчлик, ободлик ва тараққиёт мавжудлигини англаб етди.
И. Каримов фақат пахта экишни қисқартиш ва ғалла майдонларини кенгайтириш билан кўзланган мақсадга эришиб бўлмаслигини жуда яхши биларди. Шунинг учун ҳам қишлоқ хўжалигини тубдан ислоҳ қилиш биринчи галда бажарилиши лозим бўлган вазифалардан эканини кўп та`кидларди. Эски тузум қолдиғи сифатида сақланиб қолаётган жамоа хўжаликлари тугатилиб, ширкат, деҳқон ва фермер хўжаликларига айлантириш муҳимлиги тез-тез тилга олинди. Айниқса, фермерчиликни ривожлантириш учун хориж тажрибасини ўрганиш зарурлиги гапириларди.
Давлат ташрифи билан чет элларга борганида И. Каримов ўша ернинг қишлоқ хўжалиги билан танишар, мутахассис ва соҳа билимдонлари билан мулоқотлар олиб борарди. «Билмаганин орланиб сўрамаган — ўзига золим», дейди доно халқимиз. Янги давлат раҳбари сифатида бошқа республикалар тажрибасини ўрганиш, уларнинг сўзларига қулоқ солиш Ислом Абдуғаниевичнинг одатига айланганди. Исроил, Голландия, Германия давлатларига қилинган ташрифи давомида у асосан фермерчилик ва бу соҳа ютуқлари билан яқиндан танишди. Пировардида мамлакатимизда фермерчилик ҳаракатини ривожлантириш жуда муҳимлиги борасидаги фикр-қарорга келинди.
1992-йил 3-июлда «Деҳқон хўжаликлари тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Унга мувофиқ дастлабки фермер хўжаликлари деҳқон хўжаликлари шаклида ташкил қилинди. Дастлабки даврларда йирик қишлоқ хўжалиги корхоналари таркибидаги ички фермер хўжаликлари ва мустақил юридик шахс сифатидаги фермер хўжаликлари фаолият кўрсата бошлади. 1998-йил 30-апрелда эса «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. 2005-йилдан э`тиборан барча вилоятларда фермерчилик ҳаракати бошланди. Ерлар 50 йилга миришкор, тадбиркор деҳқонларга ижарага берила бошланди. Бу эса халқ фаровонлиги, тўкин-сочинлигининг кафолати сифатида баҳоланди.

ХАВФСИЗЛИККА ТАҲДИД,
БАРҚАРОРЛИК ШАРТЛАРИ ВА КАФОЛАТЛАРИ

1997-йилда нашр қилинган «Ўзбекистон ХХИ аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва кафолатлари» китобида И. Каримов минтақадаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф қилиш йўлларини чуқур таҳлил қилиб берди. Мазкур китоб унинг келажакни кўра оладиган кучли сиёсатчи эканини яна бир бора жаҳонга танитди. Китобда нафақат Ўзбекистонга, балки дунё мамлакатлари хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган муаммолар: терроризм, экстремизм, гиёҳвандлик иллатларига қарши ҳамжиҳатликда кураш олиб бориш зарурлиги уқдирилади. Қўшни Афғонистондаги нотинч вазият глобал муаммоларни келтириб чиқариши мумкинлиги ушбу китобда башорат қилинган эди.
Ушбу китобни, менга қолса, сиёсий башоратлар деб баҳолаган бўлардим. Унда тилга олинган масалаларга дунёнинг нуфузли давлат раҳбарлари ва сиёсатдонлари ўз вақтида жиддий э`тибор беришмаган бўлса ҳам, кўп йиллар ўтмай ўз юртининг терроризм, экстремизм ва гиёҳвандлик каби иллатлар домида қола бошлагач, муаллифнинг нақадар ҳақ эканини тан олишди. 2001-йил 11-сентябрда АҚШдаги «Эгизак бинолар» — Халқаро Савдо марказининг қулаши, Россиянинг Беслан минтақасидаги қонли воқеалар, Европадаги худкушликларнинг барчаси Ислом Каримов башорат қилган терроризм, экстремизм иллатининг ҳосиласи бўлди.
1999-йил 16-феврал. Тошкент. Мустақилликни кўролмайдиган ички душманлар пойтахтнинг қоқ марказида портлашлаш содир қилди. Ўнлаб бегуноҳ инсонлар ҳаёт билан видолашди. Одамлар орасида саросима, эртанги осуда ҳаётга ишончсизлик туғилишига бир баҳя қолди. Ана шундай қалтис бир вазиятда Ислом Каримов телевидениэ орқали тўғридан-тўғри эфирда журналистларга интервю берди. Бу телелавҳа ҳамон кўпчиликнинг йодида деб ўйлайман. Бир томонда портлашлаш содир бўлиб турибди, Президент эса дадил халққа мурожаат қиляпти: «Бизни ҳеч ким танлаган йўлимиздан қайтаролмайди. Жиноятчилар, албатта, топилади ва қонун олдида жазосини олади!»
Бу оддий сўзлар эмас, балки халқимизга далда ва ишонч эди. Орадан бир ой ўтгач, я`ни 30-март куни Хоразм вилоятининг Саримой овулида «Тошкент-Урганч» йўналишидаги автобусни террорчилар гаровга олиб, фуқаролар ҳаётига таҳдид солинди, бегуноҳ йўловчилардан бир неча нафари отиб ташланди. Бу ҳолатлар мамлакатимизда экстремизм, қўпорувчилик каби иллатлар хавф сола бошлаганидан дарак эди. Бу иллатлар газак олмасидан аввал чора-тадбирлар қўллаш муҳим вазифага айланди. Ислом Каримов огоҳлик — давр талаби, ҳар бир фуқаро ўз уйи, оиласи, маҳалласи ва шунингдек, Ватани тинч бўлиши учун, биринчи навбатда, ҳушёр ва сергак бўлиши, бузғунчилик ва парокандаликни келтириб чиқарувчи ҳар қандай ҳолатга қарши биргаликда курашиш лозимлигини уқдирарди.
Терроризм, диний-сиёсий экстремизм ва гиёҳвандлик жаҳон афкор оммаси ҳамжиҳатликда қарши кураш олиб бориши зарур бўлган илллатлар экани Ислом Каримов томонидан ўз вақтида башорат қилинган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993-йил сентябрда бўлиб ўтган 48-сессияси минбаридан туриб нутқ сўзлаган биринчи Президентимиз дунё жамоатчилигини яна бир бор ана шу муаммога диққатни қаратишга чақирди. 1995-йил октябрдаги БМТ ташкил қилинганининг 50 йиллигига бағилганган сессияси ва 2000-йил сентябрдаги БМТ Бош Ассамблеясининг «Минг йиллик саммити»да сўзлаган нутқида Юртбошимиз халқаро терроризм ва гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш, ҳудудий хавфсизлик, хусусан Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва тинчликни та`минлаш, жаҳон хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш масалаларини ўртага ташлади. Нутқда илгари сурилган таклиф ва мулоҳазалар дунё жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотди.
1997-йилда «Ўзбекистон» нашриётида чоп қилинган «Ўзбекистон ХХИ аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» китобида Ислом Каримов минтақада ва бутунжаҳонда пайдо бўлиши мумкин бўлган муаммолар ва уларга қарши кураш ва чигал масалаларни ҳал қилиш чора-тадбирларини чуқур таҳлил қилиб берди.
… 2001-йил 11-сентябрда террорчилар АҚШнинг бир қанча шаҳарларига ҳужум уюштирди. Қора ниятли шахслар иккита самолёт билан Ню Ёрк шаҳридаги «Халқаро савдо маркази» жойлашган «Эгизак бинолар»га жиддий талофат етказди. Яна битта террорчилар самолёти бориб урилиши туфайли Вашингтондаги оламга ўз «маҳобати» билан машҳур Пентагон иморати вайронага айланди. Оқибатда 2977 нафар инсон бевақт ҳаётдан кўз юмди, уларнинг 19 нафари террорчилар эди.
Ана шундан э`тиборан дунё жамоатчилиги Ислом Каримов вазиятни тўғри баҳолай оладиган моҳир таҳлилчи, узоқни кўра оладиган кучли сиёсатчи эканига яна бир карра амин бўлди. Францийа, Россия, Туркияда содир қилинган мисли кўрилмаган қонли қўпорувчилик ҳаракатлари, қора кучларнинг ИШИД (Ироқ-Шом ислом давлати) тузилганини э`лон қилиб, дунё харитасини ўзгартиришга уриниши Ислом Каримов томонидан ўн йиллар илгари башорат қилинган.
Тўғри, у мана шу ҳудудларда мана шундай қонли ҳодисалар содир бўлади, деб фолбинлик қилмаган. Бироқ сиёсий заковат, ақл даҳоси ва жараёнлар таҳлилининг мантиқий хулосасига таяниб, агар якдилликда қарши кураш олиб борилмаса, терррорчилар бутун оламда бузғунчиликлар уюштириши мумкинлиги жуда кўп бора куюнчаклик билан та`кидланган. «Огоҳлик — давр талаби», «Ўз уйингни ўзинг асра», «Ахборот полигонлари ядро полигонларидан хавфли» каби биринчи Президентимизнинг доно фикрлари қисқа даврда шиорга айланиб улгурди ва бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Биринчи навбатда, ёшлар тарбиясига э`тибор қаратиш, уларни фойдали машғулот ва меҳнат билан банд қилиш — ҳар қандай иллатларнинг олдини олувчи омил эканини Ислом Каримов жуда теран англаб етди. Шу боисдан ҳам мамлакатда ўз-ўзини бошқариш институтини шакллантириш ва маҳалла фуқаролар йиғини ваколатларини кенгайтиришга э`тибор қаратилди.
Ватан — остонадан бошланади, деганларидек, ҳар қандай яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам ана шу масканда куртак ёзади. Ёшлар тарбияси, уларнинг хатти-ҳаракатларини доимий кузатиб боришга маҳалла жамоатчилиги мас`ул саналади. Ҳуқуқий жиҳатдан та`минланган кенг имкониятлардан фойдаланган маҳалла фуқаролар йиғинлари ёш авлод тарбияси билан ишлаш масаласини кундалик вазифага айлантирди. Тарбияси ноқис, нотўғри йўлга адашиб кириб қолган йигит-қизларни жамоатчилик маслаҳати, тушунтириш чоралари билан адл йўлга қайтаришга киришилди. 1999-йил 16-феврал воқеасидан сўнг телевидениэ орқали Ислом Каримов: «Ўзбекистондаги ҳамма ёшлар менинг фарзандларим! Мен уларни бузғунчи ғаламисларга бериб қўймайман!» дея хитоб қилди. Бу чин юракдан, оталарча куюнчаклик билан айтилган сўзлар бўлиб, қисқа давр ичида амалда ўз исботини топди. Кўрилган чора-тадбирлар, давлат муассасалари ва кенг жамоатчилик билан якдилликда олиб борилган меҳнат ўз самарасини берди. Ўсиб келаётган ёш авлодга ҳақиқий ислом дини нимаю, экстремизм, фундаментализм нима экани чуқур тушунтириб борилди. Натижада ёшларнинг нотўғри оқимларга кириб қолиш ҳолатлари кескин камайди. Бу мамлакат потенциали бўлган ёшллар оммасини тўғри ва энг адолатли йўлга бошлаш эди.

БАРКАМОЛ АВЛОД — КEЛАЖАК ЭГАЛАРИ

Ҳар бир ривожланган мамлакатнинг потенциали ёшлар нуфузи билан ўлчанади. Ўзбекистон ана шу катта потенсияга эга давлат саналади. Чунки мамлакатимиз аҳоли нуфузининг олтмиш фоизини 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ташкил қилади. Ана шу кучни эзгуликка, халқ фаровонлигига, ёрқин келажакка хизмат қилдириш ҳар бир давлат бошлиғининг уддабурронлиги, халқпарварлиги ва адолатпарварлигига боғлиқ.
Ислом Каримов Президент сифатида баркамол авлод тарбияси мамлакатимиз учун энг муҳим масала эканини ўз вақтида чуқур ҳис қила олган доно раҳбар эди. Унинг таклифи билан ёш йигит-қизларни келажакка ишонч, юртга садоқат руҳида мард, матонатли ва жасур қилиб тарбиялаш мақсадида мактаб ўқувчилари ўртасида «Умид ниҳоллари», касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида «Баркамол авлод» ва олий та`лим муассасалари талабалари ўртасида «Универсиада» спорт мусобақаларини ўтказиш тартиб-қоидалари ишлаб чиқилди. 2000-йилдан э`тиборан бу спорт мусобақалари мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда. Унда юзлаб ёш йигит-қиз спортнинг ҳар хил турлари бўйича иштирок қилиб, ўз иқтидори ва салоҳиятини намойиш қилиб келмоқда. Ғолиблар ниҳоятда қимматбаҳо совғалар, турли имтиёзлар билан тақдирланяпти. Бу эса уларни янада жўшқин изланишлар олиб боришга унддайди, албатта. Олимпиада чемпионларининг барчаси даставвал ана шу спорт мусобақаларида синовдан ўтганлиги билан аҳамиятга молик.
Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ, давлат бошлиғи са`й-ҳаракатлари ва бевосита раҳбарлиги остида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда Олимпия заҳиралари коллежлари, қишлоқларда эса Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг ташкил этилиши айни муддао бўлди. Ёш авлод ўз олдига аниқ мақсадлар қўйиб, ана шу мактабларда спорт турларини пухта эгаллай бошлади. Пировардида турли бузғунчиликлар, нотўғри диний оқимларга кириб кетиш ҳолатлари кескин камайди.
Қаерда бўшлиқ пайдо бўлса, ўша жойга чиркин иллатлар суқулиб киришга ҳаракат қилиши барчамизга жуда яхши ма`лум. Инчунун, ёшлар дунёқарашида бўшлиқ пайдо бўлишига йўл қўймасликка интилган ва бошқаларни ҳам шунга ундаб келган Ислом Каримов раҳбарлигида баркамол авлод тарбияси борасида юртимизда олиб борилган улкан, тарихан аҳамияти катта ишлар бугун ўз мевасини бермоқда.
Юртимизнинг ҳар бир мурғак қалбли ёшлари Рио де Жанерода бўлиб ўтган 2016-йилги ХХХИ ёзги Олимпиада чемпионлари Ҳасанбой Дўсматов, Руслан Нуриддинов, Диёрбек Ўрозбоев, Фазлиддин Ғойипназаровлардек миллат ўғлонлари бўлишга, жаҳонга Ўзбекистон деган азиз Ватани борлигини танитишга, табаррук байроғимизни кўкларга сарбаланд кўтаришга интилмоқда. Энди бундай авлод кўнглига қора кучлар дахл қилолмайди. Чунки бу қалблар кучли мафкуравий иммунитет — Ватан меҳри билан ҳимояланган.

ЎЗБEК МОДEЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ

Ислом Каримов мустақилликнинг дастлабки онларидаёқ Ўзбекистон мутлақо янги, бозор муносабатларига асосланган ҳуқуқий-демократик жамият барпо этиш йўлида оғишмасдан дадил қадам ташлашини ма`лум қилди. Эски коммунистик мафкура туб томири билан улоқтириб ташланди.
Соф миллий истиқлол мафкураси шакллантирила бошланди. Бозор муносабатларига асосланган тузум хусусий мулкчиликка кенг йўл очиб берди. Қисқа муддатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакат иқтисодиётини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этди. Бизнес ёки тадбиркорлик билан шуғулланган фуқаронинг оиласи фаровон, тинч бўлади. Буни теран англаган мамлакат раҳбари Ислом Каримов истиқлолнинг дастлабки йилларидаёқ совет тузумига хос бюрократик, ма`мурий буйруқбозликдан воз кечиш пайти келганини очиқлади. Ташаббускорлик, яратувчанлик, бунйодкорлик, тадбиркорлик қўллаб-қувватланди. Бу эса кишиларни иқтисодиётнинг турли йўналишларида ўзини синаб кўришга ундади. Кимдир савдо-сотиқ, кимдир ишлаб чиқариш, кимдир касаначилик билан шуғуллана бошлади. Яшаб турган уйининг ихчамгина хонасида дўкон очганлар сони йил сайин кўпая бошлади.
Кимнинг эсида йўқ дейсиз, собиқ шўролар даврида ҳайҳотдай қишлоқнинг ўзида атиги биттагина дўкон бўлар эди. У ҳам туман Матлубот-савдо уюшмасига қарашли бўлган. Истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ барча минтақаларда савдо масканларининг сони тобора ортди. Дўконларнинг кўплиги эса тадбиркор ва ишбилармонлар орасида эркин рақобатнинг кучайишига замин яратади.
1991-йилнинг иккинчи ярмидаёқ республикамизда иқтисодий ислоҳотлар ўтказилишига киришилган экан, бу йўналишни жадаллаштириш, такомиллаштиришнинг ҳуқуқий асослари сифатида янги қонунлар қабул қилинди, ҳуқуқий ме`ёрлар, муҳим дастурлар ишлаб чиқилди. Буларнинг барчаси бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзига хос Ўзбек модели хусусиятини очиб берди.
Ўзбекистон тоталитар тузум сифатида тарихда оғир из қолдирган собиқ СССР таркибидан биринчилар қаторида ажралиб чиқиб, ўз мустақиллигини э`лон қилгач, бозор иқтисодиёти муносабатларига асосланган ҳуқуқий-демократик жамият барпо этишни давлат ва фуқаролик жамияти олдида турган бош мақсад қилиб белгилади. Бозор муносабатларига ўтишдаги Ўзбек модели Юртбошимиз Ислом Каримов томонидан аниқ ишлаб чиқилган ва белгилаб берилган асосий 5 тамойил пойдеворида шаклланди. Давлат ва жамият қурилишининг бош йўналишида машаққат билан ривожланган давлатларнинг мураккаб тажрибаси намуна сифатида фойдаланилди. Шу билан бирга юртимизнинг ўз хусусиятларини ва халқимизнинг миллий ўзига хослиги (менталитети) ва ма`навий салоҳияти ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ўз йўлимиздан аниқ мақсадлар сари қат`ият билан қадам ташланди. Мана шу ғоят зарур йўналишлар бир-бири билан узвий боғланиб, қудратли кучни ташкил этгани бугун барчамизга кундек аён. Тараққиёт йўлини мустаҳкамлаш, иқтисодиётни ислоҳ қилиш учун бешта муҳим ва машҳур тамойил асос қилиб олинди. Қувонарлиси шуки, эндиликда мазкур беш тамойил бозор иқтисодиётига ўтишнинг Ўзбек модели сифатида дунё ҳамжамиятига танилди.
Э`тироф этилишича, жаҳоннинг кўпгина университетларида бу моделнинг ўзига хослиги талабаларга ўргатилар экан. Ислом Каримов илгари сурган бешта тамойил ҳаёт синовларида тўлақонли равишда ўзини оқлади. Амалий иш жараёнларида уларнинг қанчалик тўғри ва та`сирчанлиги тасдиқланди. Ушбу тамойилларнинг жаҳон сиёсатдонлари ва халқимиз томонидан ҳам бир овоздан қўллаб-қувватланганлиги муҳим аҳамият касб этади. Айни замонда бу тамойилларнинг амалда тадбиқ қилиниб, юртимизда ижтимоий-сиёсий барқарорлик, иқтисодий тараққиёт кафолатланмоқда. Демак, биз бугун ҳам, бугундан кейин ҳам ушбу тамойилларга оғишмасдан амал қилишимиз лозим.
Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтишнинг бешта устувор тамойиллари қуйидагилардан иборат:
Биринчи тамойил: — «Иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги» деб номланган. Буни мен оддий фуқаро сифатида шундай тушунаманки, собиқ СССР даврида сиёсат, мафкура та`сирида одамлар, жамият бошқарилиши зарур деб саналган. Шу сабабдан ҳам коммунистик мафкура: худосизлик, коммунизм қуриш борасидаги нореал ғоялар, ташаббускорликнинг бўғилиши, шахсий кашфиётларга менсимасдан қаралиши авж олган. Оқибатда не-не улуғ мутафаккир олимлар, ёзувчи-шоирлар, фан ва маданият арбоблари маш`ум сиёсат қурбонига айланди.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ватанимизда иқтисодиёт сиёсатдан устунлигини та`минловчи қатор ме`ёрий ҳужжатлар қабул қилинган. Булар жумласига «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги, «Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палаталари тўғрисида»ги қонунлар қабул қилинганини мисол тариқасида айтиш мумкин.
Иккинчи тамойил — «Давлат — бош ислоҳотчи» деб номланган. Бу тамойил мураккаб ўтиш даврида давлатнинг ўзи бош ислоҳотчи бўлиш заруратидан келиб чиқади. Давлат бутун халқнинг манфаатларини кўзлаб ислоҳотлар жабҳасининг ташаббускори бўлиши, иқтисодий тараққиётнинг етакчи йўналишларини белгилаши, иқтисодиётда, ижтимоий соҳада ва сиёсатда туб ўзгаришларни амалга ошириш тақазо қилинади. Биринчи Президентимиз та`бири билан айтганда, энг муҳими, парокандалик, бошбошдоқлик та`сирига тушиб қолмаслик учун ўтиш даврида айнан давлат бош ислоҳотчи сифатида мас`улиятни ўз зиммасига олиши зарур. Бу тамойил хусусиятини белгиловчи, уни кенг миқёсда амалга тадбиқ этиш мақсадида ҳам қатор қонунлар, ҳукумат қарорлари қабул қилинган.
Учинчи тамойил — «Қонун устуворлиги» деб номланиб, бутун янгиланиш ва тараққиёт жараёни қонунларга асосланмоғи тақазо қилинади. Иқтисодий ўзгаришлар синалган, амалий кучга эга бўлган қонунларга таянгандагина бу ўзгаришлар катта натижалар беради.
Тўртинчи тамойил — «Кучли ижтимоий ҳимоя» деб номланиб, унинг мазмунини мамлакат аҳолисининг турмуш даражасини ҳисобга олган ҳолда бозор иқтисодиёти шароитига ўтиш лозимлигини англатади.Тарихдан ма`лумки, дунёнинг йирик давлатлари бозор муносабатларига ўтиш жараёнида жуда кўплаб ижтимоий муаммоларга: ўғрилик, порахўрлик, ахлоқсизлик, саводсизлик, очлик, ишсизлик, аҳолининг иш, тирикчилик излаб кўчиши (миграсия) каби қатор муаммоларга дуч келганлар. Талончилик, қотиллик каби жиноятлар сони ошган. Ўзбекистонда эса давлат раҳбари томонидан бозор муносабатларига ўтишнинг дастлабки дамлариданоқ аҳолини кучли ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаш чора-тадбирлари олдиндан амалга ошириш мақсад қилиб белгиланганлиги сабабли юқорида тилга олиб ўтилган салбий оқибатлар юз бермади.
Ижтимоий ҳимоялаш ва инсон омили кафолатларининг кучли, та`сирчан тизими мавжуд бўлгандагина барқарорликни сақлаган ҳолда бозор иқтисодиёти сари тинимсиз ривожланиб боришни та`минлаш мумкин. Зеро, биринчи Президентимиз та`кидлаганидек, барча ислоҳотларнинг бош омили — инсондир.
Аҳолининг энг ҳимоясиз ва муҳтож табақаларини ўз вақтида қўллаб-қувватлаш эса ўз навбатида ислоҳотларни муваффақиятли ўтказишнинг гаровидир.
Мазкур тамойил талабларидан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда «Аҳолини иш билан та`минлаш тўғрисида», «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Ҳомийлик тўғрисида»ги қонунлар қабул қилиниб, ҳаётга тадбиқ қилинди.
Бешинчи тамойил — «Бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш» деб номланиб, унда иқтисодий ислоҳотлар аста-секин, қадам-бақадам бозор муносабатлари тизимининг ҳақиқий механизмларини вужудга келтиришни назарда тутади. Бозор иқтисодиётига бирданига ўтиш мумкин эмас, янги муносабатларга ўтиш учун бир қанча изчил босқичлардан иборат узоқ тадрижий давр талаб қилинади.
Бу тамойил бўйича биз амалга оширилаётган ислоҳотларни қуйидаги йўналишларга ажратишимиз мумкин:
— мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш;
— янги пайдо бўлаётган нодавлат, я`ни ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланаётган ва хусусий, ҳиссадорлик, жамоавий ва бошқа корхоналарни қўллаб-қувватлаш билан аралаш, кўптармоқли иқтисодиётни шакллантиришдан иборат.
Бу йўналишдаги ғоялар ва кўрсатмаларни ҳаётга тадбиқ қилиш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси ўрта ва кичик бизнесни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида», «Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш тўғрисида», «Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни суғурта йўли билан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Президент фармонлари қабул қилинди.
Бир сўз билан айтганда, Ислом Каримов ишлаб чиққан ушбу беш тамойил юртимизда фаровонликни та`минлашнинг бош омилига айланиб, тараққиётнинг Ўзбек модели шаклланишига замин яратди. Эркин иқтисодиёт билан биргаликда кучли ма`навият Ўзбек моделининг негизини ташкил қилди. Ислом Каримов ўзининг «Юксак ма`навият — енгилмас куч» асарида ўзбек миллатига хос фазилатлар, урф-одат ва ахлоқий қарашлар ма`навиятнинг ўлмас қадриятлари сирасига кирганини уқдиради. Янгиланиб бораётган дунйода ахлоқий таназзулни четлаб ўтган ҳолда аждодлардан мерос юксак тарбияга оид ан`ана ва қадриятларга содиқ қолишда фақат ва фақат юксак ма`навиятгина куч-қудрат бағишлаши борасидаги фикр-сабоқларни биринчи Президентимизнинг мазкур китобидан уқиб олиш мумкин. Бутун олам қоришуви, я`ни глобаллашув даврида миллий ўзликни асраш, соф умуминсоний қадриятларни муҳофаза қилиш долзарб масала эканини доимо уқдириб келган Ислом Каримов ўзининг «Юксак ма`навият — енгилмас куч» асарини ёзиб, ўзбек миллати учун мафкуравий ҳимоя воситасини яратиб берди. Бу тенгсиз асар асрлар давомида ҳар бир миллатини севган ўзбек учун муносиб ибратнома, доно маслаҳат мажмуаси, энг ишончли мафкуравий ҳимоя бўлиб қолажак!

СИЁСАТ ХАТОСИЗ БЎЛМАЙДИ

«Бу дунё бир ўйин тифлоналарча», деб ёзган эди файласуф шоир Мирзо Абдулқодир Бедил. «Тифл» сўзи «бола» деган ма`нони англатишини ҳисобга олсак, ҳақиқатан ҳам дунйодаги сиёсий жараёнлар болалар ўйинига ўхшаб кетади. Кимдир қувнайди, кимдир йиғлайди, кимдир ниманидир бунйод қилади, кимдир вайрон…
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов феномени бошқа сиёсатдонлардан фарқли ўлароқ бунйодкорлик ва ташаббускорлиги билан фарқланиб туради.
Мамлакатимизда кўркам ва мустаҳкам иншоотлар: маданият ва спорт саройлари, истироҳат боғлари, коллеж ва лицейлар, маҳалла гузарлари, равон ва кенг йўллар, муҳташам кўприкларнинг бари Ислом Каримов ташаббуси ва раҳнамолигида бунйод қилиниб, фойдаланишга топширилди. Ўзбекистон темир йўлларида ўтган давр мобайнида мисли кўрилмаган даражада ўзгаришлар амалга оширилди. «Тошкент-Мискин-Нукус», «Тошкент-Термиз» темир йўллари қайта қурилиши пировардида масофалар бир неча юз километрга қисқарди. Бир қанча йўналишларда тезюрар поэздлар қатновининг йўлга қўйилиши бу соҳанинг энг катта ютуқларидан бири бўлди.
Узоққа боришга не ҳожат, Амударё узра бунйод қилинган «Мискин-Ҳазорасп» ҳамда «Чолиш-Беруний» кўприкларини олиб қарайлик. Ахир яқингача дарёнинг нариги қирғоғига пантон кўприкларда ўтиш нечоғлик амри маҳол эди-ку! Қишнинг қаҳратон кунлари ёхуд муз ёрилиб, дагиш олган паллада одамлар жуда қийин аҳволда қолар, бир неча ҳафталаб кутиб туриб қолишга мажбур бўлишар эди. Минг шукурлар бўлсинким, бугун замонавий андозалар асосида барпо қилинган муҳташам кўприклар мушкулимизни осон, йўлимизни равон қилмоқда.
Буюк ислоҳотчи, ташаббускор йўлбошчи сифатида Ислом Каримов халқ фаровонлиги, ёш авлод баркамоллиги йўлида барча минтақаларда «Саломатлик 1» ва «Саломатлик 2» дастурларининг ҳаётга тадбиқ этилишига муносиб ҳисса қўшди. Бунинг пироварди ўлароқ жойларда қишлоқ врачлик пунктлари ёхуд қишлоқ врачлик амбулаториялари бунйод этилиб, фойдаланишга топҳирилди. Ҳозирги кунда ҳар бир қишлоқ, ҳар бир овулда бир неча ҚВПлар фаолият кўрсатмоқда.
Бепул эмлаш кампанияларининг ўтказилиши — Ислом Каримов давлат раҳбари сифатида инсон омилини биринчи ўринга олиб чиққанлигидан далолат беради.
Тан олиш керакки, сиёсий йўлбошчи сифатида Ислом Абдуғаниевич айрим хато ва камчиликларга йўл қўйган бўлиши ҳам мумкин, чунки беайб фақат Яратган Аллоҳдир. Инсон гарчи қанчалик кучли ақл-даҳосига эга бўлса ҳам жуз`ий янглишлар қилиши табиий. Бироқ сиёсатда «Хатолар тажрибада тўғирланади», деган доно ҳикмат бор. Ҳақиқатан ҳам халқ учун мутлақо нотаниш ва машаққатли тараққиёт йўли — бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида айрим ислоҳотлар синов тариқасида тадбиқ этилди. Пировардида яхши самара бермаган амалиётлардан янгиси билан аламаштирилди. Жумладан, халқаро тажриба андозасида умумий ўрта та`лим тўққиз йил қилиб белгиланган эди ва ўқувчилар 9-синфдан кейин касб ўрганишлари учун юзлаб касб-ҳунар коллежлари бунйод қилинди. Лекин бу унчалик ўзини оқламагани боис 2017-йилдан э`тиборан яна 11 йиллик умумий ўрта та`лим жорий қилиняпти.
Аслида касб-ҳунар коллежлари ҳаёт учун жуда зарур ва муҳим, аммо уларни ҳар бир қишлоқ ва овулларда барпо этишга эҳтиёж кучли эмас. Қолаверса, чекка ҳудудлардаги коллежларни малакали мутахассис кадрлар билан та`минлаш жуда қийин масала. Инчунун, 2005-йилдан э`тиборан мамлакатимизда ширкат ва жамоа хўжаликлари ёппасига тугатилиб, ерлар 5-10 гектардан фермерларга бўлиб берилди. Кичик фермер хўжаликлари ўзининг кўзланган натижасини бермагач, 2010-йилга келиб, уларни оптималлаштириш бошланди.
Ёшларни бирлаштириб турадиган Ёшлар иттифоқи тугатилиб, 1997-йилда «Камолот» жамғармаси та`сис қилинганди. 2001-йил 25-апрелда «Камолот» Ёшлар ижтимоий ҳаракати ташкил қилинди. Фақатгина тадбирбозлик билан шуғулланишдан нари ўтмаган ЁИҲ тугатилиб, 2017-йилнинг июн ойида Ўзекистон Ёшлар иттифоқи ташкил қилинди.
2017-йил 30-июнда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ИВ қурултойи бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев нутқ сўзлади. Ўзбекистон Президенти Ш. Мирзиёев ўз нутқида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг шу давргача амалга оширган ишларини таҳлил қилди ва мамлакат ёшларини жипслаштириш ва уларнинг ташаббускорлиги, заковат ва интилувчанлигини ошириш мақсадида келажакда қилиниши лозим бўлган мақсад-вазифаларни белгилаб берди.
«Ма`лумотларга кўра, ҳозирги вақтда «Камолот»нинг 4 миллионга яқин а`зоси бор. Бу мамлакатимиздаги 10 миллиондан зийод йигит-қизларнинг 40 фоизини ташкил этади.»Бир қарашда, 4 миллион — салмоқли рақам бўлиб кўринади. Лекин холисона айтганда, ташкилотга а`золик кўп ҳолларда фақат қоғозда мавжуд, амалда эса аксарият а`золар «Камолот» тўғрисида аниқ тасаввурга эга эмас, унинг мақсад ва вазифаларини билмайди, ўз етакчиларини танимайди, Ҳаракат фаолиятида иштирок этмайди. Натижада юртимиздаги минглаб ёшлар, айниқса, қишлоқ жойларда нафақат «Камолот»нинг, айни вақтда давлат ва жамиятнинг э`тиборидан четда қолмоқда. Улар билан ҳеч ким деярли шуғулланмаяпти, улар ўз ҳолига ташлаб қўйилган, десак, аччиқ ҳақиқатни тан олган бўламиз», — деди Ш. Мирзиёев ўз нутқида.
Ёшлар ўртасида жиноят содир этиш, диний экстремистик оқимларга, террорчи гуруҳларга қўшилиб қолиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани кузатилаётганини гапираркан, Юртбошимиз 2016-йилда ёшлар иштирокида 1 миллион 740 мингга яқин ҳуқуқбузарлик, 23 минг 440 та жиноят содир этилгани, ёш оилалар ўртасида 8 мингдан ортиқ ажралиш ҳолати қайд этилгани барчамизни жиддий ташвишга солиши кераклигини та`кидлади. Шунингдек, , «Камолот» бутун Ўзбекистон ёшларини бирлаштирган, том ма`нодаги оммавий ҳаракатга айлана олмагани ва у асосан ўз атрофида Ҳаракат фаолиятига хайрихоҳ бўлган ёшларни уюштириб, фақат уларни қизиқтирган масалалар юзасидангина иш олиб борганлиги ҳаққоний айтиб ўтилди. «Камолот» ёшлар ҳаёти билан боғлиқ ҳамма нарсага жавоб берадиган ва айни пайтда ҳеч нарсага жавоб бермайдиган, мўрт ва заиф бир тузилмага айланиб қолганини бугун қанчалик оғир бўлмасин, э`тироф этилди. Шу боисдан ҳам бугунги давр тобора глобаллашиб бораётган айни жараёнда янги, мукаммал тизимга эга ёшлар ташкилоти ташкил қилишни тақазо қилади. Ана шуларнинг барчасини ҳисобга олиб, мамлакатимиз раҳбари Ш. Мирзиёев республикамизда ёшларнинг чинакам суянчи ва таянчи бўла оладиган мутлақо янги ташкилот — Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ташкил этиш таклифини ўртага ташлади. Албатта, бу ўринли таклиф қурултой иштирокчилари томонилан гулдурос қарсаклар билан қўллаб-қувватланди.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти Ш. Мирзиёев Ислом Абдуғаниэвичнинг сиёсий вориси саналади. У биринчи Презедентимиз бошлаган залворли вазифаларни шараф билан давом эттирмоқда. Шу боисдан ҳам ўз давридаги айрим жуз`ий камчиликлар, албатта Ислом Каримовнинг сиёсий портретига соя сололмайди.

ХОТИМА

2016-йилнинг куз фаслида Ўзбекистон халқи оғир ва мусибатли кунларни бошдан кечирди. 2-сентябр куни тасодиф хасталик туфайли Юртбошимиз Ислом Каримов бу ёруғ оламни тарк этди.
Ўзбек халқининг улуғ йўлбошчиси, миллат фидойисининг вафоти миллионлаб юртдошларимизни чуқур қайғуга солди. 3-сентябр куни ёш-у қари, аёл-у эркак кўзларида шошқатор ёш билан Юртбошимизни охират манзилига кузатдилар.
Ана шундан буён орадан бир йил ўтган бўлса ҳам дилларни ҳануз Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов йоди тарк этгани йўқ. Негаки, ул зот ўзининг хайрли ва эзгу ишлари, фидокорлиги билан халқимизнинг чексиз ҳурмат-эҳтиромига сазовор бўлган эди.
Ислом Каримов 70 йил мустабид СССР мустамлакаси бўлган ўзбек халқини озодликка, ҳурликка олиб чиққанлигининг ўзи ХХ аср одамининг энг катта жасорати эди. 1989-йилда ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши, 1990-йилда «Мустақиллик декларацияси»нинг қабул қилиниши Ислом Каримовнинг истиқлол сари қўйган дадил қадамлари бўлди.
1991-йил 31-августда Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги э`лон қилинди ва худосизлар фирқаси бўлган коммунистлар режими, шўролар сиёсатидан мутлақо ўзгача бўлган жамият қуриш сари мардона қадам ташланди. Барча соҳалар тубдан ислоҳ қилиниб, янгича ишлаш, янгича фикрлаш муҳити тадбиқ этилди. Қисқа фурсатда мамлакатимиз ғалла мустақиллигига эришди: аҳоли эҳтиёжи учун зарур буғдой 100% ўзимизда етиштирила бошланди. Натижада жаҳонда ғалла монополисти сифатида «Ким ошди савдо» биржаларини эгаллаб келган давлатларга иқтисодий қарамлик бартараф қилинди.
ХХИ аср интеллектуал ёшлар асри эканлигини доимо уқтириб келган доно Юртбошимиз та`лим ва тарбия соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ташаббуси билан чиқди. «Та`лим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлаш тайёрлаш миллий дастури» қабул қилинди ҳамда мамлакатда узлуксиз та`лим жорий қилинди. Шаҳарлардан тортиб, олис чекка қишлоқ ва овулларда мактаб ва мактабгача та`лим-тарбия муассасалари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари бунйод қилинди. Натижада та`лим ва тарбия соҳасида юқори кўрсаткичларга эришилди. Баркамол авлод тарбиясига давлат сиёсати даражасида э`тибор қаратилиб, «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод», «Универсиада» каби оммавий спорт мусобақалари босқичма-босқич ўтказилиши ан`ана тусини олди. Бу эса минглаб ёшларнинг ўзи истаган спорт тури билан шуғулланиб, жаҳон ареналарида куч синашишига омил бўлди.
Собиқ СССР давридагидан тубдан фарқ қилган ҳолда мулкчиликнинг хилма-хиллигини та`минлаб, хусусий тадбиркорлик ва ишбилармонликни қўллаб-қувватлагани Ислом Каримов шахсининг энг доно ва оқил сиёсатчи эканидан билги беради.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланишга кенг шарт-шароит ва имкониятлар яратилиши натижасида аҳоли турмуш фаровонлиги кескин даражада ошди, жамиятимизда иқтисодий ривожланиш юз берди. Ишбилармон ва тадбиркорлар ташаббуслари билан хорижликлар билан савдо ва ишлаб чиқариш борасида ҳамкорлик йўлга қўйилиб, қўшма корхоналар ташкил қилинди. Эндиликда «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» тамғаси остида маҳсулотларимиз жаҳон бозорига экспорт қилина бошланди.
