Энди навбат чолларга(ми)?!

Куни кеча Президент Остонада Ислом ҳамкорлик ташкилотининг йиғинида ўз сўзини «Бисмиллоҳ», деб бошлаб турган пайтда, юртимизга муқаддас Ҳаж зиёратидан қайтган ҳожиларни кўтаринки руҳда кутиб олиш палласида Ўзбекистон телевидениеси Тошкентдаги бир қатор диндор Ҳожи онахонларга бағишланган шармандали кўрсатувни намойиш қилди.

Кўрсатувда 60-80 ёшни қаршилаган ўзбек оналарини «ҳуқуқбузарлар» деб аташди.

Уларнинг бор-йўқ «айби» ўз уйларида йиғилишиб, Ўзбекистонда тақиқланмаган диний китобларни, жумладан, муқаддас Қуръонни бирга ўқишганидир.

Энг қизиғи, бу «ҳуқуқбузар» отин ойининг ўғли Тошкентдаги жоме масжидлардан бирининг расмий имом-ноиби экан.

Имом-ноиб худди онаси бир улкан жиноятни содир этган-у, бечора ўғил бундан бехабар қолиб, энди афсус-надомат-ла, оҳ чекади.

Ҳар қандай соғлом фикрли инсонда бир табиий савол туғилади: Хўш, отин ойи агарда ҳуқуқбузар бўлса, эл-юрт корига асқотадиган шундай имомни тарбиялаб, вояга етказиши мумкинми? Қани бу ерда мантиқ?

Мен яна бир нарсага ҳайронман: ёши кекса оналаримиздан жамиятга, давлатга қандай хавф туғилиши мумкин?! Нима улар бирор жойни портлатишни режалашибдими? Ёки ҳукуматга қуролли ҳужумга тайёрланишибдими? Балки террористдир улар?!

Бу бечора мунис оналаримиз бундай нарсаларни етти ухлаб тушларида ҳам кўрмаган бўлсалар керак.

Бу кетишда энди чойхонада китоб ўқиб ўтирган чолларни ҳам ҳибсга олинглар, жаноб изқуварлар! Улар ҳам жамиятимиз учун ўта хавфли «ҳуқуқбузарлар» бўлиши мумкин.

Бизнинг болалик пайтларимизда «ҳуқуқбузар» деб ароқ ичиб муштлашган ёки кўча қоидасини бузган ҳайдовчи каби шахсларга нисбатан айтиларди. Энди эса, бу атама дин-диёнатли пенсионер кекса аёлларга нисабатан қўлланиладиган бўлибди. На кулишни биласан, на йиғлашни…

Кўрсатув муҳаррирининг кадр ортидаги овоз оҳангига, режиссёрнинг савиясига қойил қолмай илож йўқ. Улар гўёки, ашаддий рецидивист жиноятчиларни қўлга тушириб, оламшумул ишни қойиллатгандек сўзамоллик қилишади.

Бундай оҳанг ва ёндашувда аслида халқнинг бойлигини талаган ўғри муттаҳамларни, порахўр мансабдорларни, қўшмачи фоҳишаларни кўрсатиш керак эмасми?!

Бу ёқда эса, Қулдор Ҳоким мактаб директорларини калтаклаб, ҳақоратлаб ётибди. Чет элларда бўлса, ўзбекнинг ўғирланган миллиардлаган долларлик пуллари музлатиб қўйилган. Уни ўмарганларнинг бошида турган «Маликамиз» Ўзбекистон қамоқхонасида ўтирибди.

Ўзбекистон телевидениеси эса, бу ҳақда лом-мим дея олмайди-да, лекин бир чойнак чой дамлаб, топганини дастурхонга қўйиб, Қуръон нуридан баҳраманд бўлишга ошиққан ўзбекнинг мунис, муштипар оналарини ҳақоратлаб, дунёга жар солишади.

Қўли узун, ақли калта, муштумзўр ҳокимчаларга ҳам шундай овозда гапира оласизми? Ёки кучингиз, овозингиз фақат бечора аёлларга, ожиза кампирларга етадими, жаноб шоввозлар?!

22 комментария

  1. Shu gaplani mard bòsela oddiy guruhda yozmasdan. Portalga yozila, talab qilila, kòzini ochirila hato qvotganini anglab yetqizila. Bir chekkada turvolib guruppaga yozvurmi😒😞. Orqadan ğiybatmi qivurmi bawarasiga etila òwa odamlani

  2. Аёлларни диндан хабардор қилмоқчи бўлсак бир таклиф сифатида фикр дин ишлар қўмитаси мусулмонлар идораси эътиборига ҳар жума куни бир мавзуда бутун мамлакат жума масжидларида маъруза ўқилади. Ундан деярли аёллар эшитишмайди. Телевидения ёки радио орқали ушбу назоратдан ўтган маърузани мамлакатимизда содда, тушунарли, равон баён қила оладиган имом домлаларимиз бирининг насиҳатларини (жума намозини эмас) етказиш мумкин. Аёллар ҳам диндан хабар бўлар эди. Тўғри, махсус кўрсатувлар бор, лекин жума маърузасини онлайн бўлиши қизиқишни орттиради. Қўшиқчилардан жонли ижро сўраяпмизку. Фойдали бўлар. Ҳар хил сериалга кўникиб қолган аёлларга ёқса керак. Жума маърузаларида хато ва камчиликларимиз муолажа қиляптику. Тўй ва марака маросимларини тартибга келиши ҳақида эркаклар кўп эшитишяптику, лекинш янгиликлар киритаётган аёллар ўз қулоқлари эшитишади. Масжиднинг салобати ҳам борда. Албатта фикрим муҳокамага муҳтож.

  3. Узбекларда курмаганни кургани курсин деган макол бор мансабдор шахсми у ёки журналисми миннат килиб ишлайди давлатга киляатган хизматини узимни курсатаман дейдию лекин бум бум хамаси салла обке деса бориб калла олиб келади сен узингни кимлигингни билдиряапсан

  4. Бундай холатлар бизнинг юртимизда булган,ва мени хам бошимдан утган.1984 йилдан бошлаб юртимизда бир катор мусибатлар булди.Юртбоши оламдан утди,давлатнинг куп корхона ва идораларга Гдлян-Иванов номли бало кириб келди,уз давлатимизда хам уша балони куватланган малайлари пайдо булди.Манавият юзасидан уларга кумак бериб,ёрдам ва лаганбардорлик килиб турган Абдуллаева деган бадбахт пайдо булди.Бир катор муллолар камалди,санокли масжидлар устидан назорат кучайди,фирибгар «дин билан шугулланиб пул топади»деб яна бир катор одамларни ёшига,холига карамай камади.Жаноза намазига давлат арбоблари катнамай куйди,якин кариндошлари улганда улар пинхона жаноза укитарди ,баъзан укимасди хам ва хоказо.1985 йилга бизни уйимизга хам худди шундай босиб киришди,уларни ичида журналист хам бор эди.Рахматли опам(табиблик сирларини биларди) олдида 7-8 киши булган.Баъзилари дам солиш,бошкалари бемор булгани,яна икта дугоналари хам булган. Эски замонда МХХ эмас КГБ деган ташкилот бу ишни бошкарар эди.Китоб хам булган,киссаларидан арзимайдиган сум пул ундириб олган,далил сифатида.Мен уша вактларда уша замоннинг хокимиятига маъсул лавозимда ишлар эдим.Идора ходимлари дарров жинойи иш ташкиллаштириб прокуратурага хам узатилди. Мени ишдан четлади.Газеталарда катта статья пайдо булиб опамни роса ёмонлаган-«фирибгар»»ёлгончи»пул ишлаяпти ва хоказо сузларни аямаган.Лекин прокурор уша жинойи иш сохталашганини,далиллар етмаслигини аниклаб жинойи иш кузгатишга рад килди ва ишни бекор килди.Шундай прокурорлар уша киргин замонда хам бор эди. Унинг номи Шамсиев Зафар. Каерда булса хам сог-омон булсинлар.Мен куп вакт утмай катта корхонага рахбар булиб 18 йил ишлаб пенсияга чикдим.Уша бостириб келганлардан КГБ,ИИВташкилотидан ходимлар куп вакт утмай 50 ёшига етмасдан оламдан утдилар,бошкаларни такдири хаммага маълум.Рахматли опамиз 63 ёшда оламдан утдилар.Уша замон,уша мусибатлар бир синов булди,биров утди ундан,биров утмади.Бу отин опамизни укалари масжиднинг имом ноиби экан — хеч сикилманг.Хаммаси яхши булиб кетишига,номингиз бундан хам баланд булишига ишонаман.Онангиз,опангизни дуоларини олинг-сиз хам дуогуй булиб кетишингизга,келиб дуо сурайдиганлар купайиб кетишига ишонаман,иншооллох!

  5. Ўзбеклар шундай қўрқиб юра версалар 5, 10 йилдансўнг ким ўғил фарзандини хатна қилдирса терорис десахам индамай тоғри дйтябди бу давлад деб фатва чиқариб бераверади хойин қори акалар

  6. Нега митинг килиб чикмаябсизлар, ахир Мирзиёев жаноблари бундай оналар борлигидан фахрланаи эдику, менимча Имом Бухорийдек олимлар чикиши учун катта мадраса эмас соглом она керак, жаноб Мирзиёев бу оналар тарафтори булиши керак ва халк митинг килиб уз овозини президентка етказмоги керак. Агар Мирзиёев жаноплари бунга карши ёки бе фарк булса унда сузлари йулгон йулгончига айланади, яна Аллох билувчирок

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *