Энди ахборот маҳсулотига ёш тоифаси киритилади

Сенаторлар Олий Мажлис Сенатининг 11-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини тасдиқлаган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев куни кеча «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолагани ҳақида маълум қилинганди.

Ахборот олишнинг ёшга оид таснифлари белгиланган. Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини белгилаш ахборот маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар ва (ёки) тарқатувчилар томонидан, шу жумладан экспертларни жалб этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатиш бошлангунига қадар амалга оширилади.

Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифи экспертни ёки экспертларни жалб этган ҳолда белгиланган тақдирда, ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини белгилаш билан боғлиқ хизматларнинг ҳақини тўлаш ва харажатларнинг ўрнини қоплаш ушбу хизматларга буюртма берган ахборот маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар ёки тарқатувчилар ҳисобидан амалга оширилади.

Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифи уни болаларнинг қуйидаги ёш тоифаларидан бирига киритиш йўли билан амалга оширилади:

— етти ёшга тўлмаган болалар учун ахборот маҳсулоти (ушбу ахборот маҳсулотининг ёшга оид тоифаси белгиси «0+» ёзувини акс эттириши керак);

— етти ёшга тўлган болалар учун ахборот маҳсулоти (ушбу ахборот маҳсулотининг ёшга оид тоифаси белгиси «7+» ёзувини акс эттириши керак);

— ўн икки ёшга тўлган болалар учун ахборот маҳсулоти (ушбу ахборот маҳсулотининг ёшга оид тоифаси белгиси «12+» ёзувини акс эттириши керак);

— ўн олти ёшга тўлган болалар учун ахборот маҳсулоти (ушбу ахборот маҳсулотининг ёшга оид тоифаси белгиси «16+» ёзувини акс эттириши керак);

— болалар учун тақиқланган ахборот маҳсулоти (ушбу ахборот маҳсулотининг ёшга оид тоифаси белгиси «18+» ёзувини акс эттириши керак).

Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини амалга оширишда:

— унинг мавзуси, жанри, мазмуни ва бадиий безаги;

— муайян ёш тоифасидаги болалар томонидан ундаги ахборотнинг идрок этилиш хусусиятлари;

— ундаги ахборотнинг болалар соғлиғига зарар етказиш эҳтимоли баҳоланади.

Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифи тўғрисидаги маълумотлар ушбу маҳсулотга ахборот маҳсулоти ёшга оид таснифининг тегишли белгисини жойлаштириш учун асос бўлади.

Манба: “O‘zbekiston24”

Изоҳ қолдириш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.