Ислом Каримов одамлар дунёқараши ва ма`навий оламида тенгсиз ўзгаришлар қила олган буюк йўлбошчи эди. Ул зот мустабид шўро тузумининг коммунистик мафкураси та`сирида э`тиқоди манқуртлашиб борган миллионлаб халқни ма`навий ҳурликка олиб чиқди. Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ э`тиқод эркинлигининг кафолатланиши, миллий ва диний қадриятларимизнинг қайта тикланиши оқибатида одамлар кўзқараши кечкин ўзгарди. Даҳрий ва манқурт коммунистик мафкура тазйиқларидан халос бўлинди, кишилар ўзи истаган динга э`тиқод қилиб, қадрият ва урф-одатлар амалга оширила бошланди. Диний ма`рифатнинг та`минланиши натижасида ўзбекона хос хусусиятлар шаклланди. «Наврўз», «Меҳржон», «Қовун сайили», «Ҳосил байрами» ва Рамазон ва Қурбон ҳайити байрамлари қайта тикланди. Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Нажмиддин Кубро, Замахшарий, Имом ал-Бухорий, Имом ат-Термизий, ал-Фарғоний каби улуғ аждодларимиз номи қайта тикланди ва хотираси э`зозланди, руҳи ором топган манзиллар обод қилиниб, йодгорликлар ўрнатилди. Шўролар тузуми даврида отхона ва омборларга айлантирилган табаррук масканлар қайта та`мирланиб, кўркам ва сўлим зиёратгоҳларга айлантирилди. Бугунги кунда ал-Бухорий, ат-Термизий, Абдухолиқ Ғиждувоний, Баҳовуддин Нақшбанд, Юсуф Ҳамадоний каби улуғ тасаввуф намояндалари қабрини зиёрат қилиш мақсадида бутун ислом оламидан зиёратчилар ташриф буюришмоқда.
Ўзининг 27 йиллик раҳбарлик фаолияти давомида Ислом Каримов мисли кўрилмаган ўзгаришлар, тенгсиз ислоҳотларни амалга оширган доно ва ғамхўр раҳбар, келажакни кўра билган моҳир сиёсатчи, халқпарвар Президент сифатида Ўзбекистон тарихининг ёрқин саҳифаларини ярата олди. Бу давр кекса тарих учун арзимасдек туюлиши мумкин. Бироқ бу давр ичида қилинган асрларга тенг ўзгаришлар дунё жамоатчилиги томонидан э`тироф қилинмоқда.
Ислом Каримов тинчликпарвар раҳбар эди. У эл-юрт осойишталиги, бутун олам тинчлиги учун ўз жонини аямасдан курашди. Афғонистондаги можароларни тинч йўл билан ҳал қилиш, халқаро терроризм ва экстремизмга қарши барча тинчликпарвар халқлар бирдамлик ва ҳамжиҳатликда бирга курашиши лозимлигини дунёнинг нуфузли ташкилотлари анжуманларида жуда кўп бора та`кидлаб келди. Ул зотнинг «Ўзбекистон ХХИ аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик кафолатлари» китобидаги фикр-мулоҳаза ҳамда илгари сурган таклифлар орадан бир неча йиллар ўтиб, ўз тасдиғини топди. АҚШда юз берган «2001-йи 11-сентябр воқеалари», Қирғизистон, Гуржистон ва Украинадаги талотўплар, бугун олови сусаймаётган ИШИД фитналаридан сўнг дунё жамоатчилиги Ислом Каримовнинг келажакни кўра оладиган ҳушёр сиёсатчи раҳбар эканига амин бўлди. Шу боис бўлса керак, ул зотнинг вафотидан қайғурган Куба Республикаси бир кунлик мотам э`лон қилди, Россияда хотираси абадийлаштирилиб, Москва шаҳрида йодгорлик ўрнатилиши режалаштирилди, Туркманистонда янги барпо қилинган хиёбон ва кўчаларга Ислом Каримов номи берилди ва ҳайкали тикланди.
Дарҳақиқат йиллар, асрлар ўтаверади, авлодлар изидан авлодлар камолга етаверади. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримовнинг пок номи мустақил жамиятнинг мустаҳкам пойдеворини яратган фидойи йўлбошчи, халқ отаси сифатида ҳамиша қалбимизда мангу яшайди.

3 комментария

  1. Собиқ совет тузимида ҳам Ленин доим барҳаёт деган шиор бор эди… Яшанглар!!!

    1. Dahriy, hamma yoqni xudosizlar jamiyatiga aylantirishga uringan Lenin bilan I. Karimov o’rtasida katta farq bor. Hech kim I.Karimovni dohiy deb jar solayotgani yo’q. Maqolada uning siyosiy xatolari ham qayd eyilgan. Biroq tarix bu shaxsni hech qachon o’z sahifalaridan o’chirib tashlamaydi. Bixz uchun yagona dohiy, e’tiboringiz uchun, Muhammad alayhissalomdir!

  2. 25 йиллик давр, айрим хатоларга қарамасдан, сиёсий ва иқтисодий мустақилликка эришиш даври бўлганини кўр одамгина билолмайди. Жаҳон харитасида Ўзбекистон деган давлат ва унинг халқини 90- йиллардаги қийинчиликлардан олиб чиқолган мағрур йўлбошчиси пайдо бўлди. Биз-кекса авлод буюк ўзгаришларни кўрдик. «Бу дунёни ҳеч кимга бойлаб бермаган. Биз ҳам вақти келиб ўтамиз. Бизнинг орқамиздан ҳам у ундай эди, бу бундай эди деб тош отадиганлар чиқади. Аммо бу қурилган бинолар, йўллар қолади!»

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *